Фонднинг сарфланиши – бу фонд қайтарилишининг тескари миқдори бўлиб, маҳсулот бирлигига асосий фондларнинг қандай суммаси тўғри келишини кўрсатади:
Асосий фондларнинг қиймати (Ф)
Фонднинг сарфланиши =
Ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори (Қ)
Фонднинг қайтарилишининг ошиши маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиришга, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг таннархини пасайтиришга ва асосий фондларга эҳтиёжни нисбатан қисқар-тиришга имкон беради.
Фонднинг қайтарилиши ва фонднинг сарфланиши микдорига ҳар хил омиллар таъсир қилади. Фонднинг умумий қайтарилиши асосий ишлаб чиқариш фондлари ўртача йиллик қийматидаги машиналар ва ускуналар ўртача йиллик қийматининг бир сўмига тўғри келадиган маҳсулот чиқаришига боғлиқдир. Машиналар, ускуналар қийматининг бир сўмига тўғри келадиган маҳсулот ишлаб чиқариш меҳнатдан фойдаланишнинг самарадорлигини ифодалайди. Ушбу кўрсаткичларнинг таҳлили 8.4.5-жадвалда берилган.
8.4.5-жадвал. Фонднинг қайтарилиши ва сарфланиши кўрсаткичлари таҳлили
Кўрсаткичлар
|
Ўтган йил учун
|
Ҳисобот йили учун
|
Фарқи
(+; -)
|
Таққосланган ва улгуржи нархлардаги товар маҳсулоти (минг сўм)
|
14006
|
14493
|
+487
|
Асосий ишлаб чиқариш фондларининг ўртача йиллик қиймати (минг сўм)
|
9337
|
8526
|
+297
|
Асосий ишлаб чиқариш фондларининг фонд қайтарилиши
|
1,5
|
1,7
|
+0,2
|
Асосий ишлаб чицариш фондларининг фонд сарфланиши
|
0,7
|
0,6
|
+0,1
|
|
|
|
Жадвал маълумотлари кўрсатишича, ҳисобот йилида асосий фонд-лардан фойдаланишнинг самарадорлиги, яъни фонднинг қайтарилиши ўтган йилга нисбатан 0,2 сўмга кўпайган, бу корхона ишига ижобий таъсир қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |