Фанни ўқитишнинг долзарблиги


Download 1.87 Mb.
bet119/149
Sana12.03.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1264530
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   149
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик

9.2. Тадбиркор маданияти


Тадбиркор маданияти деганда тадбиркор адаби ва иқтидори ўртасидаги диалектик боғланиш тушунилади. Бу боғланиш қуйидаги фазилатлар мажмуасида ўз аксини топади:
Адаб – ақлнинг суянчиғи, барча фазилатларнинг мезони. Беҳудага халқимизда: “Ақл билан адаб - эгизак”, дейишмайди. Адаб – яхшилик билан ёмонликнинг фарқини билиш, фойда билан зарар орасидаги тафовутни англашдир. Адаб воситасида киши ўз жонини ёмон хислатлардан даволайди, ёқимсиз айблардан поклайди, чиройли фазилатлардан безайди.
Адаб тадбиркорни энг чиройли хулқ билан қуроллантиради. Натижада ақл эгалари бундай тадбиркордан ҳар ишда рози бўлишади. Адабли тадбиркор эса кундан кунга обрў топади, нуфузи ошади, ишалри равнақ топади.
Баъзи ҳакимлар адабни энг масъум ва кўркам феълга эга бўлиш десалар, баъзилари нафсни барча қабиҳ одатлардан тозалаш деб таъриф беришади. Демак, тадбиркордаги адабнинг мавжудлиги, бу ноёб неъматнинг мавжудлигидир. Умуман адаб икки хил бўлади:
· ҳикмат адаби; · хизмат адаби.
Ҳикмат адаби поклик ва тўғри йўлга етаклайди. Хизмат адаби эса бадавлатлик ва обрўга етказади. Ҳар иккиси ҳам улуғ фазилат бўлиб, бири азиз қилса, иккинчиси қудратли қилади.
Адаб раҳбарни ақл ва ахлоқ эгаси бўлишга, виждонли, ор-номусли, соф кўнгилли, субутли бўлишга даъват этади.
Иймон арабча сўз бўлиб, луғавий маъноси – ишончдир. Иймонли кишини, хусусан раҳбарни ёки тадбиркорни қисқача шундай тавсифлаш мумкин:
· эътиқодли, яъни ўз фикр ва қарашларига маҳкам, собитқадамлик билан ишониш ва ўзгаларни ҳам ўзидек ҳисоблаб, уларнинг лафзига самимият билан ишонишдир. Эътиқод журъатни, мардликни, фидоийликни тақозо қилади;
· маслакли, яъни ўзига хос ақидалари билан бошқалардан ажралиб турувчи ижтимоий, сиёсий, илмий, ғоявий ва диний йўл соҳиби;
· тақводор, яъни бирвонинг ҳақига хиёнат қилмайдиган;
· шарм-ҳаёли, яъни ҳар қандай ножўя хатти-ҳаракатлардан ўзини тия оладиган;
· ориятли, яъни ўзига номуносиб ёки эп кўрилмаган ишдан, нарсадан ҳижолат тортадиган;
· андишали, яъни оқибатини ўйлаб иш қиладиган, юз-хотирни биладиган, фаросатли;
· виждонли, яъни ноҳақ, адолатсиз ишлардан ғазабга келадиган, буларга қаршилик билдирадиган, ўз фаолиятининг яхши томонларидан қаноатланиб, хурсанд бўладиган, ёмон томонларидан норози бўлиб, руҳан эзиладиган, яъни виждон азобига тушадиган.
Содда қилиб айтганда:
Иймон уя нарсанинг бутунлигидан ҳосил бўлади: эътиқод, иқрор ва
амал. Эътиқод – бу ишонч. Иқрор – сўзда буни тан олиш. Амал – яъши ишлар билан уни исботлаш.
Инсоф – бу адолат ва виждон амри билан иш тутиш туйғуси ва қобилияти, ишда, кишиларга муносабатда ҳалоллик, тўғрилик. Баробарлик, софдиллик ва ҳақиқатгўйликдир. Ўзгани ўз ўрнига ва шунингдек, ўзини ўзгани ўрнига хаёлан қўйиб кўриш ҳам инсофга киради. Юқорида таъкидлаганимиздек, тўқ очни, бой камбағални, бахтли бахтсизни, толеи баланд толеи забунни, омадли омадсизни, соғлом ва беморни ўз ўрнига қўйиб кўролса ва аксинча ҳам худди шундай бўлса олам гулистон – инсофлилар сафи кўпаяверади.
Инсоф – ҳар қандай кишининг, хусусан, раҳбар ёки тадбиркорнинг жамият олдида, теварак-атрофидаги кишилар назарида ўз хатти-ҳаракати билан маънавий масъулиятни ҳис этишининг ифодасидир.
Адолат – бу барча фазилатлар ичидаги энг олий фазилатдир. Адолатпарвар тадбиркор ёки раҳбарнинг ахлоқий ҳислатлари бемалол қонун ўрнини боса олади. Улуғ аллома Насриддин Тусий ижтимоий адолатнинг уч асосий талаби мавжудлигини ва жамият тараққиётини белгиловчи муҳим омил эканини алоҳида уқтирган эди:

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling