Фанни ўқитишнинг долзарблиги


Активлар рентабеллиги коэффициенти


Download 1.87 Mb.
bet115/149
Sana12.03.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1264530
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   149
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик

Активлар рентабеллиги коэффициенти молиявий-хўжалик фаолиятида фойдаланилаётган активларнинг фойдалилиги (зарарлилиги) даражасини кўрсатади ва қуйидаги формула билан аниқланади:
Кра = Пр * Дп / Иб ,
бу ерда, ПрДн – солиқлар тўлангунга қадар фойда.
Бу кўрсаткич нолдан катта бўлиши керак.
Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коэффициенти корхонанинг иш билан таъминланганлик даражасини ифодалайди ва қуйидаги формула билан аниқланади:
Ким = Қфакт / (Қлойиҳа – Қижара + Қконсер) ,
бу ерда Қлойиҳа – маҳсулот ишлаб чиқаришнинг энг катта ҳажми;
Кфакт – чиқ арилган маҳсулотнинг ҳақиқий ҳажми;
Қижара – ижарага берилган қувватлардаги маҳсулотларнинг ҳажми;
Қконсер – консервация қилинган қувватлардаги маҳсулотларнинг ҳажми.
Бу кўрсаткич 0,6 дан катта ёки унга тенг бўлиши керак.
Ускуналар (асосий фондлар)ни ишдан чиқиши коэффи-циенти.
Бу кўрсаткич қуйидаги формула билан аниқланади:
Кизп = И / О ,
бу ерда, Кизп – ускуналарнинг ишдан чиқиш коэффициенти; И – асосий фондларнинг ишдан чиқиши; О – асосий фондларнинг дастлабки қиймати.
Агар юқоридаги барча коэффициентларнинг тармоқ миқдори тенг ёки катта бўлса, бундай корхона иқтисодий қудратли ва тўлов қобилиятига эга ҳисобланади.

8.6. Самарадорликни оширишнинг асосий йўналишлари


Бозор иқтисодиёти шароитларида корхоналар фаолияти ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш йўлларини доимо қидиришни талаб қилади. Агар шундай қилинмас экан, корхонанинг қатъий рақобат мухитида омон қолиши қийиндир. Бу айниқса, кичик ва ўрта корхоналарга тегишлидир. Аввал айтиб ўтилганидек, уларнинг вужудга келиши ва ривожланишининг барча босқичларида қийинчиликлар ва ҳал қилинмаган муаммолар жуда кўп учрайди.
Тадбиркор муваффақиятли фаолият юритиши учун оддий бозор омиллари (маҳсулотни доимо янгилаш, сифатини ошириш, маркетинг тадқиқотлари, муваффақиятли рақобат ва бошқалар)дан ташқари ўз фаолиятининг самарадорлигига эришишнинг турли-туман йўлларидан фойдаланиши зарур. Булар қуйидагилардир:

  • илғор технология ва замонавий ускуналардан фойдаланиш;

  • хом ашё ва материалларнинг янги турларини қўллаш;

  • асосий фондлардан яхшироқ фойдаланиш;

  • айланма маблағларни айланишини жадаллаштириш;

  • меҳнатни ташкил қилишнинг самарали шакллари ва усулларини қўллаш;

  • менежмент фани ва амалиётининг илғор ютуқларидан фойдаланиш; - мамлакатимиз ва хориж фирмаларининг илғор тажрибаларини татбиқ этиш ва бошқалар.

Қисқа хулосалар

Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарининг иш фаолияти уларнинг молиявий фаолияти билан чамбарчас боғлангандир. Молиявий ҳолат корхонанинг ҳар томонлама фаолияти натижаларини акс эттиради. Корхоналар фаолиятининг молиявий натижаларини ифодаловчи кўрсаткичлардан асосийси фойда хисобланади.
Кичик бизнес ва тадбиркорликни кредит билан таъминлаш деганда, бу уларга пул ёки товар шаклидаги воситаларни маълум муддатга ҳақ тўлаш шарти билан қарзга олиш ва қайтариб бериш юзасидан келиб чиқадиган муносабатлар тушунилади. кредитнинг қуйидаги асосий шакллари мавжуд: тижорат кредити; банк кредити; истеъмол кредити; давлат кредити ва халқаро кредит. Кредитларнинг фоиз ставкалар мамлакатнинг ссуда капиталлари бозорида аниқланади. Халқаро кредитланинг фоиз ставкалари эса жаҳон ссуда капиталлари бозорида аниқланади. Унга халқаро молия бозоридаги ҳолатлар бевосита таъсир кўрсатади.
Бозор иқтисодиёти шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарида самарадорликни оширишнинг асосий йўналишлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: илғор технология ва ускуналардар фойдаланиш; хом ашё ва материалларнинг янги турларини қўллаш; асосий фондлардан унумли фойдаланиш; меҳнатни ташкил этишнинг самарали усулларини қўллаш; хориж фирмаларининг илғор тажрибаларидан фойдаланиш ва ҳ.к.
Назорат ва мулоҳаза учун саволлар


  1. Корхоналарнинг молиявий фаолияти натижаларини ифодаловчи кўрсаткичларини ҳисоблаш йўлларини тушунтириб беринг.

  2. Корхона фойдасининг нечта тури мавжуд?

  3. Корхона фойдаси қандай аниқланади?

  4. Корхоналарнинг молиявий харажатлари қандай таснифланади?

  5. Корхонанинг ўз маблағлари деганда нима тушунилади?

  6. Кредит қандай вазифаларни бажаради ва унинг роли?

  7. Кредит қандай турларга бўлинади?

  8. Кредитнинг қандай шакллари мавжуд?

  9. Тижорат кредити деганда нимани тушунасиз?

  10. Халқаро кредитлар деганда нимани тушунасиз?

  11. Кредитларнинг фоиз ставкаси қандай аниқланади?

  12. Кредитларнинг фоиз ставкаси қандай омиллар таъсирида ўзгаради? 13. Кичик корхоналар фаолияти иқтисодий самарадорлигининг моҳияти нимадан иборат?

14. Самарадорликни аниқлшанинг қандай кўрсаткичларини биласиз? 15. Нима учун фойда энг муҳим умумлаштирувчи кўрсаткич ҳисобланади?

  1. Фойданинг қандай турлари бор ва улар қандай аниқланади?

  2. Корхона ишининг рентабеллиги қандай ҳисобланади?

Асосий адабиётлар


  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594сонли Фармони. Хабарнома журнали, 2005 йил, 2-сон.

  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида»ги 2005 йил 15 июндаги ПҚ-100-сон қарори. Хабарнома журнали, 2005 йил, 2-сон.

  3. Ходиев Б.Ю., Қосимова М.С., Самадов А.Н. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик. – Т.: ТДИУ, 2010.

  4. Самадов А,Н., Останақулова Г.Н. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Т.: Молия-иқтисод, 2008.

  5. Қосимова М.С., Самадов А,Н. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Т.: Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, 2005.

  6. Қосимова М.С., Ходиев Б.Ю., Самадов А.Н., Мухитдинова У.С. Кичик бизнесни бошқариш. Ўқув қўлланма. –Т.: Ўқитувчи, 2003.

  7. Анискин Ю.П. Организация и управление малым бизнесом: Учеб.

пособ. – М.: Финансы и статистика, 2008.

  1. Лапуста М.Г. Предринимательство. –М.: ИНФРА-М, 2004.

  2. Малый бизнес. Организация, экономика, управление: Учеб. пособие для вузов / Под ред. проф. В.Я.Горфинкеля, В.А. Швандара. – 2-е изд., пререб. и доп. –М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2008.


Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling