Фанни ўқитишнинг долзарблиги


Маҳсулотга материал сарфланиши


Download 1.87 Mb.
bet113/149
Sana12.03.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1264530
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   149
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик

Маҳсулотга материал сарфланиши. Бу айланма фондлар (маблағлар)дан фойдаланишнинг умумлаштирувчи кўрсаткичи бўлиб, у корхонанинг истеъмол қилинган айланма фондлари қийматининг ишлаб чиқарилган маҳсулот қийматига нисбати билан аниқланади.
Маҳсулот бирлигига сарфланган хом ашё ва материалларнинг миқдори ҳақида дарак берувчи табиий ўлчовдаги аниқ кўрсаткичларни ҳам худди шу кўрсаткичга ўхшаб ҳисоблаш мумкин. Бу кўрсаткичлар хўжаликни исрофгарчилик ёки тежамкорлик билан олиб борилганлигини кўрсатади. Бу пировардида таннархнинг пасайиши ва фойданинг кўпайишига таъсир қилади.
Кўриб ўтилган кўрсаткичлар корхона фаолиятини баҳолаш учун муҳим аҳамиятга эга бўлсада, бироқ чекланган характерга эгадир. Улар ишлаб чиқариш ва харажатларнинг иқтисодий самарадорлиги ҳақида тўлиқ тасаввур бермайди, балки фақат ресурсларнинг айрим турларидан фойдаланишни ифодалайди. Харажатларнинг умумий самарадорлиги ҳақидаги яхлит таърифни умумий ва солиштирма иқтисодий самарадорлик беради. Умумий иқтисодий самарадорлик қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Е = Фойданинг ўсиши (П) / Капитал қўйилмалар (К)
Ҳар бир алоҳида ҳолда харажатларнинг умумий иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичлари бошқа даврлар ёки бошқа корхоналар учун меъёрий ёки ҳудди шундай кўрсаткичлар билан солиштирилади.
Ечимлар вариантларини солиштиришда харажатларнинг солиш-тирма иқтисодий самарадорлиги ҳисобланади. Энг кам қилинган хара-жатлар энг мувофиқ вариантнинг кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади:
Зп = С + Еп К → минимум ,
бу ерда, Зп – ушбу вариант бўйича берилган харажатлар;
С – жорий харажатлар (таннарх);
К – капитал қўйилмалар;
Еп – капитал қўйилмалар солиштирма иқтисодий самара-дорлигининг меъёрий коэффициенти. Халқ хўжалиги бўйича у 0,16 деб белгиланган.
Ушбу коэффициентдан келиб чиққан ҳолда харажатларнинг ўрнини қоплаш муддатини аниқлаш мумкин:
Ток = 1 : 0.16 = 6,25 йил

8.5. Самарадорликни баҳоловчи кўрсаткичлар



Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling