Фанидан ўҚув услубий мажмуа
Download 296.11 Kb.
|
Dorivor osimliklar ma`ruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Адир баландлик
Чўл минтақасининг лёссли жинслар тарқалган қисмида ва тоғ олди текисликларида эфемер, эфемероид ва бошқа ўт ўсимликлари ҳамда чала бутасимон шувоқ кабилар ўсади. Бу жойларда серёмғир баҳор фаслида аввал эфемерлар ва эфемероидлар зич ўсиб, чўлга чиройли манзара беради. Бу фаслда қорабош (ранг), қўнғирбош, бойчечак, бинафша, лолақизғалдоқ, чучмома кабилар барқ уриб ўсиб, чўл яшилқизғиш тусга киради. Булардан ташқари яна сассиққуврай, лола, гулсапсар, пиёз илдизлилар, айиқтовои, мингбоши, чалов, шувоқ, астрагал, дармана, баъзан исириқ, (гармала) кабилар ҳам учрайди.
Адир баландлик минтақаси ўз ичига абсолют баландлиги 400—500 метрдан 1200 метргача, айрим жойларда эса 1500—1600 метргача бўлган ерларни олади. Рельефнинг баландлашуви туфайли ёғин миқдори ортади, ёзги ҳарорат эса чўлга нисбатан пастроқ бўлиб, типик ва тўқ бўз тупроқ кенг тарқалган. Булар ўз навбатида адирда ҳар хил ўтларни зич ва баланд бўлиб ўсишига сабабчи бўдган. Лекин ўрқирдан иборат бўлган адирнинг қуйи қисми дарё, сой ва вақтли сувлар билан парчалаб юборилган бўлса, юқори қисмида эса баъзи тоғ ёнбағирлари нисбатан тик бўлиб, она жинслар очилиб қолган. Бинобарин, адирда ўсимликлар қоплами ёппасига туташ бўлмай, она жинслар очилиб колган тик ёнбағирл,арда, окар ва вактли сувлар ювиб кетган жойларда узилиб қолган. Умуман олганда адир минтақасида чўлга нисбатан ўсимлик турлари кўп бўлиб, қалин ўсади. 1 км2 майдонда 15—20 турга мансуб бўлган 30 минг индивид учрайди. Адир ўсимликларини асосини эфемер ва эфемероидлар, кўп йиллик ҳар хил ўтлар, буталар ташкил этади. Адирда эфемер ва эфемероид ўсимликларидан ранг, қўнғирбош, ялтирбош, нўхатак, чучмома, лола, оққуврай, гулхайри, сасир, қоқи кабилар қалин ўсиб, июль ойигача вегетаўиясини давом эттиради. Булардан ташқари яна шувоқ, ёввойи буғдой (қасмалоқ), тактак (ёввойи арпа), жасмин, чўл ялпиз, ферул, чалов, мингбош, аччиқмия, отқулоқ, эрмон, зубтурум (баргизуб), қозиқулоқ, каррак, қилтиқ, ерсовун, (етмак), ширач каби ўсимликлар ҳам ўсади. Адирнинг юқори қисмида тошлоқли ерларда астрагал, акантолимон, чия, сойларда зирк, кўшяпрок, наъматак каби буталар; дўлана, бодомча, писта каби дарахтлар, ариқ бўйларида ялпиз, қирқбўғим ҳам учрайди. Дарё водийларида эса тол, терак мавжуд. Ўзбекистоннинг чўл ва адир минтақаларидаги воҳаларида қайроғоч, сада (садақайрағоч), мажнунтол, тол, терак, чинор каби манзарали дарахтлар ўсади. Download 296.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling