Фанни ўқитишнинг долзарблиги
-БОБ. КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ БАҲОЛАШ
Download 1.87 Mb.
|
Кичик бизнес ва тадбиркорлик
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10.1.1-расм.
10-БОБ. КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ БАҲОЛАШ
10.1. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳияти ва экспортёр корхоналарнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланишиЭкспорт диверсификацияси, яъни хорижга сотилаётган товарлар ва хизматлар номенклатурасининг кенгайиши, жами экспортда алоҳида товар ёки хизмат тури (айниқса, хом ашё) улушининг катта бўлишига барҳам берилиши, маҳсулотларимиз экспорт қилинаётган мамлакатлар географиясини кенгайтириш экспорт ҳажмининг барқарор бўлишини таъминлайди, миллий иқтисодиётнинг ташқи бозордаги салбий ўзаришларга таъсирчанлиги даражасини пасайтиради. Экспорт таркибида бир ёки бир неча товарлар улушининг сезиларли даражада ортиб кетиши бу товарлар нархи пасайган ёки уларга ташқи талаб қисқарган ҳолатларда экспортчи корхоналарни оғир аҳволга солиб қўйиши мумкин. Бунинг натижасида экспорт ҳажмининг қисқариши валюта тушумларининг камайиши, ташқи савдо балансининг ёмонлашуви ва корхоналар молиявий аҳволининг тангликка юз тутишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, экспорт умумий ҳажмининг кам сонли давлатларга боғланиб қолиши ҳам қалтис ҳолат ҳисобланади. Президентимиз томонидан маърузада илгари сурилган тайёр рақобатбардош маҳсулотлар экспортини фаол ошириш ва бу маҳсулотлар етказиб бериладиган мамлакатлар географиясини янада кенгайтириш вазифасини амалга ошириш экспорт ҳажмини барқарор ўстириш, ташқи бозордаги ўзгаришлар таъсирида унинг ҳажми кескин камайиши хавфини бартараф этиш имконини беради. Экспорт қилинаётган товарларни диверсификация қилиш, уларни импорт қилувчи мамлакатлар географиясини кенгайтириш бу мамлакатлардан бири ёки бир гуруҳининг иқтисодиётида муаммолар рўй берганда ҳам экспорт ҳажмининг кескин пасайиб кетишига йўл қўймаслик имконини беради. Ўтган йиллар мобайнида экспорт қилувчи корхоналарни қўллабқувватлаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар иқтисодиётимизнинг экспорт салоҳиятини юксалтириш, ташқи савдо таркибида ижобий силжишларга эришиш, унинг ҳажмини барқарор ўстириш имконини бермоқда . 10.1.1-расм. Маълумотлардан кўринадики, республикамиз ташқи савдо айланмаси муттасил ўсиб бормоқда. Хусусан, бу кўрсаткич 2009 йилда 21209,6 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, 2005 йилга нисбатан 2,23 марта, 2008 йилга нисбатан 0,06 фоизга ўсди. Бу экспорт ҳажми 2,4 фоизга ўсгани ҳолда импорт ҳажмининг 2,74 фоизга камайиши натижасида рўй берди. Айни чоғда, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг таъсирида кўпчилик мамлакатларда экспорт ҳажмининг кескин қисқариши кузатилмоқда. Жумладан, 2009 йилда экспорт ҳажмларининг қисқариши Россия Федерациясида 44,2 фоизни, Украинада 48,7 фоизни, Қозоғистонда 47,7 фоизни ташкил этди. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling