Фанни ўқитишнинг долзарблиги


Кенгаш ва мажлисларни олиб бориш маданияти


Download 1.87 Mb.
bet122/149
Sana12.03.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1264530
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   149
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик

Кенгаш ва мажлисларни олиб бориш маданияти. Тадбиркор раҳбар кенгаш ва мажлисларни олиб бориш маданиятига ҳам эга бўлиши керак. Кенгаш – бу жамоа фикри. Ақл заковатини муайян масалани муҳокама этиш ва оқилона қарор қабул қилиш мақсадида уюштирилган мажлисдир. Соҳибқирон Амир Темур кенгаш тўғрисида шундай дейди: “Кенгаш икки турли бўлур. Бири – тил учида айтилгани, иккинчиси – дилдан чиққани. Тил учида айтилганини (шунчаки) эшитардим. Дилдан айтилган маслаҳатни эса қалбим қулоғига қуярдим. Ва дилимга жойлардим. Агар (ғаним устига) лашкар тортмоқчи бўлсам, уруш-ярашдан ўртага сўз ташлаб, амирларим кўнгилларининг бу икковидан қай бирига мойиллигини билишга интилардим. Агар ярашдан сўз очсалар. Бунинг фойдасини уруш зиёнига солиштириб кўрардим. Агар урушга мойил бўлсалар, унинг наф ва фойдасини яраш зиёнига таққослаб кўрардим, қайси бири фойдалироқ бўлса, шуни ихтиёр қилардим”.1
Ўз вазифаси ва олиб борилиш шаклига қараб кенгаш турлича бўлади. Кенгаш тип (хил)лари:
Вазифалари бўйича:
· қарор қабул қилиш; · фикр алмашиш;
· ахборотни тинглаш;
· диспетчерлик муҳокама; Олиб бориш шакли бўйича: · диктатор (ҳукмдор)лик;
· автократ, якка ҳукмдор шаклида;
· баҳсли шаклда;
· серегатив шаклда.
Кенгашгача:
· мажлис режасини тузиб унга тайёргарлик кўринг;
· мажлисда кўриладиган масалалар юзасидан тайёрланган материалларни мажлис қатнашувчиларига олдиндан жўнатинг; · мажлисга фикрлари ўта муҳим бўлган кишиларни таклиф қилинг; · мажлисни зарурат туғилган ҳоллардагина чақиринг.
Кенгаш вақтида:
· кенгашни белгиланган вақтда бошланг;
· кенгашни ўтказишнинг ягона тартибини белгиланг; · ортқича хуруж, шахсий қарши чиқиш ҳоларига йўл қўйманг; · кенгаш мақсадини ҳар бир қатнашувчи эътиборига етказинг.
Кенгаш унсурлари:
· кун тартибини муҳокама қилиш;
· кенгашни ўтказиш тартибини муҳокама қилиш;
· муаммоларни аниқлаш;
· муаммолар таҳлилини қилиш;
· муқобил вариантларни излаш; · муоқбил вариантларни баҳолаш; · қарор қабул қилиш.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling