Мустақил машғулотларни бажариш учун
ТАВСИЯЛАР ВА ИШЛАНМА
Доривор ўсимликлар биотехнологияси фанидан берилган мустақил иш машғулотларини бажариш учун, талаба фани тўлиқ ўзлаштириши лозим. Ҳар бир мавзуни бажариш учун дастлаб керакли адабиётларни ҳамда интернет маълумотларини йиғиши шарт. Йиғилган манбаларга асосаланиб ҳар бир мавзуда кўрсатилган ўсимликлар гуруҳини аниқланади. Гуруҳга кирувчи ўсимликлар таркиби систематик жиҳатдан таҳлил этилади. Ўсимликлар гуруҳининг таркиби (химиявий) ўрганилади. Бунинг учун гербарий ва интернет расмлари кўрсатилади. Ҳар бир топшириқ учун алоҳида бажариш керак бўлади.( Ишланма тўлиқ ҳолда талабага етказилади).
ГЛАСАРИЙ
Адаптация (лот. адаптатио - мосланиш) - организмларнинг яшаш шароитига мослашуви
Адвентив турлар – ўсимликлар уюшмасига тасодифан тушиб қолган турлар.
Адвентив ўсимликлар – аввал ўсмаган жой, ҳудудга одамлар воситасида ўтиб ўсаётган ўсимликлар.
Биологик тур - келиб чиқиши ўхшаш, бошқа гуруҳлардан сифат жиҳатдан фарқланувчи организмлар тўплами. Битта турга мансуб организмлар бир-бири билан осон чатишади, наслли авлод беради ва маълум ареалда тарқалган.
Вегетатив кўпайиш - жинссиз кўпайиш шаклларидан бири. Бундай кўпайиш шакли бир ўсимликдан бир организмнинг юзага келиши билан изоҳланади. Бундай жараён барча ўсимликларга хос.
Витамин (лот. вита - ҳаёт) - одам ва ҳайвон учун кам миқдорда зарур бўлган органик моддалар. Улар биокимёвий реакцияларнинг катализаторлари ҳисобланади.
Генотип организмдаги барча генларнинг йиғиндиси генотип деб аталади. Генотип – ген ва юнонча тйпос – из, тамға демакдир.
Дурагай нав – ирсий хусусиятлари билан бир-биридан фарқланадиган ота-она формаларини чатиштириш натижасида олинган ўсимлик нави.
Морфологиявий таҳлил – морфология хусусиятларни микро- ва макроскопия даражада ўрганиш ва уни тавсифлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |