Фанининг 2019/2020 ўқув йили учун мўлжалланган силлабуси амалий машғулот №8


Download 1.19 Mb.
bet1/7
Sana15.07.2020
Hajmi1.19 Mb.
#123898
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 5442836248324474622


«Преклиник реставрацион стоматология»

Фанининг 2019/2020 ўқув йили учун мўлжалланган

СИЛЛАБУСИ


Амалий машғулот №8.
ПЛОМБА АШЁЛАРИ ТАСНИФИ. ВАҚТИНЧАЛИК ПЛОМБА АШЁЛАРИ-БОҒЛОВ МАТЕРИАЛЛАРИ.

Таълим бериш технологияси (амалий машғулот)

Вақт: 90 дакика

Талабалар сони:8-10

Ўқув машғулотининг шакли ва тури

Амалий машғулот

Ўқув машғулотининг тузилиши

1. Кириш.

2. Назарий қисм

3.Аналитик қисм:

-КЛАСТЕР органайзери

-тест ва ситуацион масалалар

4.Амалий қисм



Ўқув машғулоти мақсади:

  • пломба ашёларининг ишлатилиши билан таништириш,

  • вақтинчалик пломбалар учун ашёлари ҳақида тушунча бериш,

  • вақтинчалик пломба ашёлари таркиби, ишлатилиши, ижобий ва салбий хусусиятлари билан таништириш,

  • вактинчалик пломба ашёларини қориш ва қўйишни ўргатиш.

Талаба билиши керак:

  • пломба ашёлари таснифини

  • вақтинчалик пломбалар учун ашёларининг таснифини

  • вақтинчалик пломба ашёларининг ишлатилишини ва таркибини

  • вақтинчалик пломба ашёларини қориш ва қўйишни

Талаба бажара олиши лозим:

- стоматологик асбоблар мажмуасидан вақтинчалик пломба қўйиш учун кераклисини тўғри танлай олиши

-сунъий дентинни қориши

-фантомларда вақтинчалик пломба қўйишни билиши.


Педагогик вазифалар:

  • пломба ашёлари таснифи, ишлатилишини эслаш;

  • вақтинчалик пломба ашёлари таркиби, ишлатилиши, ижобий ва салбий хусусиятлари билан таништириш

Ўқув фаолияти натижалари:

-пломба ашёларини таркиби ва хусусиятлари ҳақида маълумот оладилар;

- вақтинчалик пломба ашёлари таркиби, ишлатилиши, ижобий ва салбий хусусиятлари ўзлаштирадилар;

- вақтинчалик пломба ашёларини қориш ва қўйишни техникаси билан танишадилар;




Таълим усуллари

Маъруза, ақлий ҳужум, ҳикоя, намойиш, видеоусул, амалий иш усули, китоб билан ишлаш, суҳбат, таълимий ўйин, пинборд, органайзер.

Таълим шакли

Жамоавий, гуруҳларда ишлаш («Биргаликда ўқиймиз», «Ўйланг-Жуфтликда ишланг-Фикр алмашинг»), якка тартибли

Таълим воситалари

Флипчарт, видеофильмлар, ёзув тахтаси, модел, муляжлар, график, диаграммлар, чизма, схема, эслатма, назорат варағи, матнлар, назорат саволлари, тестлар, вазиятли масалалар, мавзуга оид беморлар

Таълим бериш шароити:

Махсус техника воситалари билан жиҳозланган, гуруҳли шаклларда ишлашга мўлжалланган ўқув хоналар.

Мониторинг ва баҳолаш:

Оғзаки сўров: экспресс тест, ёзма сўров: тест


Ўқув машғулотининг технологик харитаси

Иш босқичлари ва вақти

(90 дакика)



Фаолият

Таълим берувчи

Таълим олувчилар

1-босқич.

5 дақиқа
15 дақиқа



1.1. Дафтарлар ва давоматни текшириш


1.2 Мавзунинг номи, мақсад ва кутилаётган натижаларни етказади. Машғулот режаси билан таништиради.

1.2. Мавзу бўйича асосий тушунчаларни; мустақил ишлаш учун адабиётлар рўйхатини айтади (илова №8)

1.3. Ўқув машғулотида ўқув ишларини баҳолаш мезонлари билан таништиради (илова№5)

Тинглайдилар, ёзиб оладилар.


Аниқлаштиради,

саволлар берадилар



2-босқич.

20 дақиқа


5 дақиқа
15 дақиқа

20 дақиқа

15 дақиқа


15 дақиқа

2.1. Тезкор-сўров/ савол-жавоб/ ақлий ҳужум орқали билимларни фаоллаштиради.



Танаффус
2.2. Амалий машғулотнинг режаси ва тузилишига

мувофиқ таълим жараёнини ташкил этиш бўйича ҳаракатлар тартибини баён қилади Ким чакконрок? Ким кўпрок?ишбилармон уйини) (илова №2.2)

2.3.КЛАСТЕР ва ҚАНДАЙ? органайзерларни ишлаш тартибини тушунтиради ва талабаларни гурухларга ажратади (илова №3.1)

2.4.Талабаларга мавзуни ўзлаштириш учун белгиланган кўргазмали қуроллар (тест ва вазиятли масала) ни тақдим этиш, улардан фойдаланиш буйича кўрсатмалар ва тушунтириш бериш (илова №3.2).



Танаффус

Жавоб берадилар

Ёзадилар.

Гуруҳларда

ишлайдилар,

тақдимот қиладилар

ва бош.

Тест ва вазиятли масалаларни якка тартибда ечадилар.



3-босқич.

30 дақиқа


15 дақиқа

3.1. Амалий кўникмаларни бажариш (илова№4)


3.3.Мавзу бўйича якун қилади, қилинган ишларни келгусида касбий фаолиятларида аҳамиятга эга эканлиги муҳимлигига талабалар эътиборини қаратади.

3.4. Гуруҳлар ишини баҳолайдилар, ўқув машғулотининг мақсадга эришиш даражасини таҳлил қилади. Назорат саволларининг тахлили (илова №6)

3.5. Мустақил иш учун топшириқ беради ва унинг баҳолаш мезонларини етказади

Амалий кўникмаларни бажарадилар


Ўз-ўзини, ўзаро

баҳолашни

ўтказадилар.

Савол берадилар



Топшириқни ёзадилар




Адабиётлар

Асосий адабиётлар

  1. Harald O. Heymann Sturdevant's Art and Science of Operative Dentistry, 6e (Roberson, Sturdevant's Art and Science of Operative Dentistry), 2015

  2. Kamilov H. P. va b. - «Stomatologik asbob va ashyolar » -Ташкент, 2005 й.

  3. Kamilov H. P. va b. «Terapevtik stomatologiya propedevtikasi”-Ташкент, 2006й.

  4. Боровский Е.В. «Терапевтическая стоматология». - М.,1989г.

  5. Магид Е.А., Мухин Н.А. « Фантомный курс терапевтической стоматологии. Атлас». М.: Медицина, 1987.

  6. Боровский Е.В. «Стоматология. Руководство к практическим занятиям ». - М.,1987 г.




Қўшимча адабиётлар

  1. 1-5 курс учун терапевтик стоматологиядан амалий кўникмалар. Илюстрацион ўқув услубий қўлланма. Тошкент 2010-85 бет.

  2. Анатомическая форма жевательной поверхности зуба- Атлас и практическое руководство – Энрико Штегер-102 стр. - 224 цветные иллюстрации, Издательство “Квинтэссенция” - 2593 КБ-2,53МБ.

  3. Боровский Е.В., Иванов В.С., Максимовский Ю.М., Максимовская Л.Н. Терапевтическая стоматология –, Москва, “Медицина” 2002-736 стр, 11,4Мб

  4. Иллюстрированный справочник по эндодонтологии / Рудольф Беер, Михаэль А. Бауман, Андрей М. Киельбаса; Пер. с нем.; Под ред. Е.А. Волкова. -М.: МЕДпресс-информ, 2006-240 с. :ил.-28,7Мб

  5. Камилов Х.П., Юсупалиходжаева С.Х., Худанов Б.О. Терапевтик стоматологияда эндодонтия асослари. Тошкент, 2009-245 бет.

  6. Клиническая анатомия зубов человека. Горбунова И.Л. Учебное пособие –М.: Медицинская книга. 2006-136стр.-2,50Мб

  7. Композиционные пломбировочные и облицовочные материалы. Москва, Книга плюс, 2002-221 стр.-10,3Мб

  8. Максимовский Ю.М./ Фантомный курс терапевтической стоматологии. Атлас: Учеб. пособие. – М.: ОАО «Издательство «Медицина»», 2005. -328с.: ил. (Учеб. лит. для студ. стомат. фак. мед. вузов).

  9. Мартин Троуп, Джилберто Дебелян. Руководство по эндодонтии для стоматологов общей практики Москва, Санкт-Петербург, Киев, Алматы, Вильнюс -2005-79стр.-4,03Мб

  10. Материаловедение в стоматологии. А.В.Вязьмитина, Т.Л. Усевич. Серия Учебники и учебные пособия. РОСТОВН/Д: Феникс, 2002-352с.-5Мб

  11. Практическая эндодонтия. Инструменты, материалы и методы- Л.А. Хоменко, Н.В. Биденко- издание третье, дополненное, Исправленное М.: книга плюс. 2005-209 стр. 19,2Мб.

  12. Пропедевтическая стоматология: учебник/под ред. Э.А.Базикяна. – М.: ГЭОТАР-Медиа, 2010. -768 с.: ил.

  13. Ризаев Ж.О. “Стоматологияда қўлланилувчи дори воситалари.” Тошкент, 2012й.

  14. Скорикова Л.А., Волков В.А., Баженова Н.П., Лапина Н.В., Еричев И.В. Пропедевтика стоматологических заболеваний / Ростов-на-Дону, «Феникс», 2002-640 стр.-9,48Мб

  15. Современные технологии в эндодонтии. Дубова М.А., Шпак Т.А., Корнетова И.В. Учеб. Пособие. - СПб., 2005.- 96с.-5,45Мб

  16. Стивен Коэн, Ричард Бернс. Эндодонтия. Санкт-Петербург, «Мир и семья-95», «Интерлайн-2000» -696 стр.-23,7Мб

  17. Стоматологический кабинет: оборудование, материалы, инструменты: учеб. пособие для медицинских вузов / В.Н. Трезубов, Л.М. Мишнев, М.М. Соловьев, О.А. Краснослободцева; под редакцией В.Н. Трезубова – 2-е изд., доп. И перераб.- СПб.: СпецЛит, 2006-144 с.-9,14Мб

  18. Стоматология – Учебник для вузов – Н.Н. Бажанов, Москва, ГЭОТАР-МЕД, 2002-316 стр.- 7,63Мб

  19. Терапевтическая стоматология Учебник для студентов медицинских вузов. Под редакцией Е.В. Боровского-М.: «Медицинское информационное агентство». 2004-840 стр.-11,2Мб

  20. Хоменко Л.А., Биденко Н.В. Практическая эндодонтия. Инструменты, материалы и методы - М.: Книга плюс. 2002-216 стр. – 6,47Мб.

  21. Эндотология / Р.Бир, М.Бауманн, С.Ким. пер. с англ. под общ. ред. Проф. Т.Ф. Виноградовой-М.: МЕДпресс-информ, 2004-368с, ил.-112Мб.

  22. www.stomatologу. ru

  23. http://www.zub.ru

  24. http://www.еdentworld.ru


Амалий машғулот №8.
ПЛОМБА АШЁЛАРИ ТАСНИФИ. ВАҚТИНЧАЛИК ПЛОМБА АШЁЛАРИ-БОҒЛОВ МАТЕРИАЛЛАРИ.

Назарий кисм

Боғлов ашёлари 1-14 кунгача қўйилади. Бу мақсадда дентин, дентин-малҳами, цинкоксидэвгенол цементлар қўлланилади.

Кенг қўллашда сунъий дентиндан фойдаланилади (цинк сулфат цемент) сунъий дентин 66% оксид синкидан, 24% сулфат цинкидан, 10% каолиндан ташкил топган. Сунъий дентин дистилланган сув ёрдамида, ойначанинг ғадир-будур тарафида металл шпател ёрдамида қорилади. Қориш жараёнида кукун сувга аста-секинлик билан аралаштирилади.

Дентиннинг «ушлаш» вақти 1,5-2 дақиқадан сунг бошланиб, 3-4 дақиқадан сўнг тугайди.

Сунъий дентиннинг хусусиятлари:


  • қўлланишдаги оддийлик;

  • бўшлиқни яхши ёпиши (герметиклиги);

  • организм ва тиш пульпасига индифферентлиги;

  • механик таъсирга мустаҳкам эмаслиги (2-3 кундан ортиқ бардош бермаслиги).

Сунъий дентин бўшлиққа бир тўлик порция шаклида гладилка ёрдамида киритилади, пахта ёрдамида зичлаштирилади.

Дентин-малҳами тайёр ҳолатда чиқарилади. У сунъий дентиндан, шафтоли ва чиннигул мойи аралашмасидан иборат. Паста тана ҳароратида огиз бўшлиғида 2-3 соатда давомида қотади.

Дентин - малҳам хусусиятлари:


  • қўлланишдаги оддийлиги;

  • сунъий дентинга нисбатан, юқори мустаҳкамлиги;

  • оғиз бўшлиғида конденсациялаш имкониятини беради (маргимушли малҳам устига, очиқ пульпа устига ва суюқ дори моддаларини изоляция қилиб бўлмайди).

Цинк-оксид эвгенол малҳами чайнов босимига бардошли. Бу пломба ашёси сут тишларини пломбалашда фойдаланилади. Эвгенол композит ашёларининг адгезия ва полимеризатсия жараёнларини бузади. Шунинг учун ҳозирда эвгенол ўрнини босадиган ашёлар, яъни полиметил метакрилатли пломба ашёлари ишлаб чикарилмоқда. Бундай пломба ашёлар «НЕ» (нон эвгенол) тамғаси ёки «Евгенол трее» тамғаси билан чиқарилади. Ҳозирда нур билан қотувчи вақтинчалик пломба ашёлари ишлаб чиқарилмоқда. Улар эластик бўлиб, борсиз осонлик билан олиб ташланади. Бу ашёлар композит ашёлар таркибига таъсир кўрсатмайди.

Вақтинчалик пломба ашёлари бир неча ойга (6 ойгача) мўлжалланган. Кўпинча цинк-эвгенол, цинк-фосфат, поликарбоксилат ёки шишаиономер цементлардан фойдаланилади. Ҳорижий давлатларда - вақтинчалик қопламалар (алюминий, қалай, пластмассадан)дан фойдаланилади.





  1. Qistirmalar va asoslar

Ajoyib xusuiyatlarga ega bo’lgan ko’pchilik tiklovchi stomatologik materiallar qotib qolish vaqtida, siklik, haroratli yoki mexanik ta’sir qilishlar vaqtida pulpani muhofaza qilmaydilar. Pulpani muhofaza qilish deganda (1) kimyoviy muhofaza, (2) elektrik muhofaza, (3) issiqlik muhofazasi, (4) farmakologik muhofaza va (5) mexanik muhofaza (2.44 rasm) tushuniladi. Ishlov berish sohasi pulpaga qanchalik yaqin bo’lsa, bu omillarni hisobga olish shunchalik muhim bo’ladi. Qistirmalar va asoslar— bu pulpani muhofaza qilish maqsadida dentin bilan (ba’zida pulpa bilan) restaratsiya orasiga qo’yiladigan materiallardir. Pulpani restavratsiyadan muhofaza qilishga ehtiyoj ishlov berishning kengligi va lokallashuvi hamda qo’llanilayotgan materialga bog’liq ravishda turlicha bo’lishi mumkin. Qistirma va asoslarning xususiyatlari ko’p jihatdan ular bajarishi lozim bo’lgan vazifalar bilan belgilanadi. Ularni qo’llash maqsadlari juda o’xshash bo’lgani uchun qistirma bilan asoslarni har doim ham bir-biridan ajratib bo’lmaydi, chunki ular bir nechta umumiy o’ziga xos jihatlarga ega bo’ladilar.

Atamalar va sinflash. Qistirma— bu nisbatan yupqa material qatlami bo’lib, u tiklovchi material va/yoki tish bilan restavratsiya orasiga sizib kirishi mumkin bo’lgan og’iz bo’shlig’ining suyuqligidan ajralib chiqadigan kimyoviy moddalardan himoyalovchi to’siq sifatida qo’llaniladi Qistirmalar shuningdek qaysidir ma’noda elektrkimyoviy muhofazani va ba’zi hollarda issiqlik muhofazasini amalga oshiradi va shuningdek pulpaga davolovchi ta’sir ko’rsatadi. (2.45 rasm). Qistirmalarga bo’lgan eng katta ehtiyoj pulpagacha yetib boradigan metall restavratsiyalarni qo’llashda yuzaga keladi. Bu metall restavratsiyalar tish to’qimasi bilan mustahkam aloqani yuzaga keltirmaydi va izolyatsiyalovchi ta’sir ko’rsatmaydi, masalan to’g’ri mo’ljallanishga ega bo’lmagan boshqacha restavratsiyalarni qo’llashda amalgama va quyma oltin. Тo’g’ri mo’ljallanishga ega bo’lgan kompozitsion restavratsiyalar, to’g’ri mo’ljallanishga ega bo’lmagan kompozitsion yoki keramik

restavratsiyalar va polimer bilan o’zgartirilgan shisha ionomerlar odatda tish to’qimasi bilan mustahkam aloqani vujudga keltiradi. Bu materiallarning izolyatsiyalovchi xususiyati va bonding agentlar beradigan germetizatsiya effekti an’anaviy qistirmalarni va asoslarni qo’llashga bo’lgan ehtiyojni istisno qiladi, qachonki ishlov berish sohasi pulpaga juda yaqin joylashgan bo’lsa va pulpani farmakologik muhofaza qilishga bo’lgan ehtiyoj vujudga kelsa. Bu vaziyat quyida, bonding agentlarga bag’ishlangan bo’limda batafsil ko’rib chiqiladi. Qistirmalarning qalinligi 1 dan 50 mkm gacha boradi (eritmalar (laklar) — 2-5 mkm, suspenziyalar - 20-25 mkm). Yanada qalinroq qistirmalar (200-1000 mkm - 0,2-1 mm) asosan davolovchi qistirmalar sifatida va pulpaning issiqlik muhofazasi uchun qo’llaniladi. Ba’zida ularni sementli qistirmalar deyishadi

Asoslar (sementli asoslar, odatda qalinligi 1 - 2 mm) pulpanig issiqlik muhofazasi va dentinning tegishli sirti bo’yicha restavratsiyalardan kelib tushadigan lokal yuklanishlarning taqsimlanishi hisobiga mexanik qo’llab-quvvatlash uchun qo’llaniladi. Bunday mexanik qo’llab-quvvatlash amalgamaning kondensatsiyasi yoki to’g’ridan-to’g’ri bo’lmagan restavratsiyalarni sementlash vaqtida pulpa ustidagi yupqa dentin qatlamining buzilishga nisbatan chidamliligini ta’minlaydi. Metall restavratsiyalar qistirma material bilan qoplangan uchastkalar atrofidagi toza dentinga o’rnatish yaxshi bo’ladi. (2.45 rasmga qarang). Bu holat yuklanishlarni zaifroq bo’lgan ostidagi to’qimalarga emas, balki sog’lom bo’lgan dentinga lateral taqsimlashga imkon beradi. Bitta ishlov berish sorhasida bir nechta qistirmalar va asoslar yonma-yon turishi mumkin, va restavratsiya bilan pulpa orasidagi masofa dentin, qistirma va asos qalinligiga bog’liq bo’lishi mumkin.

Pulpani muhofaza qilishdan maqsad. Bu materiallarning amal qilish mexanizmini tushunish uchun, dentin anatomiyasi va fiziologiyasini eslash lozim





Elektr muhofazasi


Химическая

защита


U CM


Меxanik muhofaza Farmakologik muhofaza




Amalgama

Pulpa
2.44 rasm. Metall restavratsiya ostidagi pulpaning muhofazasining sxematik tasviri. Pulpaning kimyoviy, elektrik, issiqlik mexanik va/yoki farmakologik muhofazasi uchun ishlov berish sohasida amalgamali plomba ostida laklar, qistirmalar va/yoki asoslar qo’llanilishi mumkin { gg. Bayne $• Napet R. V., In: Richardson R. V., Barton R. V. I he dental assistant, ed. 6. Philadelphia. 1988. I.ea & Felriger dan)


Emal-dentinli birikma

Lak

Rux oksid-evgenli yoki kaltsiy gidroksidli qistirma

Lak

Restavratsiyani toza denting qo’ndirish joyi

Lak

Shisha ionomerli asos

Kaltsiy gidroksidli qistirma



Amalgama

Amalgama






2.45 rasm. Amalgamali plombalar uchun qistirmalar va aoslarni qo’llashning sxematik tasviri:

A — ishlov berish sohasi chuqur bo’lmaganida uning devorlariga plombani o’rnatishdan oldin lak yoki germetik surtiladi. /> - ishlov berish sohasi mo’’tadil bo’lganida uning devorlariga pulpani issiqlik muhofazasi uchun yoki davolovchi bog’ichlar sifatida ishlatish uchun qistirmalar qo’yiladi. (E’tibor qiling, amalgamali plombalar chekkalari bo’ylab toza dentinga o’rnatiladi): Nishlov berish sohasi juda chuqur bo’lganida lengin olib tashlangan eng chuqur uchastkasiga qiyin qotadigan kalsiy gidroksidi qo’yiladi, so’ngra shisha ionomerli tsementdan qilingan asos qo’yiladi. Qistirma va lak o’rniga amalgamaning bondingi uchun mo’ljallangan tizimlarni qo’llash tavsiya etiladi, biroq ishlov berish sohasi pulpadan 0,5 mkm masofada bo’lgan eng chuqur uchastkalarda, kalsiy gidroksidli qistirma qoldiriladi


(1 bobga qarang). Qoplamaning normal dentinida odontoblastlarning o’simtalari bo’lgan dentinli kanalchalar bo’ladi.Ular dentinogenez vaqtida dentinni hosil qiladilar. Bu ustunsimon hujayralar pulpa periferiyasi bo’ylab qatlam ko’rinishida joylashadilar va kuchsiz minerallashgan dentin (predentin) tarkibiga qisman qo’shilgan hisoblanadilar. Ularning o’simtalari dentin kanalchalar bo’ylab o’tadilar. Bu o’simtalarni kanalchalarning devorlari bilan kontakt qilmaganida dentin suyuqligi o’rab turadi. Kuchsiz davomiy kimyoviy yoki mexanik kuchlanishga javoban o’simtalar asta-sekin pulpa yo’nalishi tomon siqiladilar va gidroksiapatit kristallarini qo’yib ketadilar va shunday qilib kanalchalarni peritubulyar dentin bilan berkitib qo’yadilar. (1 bobga qarang). Agar ta’sir ko’rsatish kuchli bo’lsa yoki ular pulpaga yaqin joylashsa, odontoblastlarning o’simtalari tezroq siqiladi va shikastlangan kanalchalarda gidroksiapatit kristallaridan lokal ko’prik vujudga keladi. Bu ikkala reaksiya pulrani kimyoviy, haroratli, mexanik yoki biologik ta’sirlanishdan muhofaza qiladigan tabiiy mexanizmlar hisoblanadi.

Agar ta’sirlanish suyuqlikning dentin kanalchalari bo’ylab ixtiyoriy yo’nalishdagi harakatini vujudga keltirsa, bosimning o’zgarishini pulpa mexanoretseptorlari sezadilar va mijoz ta’sirlanishga uchraydi. Pulpaga stomatologik materiallardagi kimyoviy ta’sirlagichlar yoki bakteriyalar kelib tushsa u yallig’lanadi. Bu ta’sirlanishlardan muhofazalanish uchun ishlov berish sohasining butun sirti bo’ylab dentin kanalchalarining tashqi tugallanmalarini yopish lozim bo’ladi.



Aylanadigan instrumentlar bilan ishlov berish vaqtida qipiqlar yuzaga keladi va ularning bir qismi muqarrar ravishda ishlov berish sohasida bitta qatlam ko’rinishida qolib ketadi. Bu qatlam surtilgan qatlam deyiladi. U ixtiyoriy ishlov berilgan sirt uchun xosdir. Emal va dentinning surtilgan qatlami bonding tizimsiz amalgama bilan plombalash vaqtida olib tashlanmaydi. Dentindagi surtilgan qatlam (2.46 rasm), 25-30%li siziluvchanlikka qaramasdan, qaysidir darajada dentinli kanalchalarni yopib qo’yadi. Kanalchalar bo’ylab suyuqlik harakati ularning diametriga proporsional bo’ladi. (2.47 rasm). Kanalcha diametrining 2 baravar kamayishi suyuqlik oqimining 16 baravar kamayishiga olib keladi. Shuning uchun surtilgan qatlam



Dentinli kanalchaning surtilgam qatlam elementlari bilan 2 – mkm chuqurlikda yopib qo’yilishi

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling