Фанидан ўҚув услубий мажмуа
Download 296.11 Kb.
|
Dorivor osimliklar ma`ruza
Эфемер ва эфемероидлар март, апрель ойларида ўсиб, гуллайди, май ойининг ўрталаридан бошлаб гулларини, сўнгра уруғларини тўкиб, қуриб қолади. Натижада чўл сарғиш тусга кириб, сўнгра ксерофит ўсимликлар ўз вегетация даврини давом эттираверади.
Чўл минтақасининг асосий қисмини қумли, тошлоқ чўллар қисман эса шўрхок, тақир ва тўқайлар ташкил этади. Буларнинг табиий шароити бир-биридан фарқ қилганлиги туфайли уларда ҳар хил ўсимликлар формациялари ўсади. Қумли чўлдар Қизилкумнинг кўп қисмини, Қашқадарёнинг қуруқ дельтасини (Сондуқли қумлигини), Сурхондарёиинг куйи қисмидаги Каттақумни, Хоразм воҳаси атрофларини, қисман ва Марказий Фарғонани ўз ичига олади. Қумли чўлларнинг кўп қисми мустаҳкамланган. Кўчиб юрувчи қум-барханлар Қизилқумда учраб, ҳудудининг фақат 2 фоизини эгаллайди. Қумли чўлларда жузғун ёки қандим, қуёнсуяк, терескан, қизилча, астрагал, илоқ (қум қиёғи), селин, черказ, саксовул каби ўсимлик турлари ўсади. Жузғун (қандим) бута ўсимлиги бўлиб, кўчиб юрувчи қумликларда, кичик марзасимон қумликларда ўсади. Жузғуннинг 50 га яқин тури мавжуд бўлиб, бўйи 2 метрга етиб, думалоқ бўлиб ўсади. Унинг илдизи, ҳар томонга горизонтал ҳолда тарқалиб, узунлиги 20м. га етади ва қумни мустаҳкамлайди. Кўчиб юрувчи қумлари мустаҳкамлашда андемик ўсимлик ҳисобланган селиннинг аҳамияти катта. У кўп йиллик ўт бўлиб, дастлаб бархан қумларида вужудга келади. Селиннинг бўйи 1 метрга етиб, ён илдизлари узун бўлиб, 10 метрдан ошади. Илдиз попук бўлиб, ҳар томонга ёйилади ва ундан янги селин танаси пайдо бўлади. Селин қумда ўсиб уни бироз мустаҳкамлагандан сўнг жузғун, бўйи 3 метрга етувчи черказ, бўйи 1,5—2,5 метрга етувчи қуёнсуяк каби ўсимликлар ўса бошлайди. Ўзбекистон қумли чўлларидаги яна бир эндемик ўсимлик бу қуёнсуякдир. Унинг илдизлари попукли бўлиб, қумни мустаҳкамлашга мослашган. Қуёнсуяк ораларида қумни узун илдизлари билан мустаҳкамлайдиган қум қиёғи ёки илоқ ўсади. Дўнг қумлар мавжуд бўлган ерларда бўйи 4—5 метрга етувчи оқ саксовул, оқ саксовул ўсадиган дўнг қумликлари орасидаги ботиқларда қора саксовул ўсади. Оқ саксовул ўсган ерларда яна дарахтсимон черказ, чоғон, астрагал кабилар, ўтлардан эса қиёқ, оқ шувоқ, қора мох кабилар ҳам учрайди. Ўзбекистоннинг тошлоқ чўллари Устюрт платосида ва Қизилқумдаги қолдиқ тоғлар атрофида жойлашган. Тошлоқ чўлларда ўсимликлар сийрак ўсиб, турлари ҳам кам. Асосий ўсимликлари бурган, қора боялич, шувоқ, партак, сингрен, саған, кейревуқ, сета, исириқ кабилардир. Баҳорда эса эфемерлар қоплаб олади. Устюрт платосида юқорида қайд қилинган ўсимликлардаи ташқари саксовул ва татар ровочи ҳам учрайди. Чўл минтақасида яна шўрхок ва тақир ерлар учрайди. Шўрхоклар одатда грунт суви ер бетига яқин бўлган ботиқларда, эски дарё қайирларида, дўнг қумлар орасидаги чуқур жойларда вужудга келиб, ўсимликлар жуда кам ўсади. Шўрхокларда ўсадиган ўсимликлар формаўиясини галофитлар дейилиб, улар гўштдор, танасида оппоқ тузи бўлган ўсимликлардир. Бундай ўсимликлар туркумига боялич, терескан, кейревуқ, бурган, сарисазан, қорашўра, балиқкўз, шўр ажриқ, қора саксовул, юлғун, итсийгак кабилар киради. Бу ўсимликлар ичида қора саксовул узоқ йил (50 йилгача) яшайди ва бўйи 12 метргача етади. Қора саксовул 25 йил ўсиб, ривожлдниб бориб, сўнгра у аста-секин қурий бошлайди. Қора саксовулнинг танаси оғир бўлиб, сувда чўкади. Ундан ёқилғи сифатида фойдаланилади. Тақирдар тарқалган ерларда ўсимлик деярли ўсмайди. Фақат тақир ёриқларида ва атрофида сийрак ҳолда шўра ўсимликлари учрайди. Ўзбекистон чўл минтақасидаги дарё водийларида тўқай ўсимликлари ҳам мавжуд. Уларнинг элг муҳимлари қизилмия (солодко), чучукмия, ажриқ, янтоқ, қамиш, савағич, кўға, кендир, туронғил, тол, жийда, юлғин, жинвил, дарахт ва буталарга чирмашиб ўсувчи илонпечак, қўйпечаклардир. Тўқайларда яна чаканда (облепиха) ҳам учраши мумкин. Download 296.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling