Фан/модуль коди мdfb1405 Ўқув йили Семестр
III. Семинар машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Download 429.66 Kb. Pdf ko'rish
|
Ўзб фуқ жам инс шак ва рив 2020 7 09 копия
III. Семинар машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар Фуқаролик жамияти фани бўйича семинар машғулотларида маърузада баён қилинган назарий билимларни мустаҳкамлаш, фан бўйича олинган билимларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш, талабаларнинг илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва билиш қобилиятларини ўстириш, назарий ўқитиш жараёнида эгалланган билимларнинг амалиётга тадбиқ этилишига алоҳида эътибор қаратилади. Замонавий педагогик технологиянинг интерфаол усуллари ёрдамида ўтказилган семинар машғулотларидан асосий мақсад – талабаларнинг фаол ишлаши ва мустақил фикрлаши, ўзини ўзи баҳолаш ва бошқаларнинг фикрларини ҳурмат қилиш, мустақил ишлаш ҳамда гуруҳда ишлаш кўникмаларини шакллантиришдан иборат. Семинар машғулотлар учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади: 1. Фуқаролик жамияти институтларининг назарий-методологик асослари. 2. АҚШ ва Европа мамлакатларида фуқаролик жамияти институтларининг модели. 3. Ўрта Осиё мамлакатларида фуқаролик жамияти институтларини ҳозирги холат ва истиқболлар. 4. Ўрта Осиёда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг тарихий тараққиёт босқичи. 5. Амир Темур ва Темурийлар даврида фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш меxанизмлари. 6. Туркистонда Россия имеприяси мустамлакачилиги даври фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш усули. 7. Совет ҳукмронлиги даврида Ўзбекистон фуқаролик жамияти институтларининг моҳияти ва хусусияти. 8. Мустақил Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларининг шаклланиши, ҳуқуқий жиҳатлари. 9. Ҳозирги Ўзбекистон сиёсий маконидаги фуқаролик жамияти институтлари (партиялар тариxи). 10. Давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг хамкорлиги 11. Давлатни марказсизлаштириш ва "Маҳалла" ўзини ўзи бошқариш тизимини такомиллаштириш. 12. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг ёш авлодни миллий мафкура, ватанпарварлик ва инсонпарварлик рухида тарбиялашдаги ўрни. 13. Ижодий ва интеллектуал салоҳиятни қўллаб-қувватлаш ва амалга оширишда Ўзбекистон Ижодкорлари Жамғармасининг ўрни. 14. Экологик муаммоларнинг олдини олишда Ўзбекистоннинг экологик ҳаракати. 15. Янгиланган Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларининг жамоатчилик назоратини кучайтириш механизмлари. Семинар машғулотлар мультимедиа қурулмалари билан жиҳозланган аудиторияда бир академик гуруҳга бир профессор-ўқитувчи томонидан ўтказилиши зарур. Машғулотлар фаол ва интерфактив усуллар ёрдамида ўтилиши, мос равишда муносиб педагогик ва ахборот технологиялар қўлланилиши мақсадга мувофиқ. Download 429.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling