Фанни ўқитишнинг долзарблиги
Ходимларни қабул қилиш маданияти
Download 1.87 Mb.
|
Кичик бизнес ва тадбиркорлик
Ходимларни қабул қилиш маданияти. Тадбиркор ўз навбатида раҳбардир. У ходимларни қабул қилиш маданиятига эга бўлиши лозим. Чунки, ходимларни қабул қилиш, уларнинг ташвишларига қулоқ солиш, оғирларини енгил қилиш ҳар бир раҳбарнинг бурчи ва вазифаси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам қабул маданиятига риоя қилиш учун раҳбар қуйидагиларга эътибор бермоғи лозим:
· суҳбатдошингизни қанча вақтингиз борлиги тўғрисида огоҳлантиринг; · фақат суҳбатдошингиз гапларини инобатга олиб, вазиятни кўз олдингизга келтиринг; · тўхтатиб бўлмайдиган, узил-кесил мунозарадан ўзингизни тийинг; · ўз фикрингизни ишончли ва батафсил баён айтинг; · ўз ғоянгизни изчиллик билан баёт этинг; · овозингизни баланд қилмасдан гапиринг, сўзларингиз дона-дона ва равон бўлсин; · қарши танбеҳ ҳолларда ўзингизга нисбатан танқидий ёндошинг; · шунчаки фикрлаш ёки ҳақиқатан ҳам шунақами – булар ўртасидаги фарқни билинг; · саволларни шундай тузингки, уларни тушуниш бир хилда бўлсин; · муаммо муҳокамасини аниқ ечим билан тугатинг; · ишни қалаштирманг, зудлик билан кўрсатма беринг; · суҳбатдошингизни юмуши ўзи учун ўта муҳим эканлигини унутманг. Қабулингизда бўлган шахснинг муаммосини ҳал этишга имконият бўлмаган тақдирда ҳам сиз уни самимий илтифот билан кузатинг ва хайрихоҳлик билан ишининг ўнгланиб кетишига умид бахшида этинг. Умуман, хизмат юзасидан қабул чоғингизда қуйидаги қоидага риоя қилсангиз, нур устига аъло нур бўлар эди: Учрашув чоғида – хушфеъллик. Қулоқ солиш чоғида – эътибор, рағбат. Бахслашув чоғида – кўп нарсани билишга қизиқувчанлик. Танқид чоғида – ўзини тута билишлик. Ташкилотда раҳбарлардан қайси бири, қандай масала юзасидан кишиларни қабул қилиши аниқ белгилаб қўйилиши зарур. Бўйсунувчиларни илтимосига кўра, қабул қилганда раҳбар уларга илтимос ва таклифларини қисқа баён қилишни ўргатиши лозим. Агар раҳбар ўзи таклиф этиб қабул қилса, бўйсунувчи бу ҳақда олдиндан хабардор қилиниши керак. Суҳбат чоғида ишонч муҳитини вужудга келтириши лозим, суҳбатдошни мажбур қилиш, шаънини пастга уриш мумкин эмас. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling