Фанлараро интеграцион ўҚитиш асосида касбий компетентликни ривожлантиришнинг педагогик технологияларини лойиҳалаш


Download 21.58 Kb.
bet1/2
Sana26.03.2023
Hajmi21.58 Kb.
#1298153
  1   2
Bog'liq
Таълим тизимида ижтимоий гуманитар фанлар Хозирги вактда глобаллашув


УДК 372.8
ФАНЛАРАРО ИНТЕГРАЦИОН ЎҚИТИШ АСОСИДА КАСБИЙ КОМПЕТЕНТЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШ
Мавлонов Равшанбек Абдужабборович,
катта ўқитувчи, Наманган муҳандислик-қурилиш институти,
тел.: +99893 493-61-00, e-mail: ravshanbek.mavlonov@gmail.com
Аннотация. Мақолада олий таълим муассасаларининг қурилиш муҳандислиги йўналиши талабалари касбий компетентлигини фанлараро интеграцион ўқитиш асосида ривожлантириш ҳамда касбий компетентликни ривожлантиришнинг педагогик технологияларини лойиҳалаш масалалари ёритилган.
Калит сўзлар: эътиқод, мақсад, дунёқараш, ижод, компетенция, билим, кўникма, малака, қобилият, фаолият.
РАЗРАБОТКА ПЕДАГОГИЧЕСКИХ ТЕХНОЛОГИЙ РАЗВИТИЯ ПРОФЕССИОНАЛЬНОЙ КОМПЕТЕНЦИИ НА ОСНОВЕ МЕЖДИСЦИПЛИНАРНОЙ ИНТЕГРАЦИИ ПОДГОТОВКИ
Аннотация. В статье рассмотрены вопросы развития профессиональной компетентности студентов инженерно-строительного факультета высших учебных заведений на основе междисциплинарного интегрированного обучения и проектирования педагогических технологий развития профессиональной компетентности.
Ключевые слова: убеждение, цель, мировоззрение, творчество, компетентность, знание, навык, квалификация, способность, активность.
DESIGN OF PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES OF DEVELOPMENT OF PROFESSIONAL COMPETENCE ON THE BASIS OF INTERDISCIPLINARY INTEGRATION TRAINING
Abstract. The article describes the issues of developing the professional competence of students of the construction engineering department of higher educational institutions based on interdisciplinary integrated teaching and designing pedagogical technologies for the development of professional competence.
Keywords: belief, purpose, outlook, creativity, competence, knowledge, skill, qualification, ability, activity.

Ҳозирги вақтда глобаллашув жараёнлари жадаллашиб, илмий-техник тараққиёт тез суръатларда ривожланмоқда. Бу жараёнда олий таълим муассасалари талабаларини касбий компетентлигини ривожлантириш учун ташкилий ва педагогик шарт-шароитлар яратиш мақсадга мувофиқ. Педагогик шарт-шароитларининг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат: профессор-ўқитувчининг талаба фаолиятини бошқариши; профессор-ўқитувчи ва талаба томонидан касбий компетентликни шакллантириш жараёнини биргаликда бошқариши; бўлажак муҳандислар томонидан касбий ўз-ўзини ривожлантириш жараёнини бошқариши.


Ўзбекистоннинг таълим модели энг замонавий талабларга жавоб берадиган таълим муассасаларини барпо этиш билангина чекланиб қолмасдан, ушбу модел аввал ўқитувчилар, ўқувчилар, талабалар, ўқув дастурлари ва пировард натижада билимлар сифатини оширишга асосланиши керак. Бугунги глобаллашув билан боғлиқ эҳтиёжлар Ўзбекистонннинг Осиёда, умуман, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашини таъминлаш воситаси бўлиб хизмат қилиши керак. Бу жараёнда олий таълим муассасаларининг вазифаси замонавий техник таъминотга эга таълим муассасаларида талаблар даражасида инновацион таълим технологиялари асосида ёшларга таълим-тарбия беришдан иборат бўлмоғи лозим.
Бунинг учун ҳар бир педагог ўз устида мукаммал ишлаши, замондан орқада қолмаслиги, ўқитишнинг инновацион технологияларини пухта билиши ва ўз фаолиятида жорий этиши зарур. Олий таълим муассасаларининг қурилиш муҳандислиги йўналиши талабалари касбий компетентлигини фанлараро интеграцион ўқитиш асосида ривожлантириш ҳам бугунги куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Бунда қуйидаги сифатларни алоҳида кўрсатиб ўтиш мумкин:

  • когнитив, шу жумладан, когнитив фаолиятнинг самарадорлигини таъминлайдиган ва қисқа муддатли ва узоқ муддатли хотирада ахборотнинг вақти, ҳажми ва сифати билан белгиланадиган динамик фазилатлар;

  • фаолиятли, шу жумладан амалий фаолиятнинг маҳсулдорлигини таъминловчи ва талаба бажара оладиган амалий ҳаракатларнинг вақти, ҳажми ва сифати билан белгиланадиган динамик сифатлари;

  • ахлоқий, шахснинг касбий онги ва ўз-ўзини англашига психологик ва мафкуравий таъсирларнинг бирлигида намоён бўлади. У маънавий-ахлоқий меъёрлар, эътиқодлар ва ҳаётий мақсадлар ва талабанинг дунёқараши билан баҳоланади;

  • ижодий, компетенциялар (билим, кўникма, малакалар) ва компетентлик (ижодий ҳаракат учун янги касбий қобилиятлар ва келажакдаги касбий фаолияти масалалари билан боғлиқ шахсий ҳаёт режасини тузиш) шаклланишининг тезлиги ва йўналишида намоён бўлади;

  • коммуникатив, талабаларнинг бошқалар билан алоқалари ва мустаҳкамлигида намоён бўлади. Коммуникатив салоҳият талабага умумкасбий ва ижтимоий фанларни ўқитишда ифодаланади;

  • шахсий-касбий муҳитда муносабатлар тизимини ўрнатиш ва унинг ривожланиши давомида касбий ва шахсий ривожланиш эҳтиёжларини шакллантиришда талаба шахсининг фаолияти билан белгиланади.

Шу билан бирга, талабаларда фанлараро интеграцион ўқитишнинг педагогик технологияларини лойиҳалаш – бу кўп босқичли жараён бўлиб, унда бирор объект моделлаштирилади. Якуний лойиҳа эса оммавий ишлаб чиқаришга мослашган бўлади. Modeling method (моделлаштириш методи) – ҳодисалар, жараёнлар, объектлар, қурилмалар ёки тизимларни (умумий олганда – тадқиқот объектларини) илмий жиҳатдан тадқиқ қилиш методи бўлиб, янги билимларни олиш, тадқиқ қилинаётган объектларнинг характеристикаларини такомиллаштириш ёки уларни бошқариш мақсадида моделларни қуриш ва ўрганишга асосланади [1].
Бу умумилмий метод ўрганилаётган объектнинг ўзини эмас, балки унинг модел деб номланувчи тасвирини ўрганади, кейинчалик натижалар моделдан объектга ўтказилади. Билиш усулларидан бири сифатида, у ёки бу объектни ўрганиш бошқа объектни ўрганиш ёрдамида амалга оширилади, кейинчалик иккинчи объектни ўрганиш натижалари биринчи объектга ўтказилади. Айнан шу иккинчи объект биринчи объектнинг модели ҳисобланади. Шундай қилиб, моделлаштириш – моделларни қуриш жараёни ёки ўрганиш объектларини уларнинг моделларидан фойдаланиб тадқиқ қилишдир.
Фанлараро интеграцион ўқитиш асосида касбий компетентликни ривожлантиришнинг педагогик технологияларини лойиҳалашда таълим натижаларига эришишнинг қуйидаги икки стратегияси мавжуд:
а) таълимий натижаларга эришишнинг биринчи стратегияси ўқув режаларига янги ўқув курсларини ёки мавжуд ўқув курсларига янги бўлимларни киритиш;
б) иккинчи стратегия таълимий педагогик технологияларнинг ўзгаришига, умумкасбий таълим мазмунини ўзлаштириш.
Бунда ўқув материалида баъзи бир ўрин алмашишлар рўй беради, аммо ўзлаштириладиган таълим мазмуни деярли ўзгармайди. Бу ерда нафақат билим, балки фаолият усуллари ва шахс томонидан ўзлаштириладиган фаолият тажрибаси кўзда тутилади.
Шундан келиб чиқиб, касбий компетентликни билимлар кўринишида эмас, балки ўқув фаолияти кўринишида шакллантириш мутахассис эгаллайдиган билим, кўникма ва малакаларни янада мустаҳкамлайди. Бундан кўриниб турибдики, касбий компетентликни ўргатиб бўлмайди. Б.Д.Элькониннинг фикрига кўра компетентли ёндашув доирасида “жалб этиш вазияти”ни, яъни талаба ўз фаолиятларини мустақил лойиҳалайдиган, онгли равишда қарорлар қабул қиладиган ва уларни амалга оширадиган ўқув касбий вазиятларни қуриши ва олдиндан таклиф этиши зарур [2].
Шундай қилиб фанлараро интеграцион ўқитиш асосида касбий компетентликни ривожлантириш масаласи педагогик методикани танлаш муаммосини ҳал этишга ёрдам беради.
“Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси” фани мавзулари 5 та модулга ажратилди. Ҳар бир модул маъруза машғулотларини, амалий машғулотларни, лаборатория ишлари ва талабалар мустақил таълими учун мавзулар рўйхатини ўз ичига олади. Ҳар бир модулнинг ўзлаштирилишини назорат қилиш ҳар бир мавзу бўйича муаллиф томонидан ишлаб чиқилган компетентли йўналтирилган қийинчилик даражаси турлича бўлган тест топшириқлари асосида амалга оширилади. Ишчи дастурда ҳар бир алоҳида мавзу учун модулни ўзлаштиришнинг ўқув жараёни шакллари (маъруза, амалий, лаборатория, курс лойиҳаси) ўзаро алоқасида амалга ошириладиган касбий компетентлик компонентлари аниқланган.
Ҳар бир модул бўйича тест синовлари ўтказилиб, талабаларни фанлараро интеграцион ўқитиш асосида касбий компетентлик компонентлари ривожланишининг узлуксиз мониторинги олиб борилди. Ўтказилган тест синовлари натижалари эса нафақат ўқитувчига, балки ҳар бир талабага у ёки бу модулни ўрганиш натижасида қайси касбий компетентлик компонентларини қандай даражада эгаллаганлигини ўлчаш имконини берди. Касбий компетентликни ривожланганлик даражасини педагогик назорат қилиш методлари ва воситалари валидлик, ишончлилик ва самарадорлик шартларига жавоб бериши керак. Бунда назоратнинг барча даражалари эътиборга олинган бўлиши керак: стратегик (жорий, оралиқ ва якуний назоратлар), тактик (аудиториядан ташқари ишларни бажаришни назорат қилиш, курс лойиҳаси, курс иши, битирув малакавий иш), тезкор (ўзини ўзи назорат, бир-бирини назорат, экспресс-назорат, блиц сўров).
Лойиҳалаш методи – назарий билим ва малакаларни таҳлил қилиш ва баҳолашни амалий қўллашни назарда тутувчи таълимнинг мажмуавий усулини амалга оширади. Бу метод таълим олувчиларнинг индивидуал ёки гуруҳларда белгиланган вақт давомида, берилган вазифа бўйича режалаштириш, ташкиллаштириш ва натижаларни баҳолаш ишларини олиб боришидир.
Бошқа методларга қараганда, бу методда талабалар режалаштириш, ташкил этиш, текшириш, таҳлил этиш ва бажарилган ишнинг натижасини баҳолаш жараёнида кўпроқ иштирок этадилар. Лойиҳалаш методида таълим беришда фақат натижалар эмас, балки жараённинг ўзи кўпроқ аҳамиятлироқдир.
Фанлараро интеграцион ўқитиш асосида касбий компетентликни ривожлантиришнинг педагогик технологияларини лойиҳалаш муҳандис касбий фаолиятининг асосини ташкил этади. «Лойиҳалаш фаолиятидаги компетенция» – бу интегратив шахсий янги таълим бўлиб, у чуқур билим, маҳорат ва ижобий тажрибалар асосида лойиҳалаш масалаларига ечим топади.

Download 21.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling