Корхонанинг фаолиятини ёки унинг молиявий ҳолатини баҳолаш – корхонанинг хўжалик ва тижорат фаолияти жараёнида вужудга келувчи молиявий ва кредит муносабатлари натижасини акс эттирувчи тушунчадир.
Тўлов қобилияти коэффициенти корхонанинг тўлов имконият-ларини кўрсатади ва қуйидаги формула билан аниқланади:
Кпл = А2 / (П2 –(Дзк + Кзк + Ап)) ,
бу ерда, Кпл – корхонанинг тўлов қобилияти коэффициенти;
А2 – айланма активлар (ишлаб чиқариш захиралари, пул маблағлари ва бошқалар); П2 – мажбуриятлар;
Дж – узоқ муддатли қарзлар ва кредитлар;
Кзк – қисқа муддатли қарзлар ва кредитлар;
Ап – ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинган бадаллар.
Бу кўрсаткич бирдан катта бўлиши керак.
Шахсий ва қарз маблағлар нисбатларининг коэффициенти қисқа муддатли қарз маблағларининг шахсий манбалар билан таъминланиш даражасини белгилайди ва қуйидаги формула билан аниқланади:
Кес = П1 / (П2 –(Дзк + Кзк + Ап)),
бу ерда П1 – шахсий маблағларнинг манбалари (устав сармоялари, қўшимча сармоялар, тақсимланган фойда).
Бу кўрсаткич бирдан кичик бўлмаслиги керак.
Молиявий боғлиқлик коэффициенти корхонанинг молиявий боғлиқлигининг камайиши (кўпайиши), келгуси даврларда молиявий қийинчиликлар хавфининг кўпайиши (пасайиши) ҳақида дарак беради ва корхона томонидан кредиторлар олдидаги ўз мажбуриятларини тўлаш кафолатини аниқлайди. Молиявий боғлиқлик коэффициенти қуйидаги формула билан ҳисобланади:
Кфш = П1 / Иб
бу ерда, Иб — актив ёки пассивнинг натижалари. Бу кўрсаткич 0,5 дан катта ёки унга тенг бўлиши керак.
Шахсий айланма маблағлар билан таъминланганлик коэффициенти корхонада унинг молиявий барқарорлиги учун зарур маблағларнинг мавжудлигини ифодалайди ва қуйидаги формула билан ифодаланади:
Кос = (П1 + Дзк – А1) / А2 ,
бу ерда А1 – узоқ муддатли активлар.
Бу кўрсаткич 0,1 дан катта ёки унга тенг бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |