Фанидан ўҚув услубий мажмуа


Сувда эрувчи парнадачиликлар


Download 296.11 Kb.
bet58/79
Sana11.05.2023
Hajmi296.11 Kb.
#1450843
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   79
Bog'liq
Dorivor osimliklar ma`ruza

Сувда эрувчи парнадачиликлар — B1, B2, B6, PP, N, P, C va U парнадачиликлар, пантатен, фолат, пара-аминобензоат кислоталар, инозит ва бошқалар.
Ёғларда эрувчи парнадачиликлар — A, D, E va K1 парнадачиликлар.
Одатда парнадачиликлар биология ва фарматсевтик кимё фанлари дастурига киради ва шу курсларда тўлиқ ўрганилади. Парнадачилик препаратларининг таъсири билан фармакология курси шуғулланади. Фармакогнозия курси эса C, P, U va K1 парнадачиликларга ҳамда каротинга бой бўлган гулли (юқори) ўсимликларни ўрганади.
Маҳсулот таркибидаги парнадачиликлар микдори доимо ўзгариб туриб, кўпинча ўсимликларнинг гуллаш даврида ер устки органларида максимал миқдорда тўпланади. Меваларда эса, улар пишиб етилган вақтида кўп йиғилади. Шунинг учун парнадачиликли маҳсулотларни тайёрлаш юқорида айтиб ўтилган парнадачиликларга бой даврида ўтказилиши керак.
Кўпчилик парнадачиликларнинг ўзи турғун бирикма бўлса ҳам маълум шароитларда (юқори ҳарорат, намлик, ёруғлик ва бошқа факторлар таъсирида) оксидланиши, парчаланиши ёки бошқа ўзгаришларга учраши мумкин. Натижада парнадачиликлар ўзининг биологик фаоллигини йўқотади. Парнадачиликли маҳсулотларнинг юқори сифатлилигини сақлаб қолиш учун уларни тайёрлашда, қуритишда ва сақлашда юқорида кўрсатилган шароитларни ҳисобга олиш зарур.
Парнадачиликли ўсимликлар вакилларининг фойдали хусусиятлари.
Қоқи ўт - Taraxacum pseudoalpinum Schischk. Барча қисмларида сутсимон шира бўлган кўп йиллик ўсимлик, илдизи йўғон, этдор бўлиб, кам шохланади, узунлиги 60 см га, диаметри 2 см га боради. Барглари чўзиқ наштарсимон шаклда, илдиз ёнида тўп барглар ҳосил қилади. Қоқи ўт бўйи 5-30 см гача борадиган ичи ковак гулпоялар чиқаради, гулпоялари бир нечта бўлади ва учига томон сал инчигка тортиб боради. Гуллари сап-сариқ бўлиб, диаметри 3-5 см келадиган якка-якка тўпгуллар-саватчалар ҳосил қилади. Меваси кумушсимон – қўнғир тусли майда уруғ урчуқ шаклида бўлади.
Апрель-май ойларида гуллайди, май-июнь ойларида мевалари етилади. Қоқи ўт аҳоли яшайдиган жойларда, боғларда, экинзорларда, ариқ бўйларида, ва нам ерларда ўсади. Қашқадарё вилоятидан ташқари, республикамизнинг Тошкент, Фарғона, Самарқанд, Андижон ва Сурхондарё вилоятларида учрайди.
Умумий тарқалиши: Ўрта Осиё, Эрон, Афғонистон, Хитой, Ҳиндистон, Америка, Австралия.

Download 296.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling