Лицензия – бирор бир фаолият тури билан шуғулланиш учун давлат органлари томонидан рухсат буриш.
Маржа – савдо, биржа, банк ишларида фойдаланиладиган ҳамда моллар нархлари, қимматбаҳо қоғозлар курслари, бошқа кўрсаткичлар ўртасидаги фарқ.
Маҳсулот таннархи – маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш учун кетган барча харажатларнинг қиймати.
Маҳсулот таннархи – маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш учун кетган барча харажатларнинг қиймати
Мелиорация – ернинг унумдорлигини тубдан яхшилашга қаратилган ташкилий-хўжалик, муҳандислик ва агротехник тадбирлар туркуми
Мoлиявий сoғлoмлаштириш – корхонанинг банкротлигини бартараф этиш ёки рақобатбардошлигини ошириш мақсадида чоратадбирлар тизимини қўллаш орқали унинг молиявий ҳолатини соғломлаштириш.
Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури – Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини муваффақиятли амалга оширишнинг муҳим шарти сифатида мактаб таълимининг орқада қолишига барҳам бериш ҳамда мактабларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва узлуксиз таълимнинг ягона тизимини шакллантириш билан боғлиқ мавжуд жиддий муаммоларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 21 майдаги «20042009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ кучга кирган. Мазкур Фармонга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 сентябрдаги 3661-сонли Фармонига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган Макроиқтисодий кўрсаткичлар – мамлакат яхлит иқтисодиёти даражасидаги ижтимоий-иқтисодий жараён ва ҳодисаларни ўлчаш ва баҳолаш имкониятини берувчи кўрсаткичлар. Масалан, ялпи ички маҳсулот, миллий даромад, иқтисодий ўсиш, ишсизлик, инфляция даражаси ва бошқалар.
Молиявий «кўпиклар» – реал қийматга эга бўлмаган пул ва облигациялар ҳажмининг кўпайиши.
Молиявий институтлар – белгиланган қонун-қоидалар доирасида фаолият юритувчи мамлакатдаги молия-кредит ташкилотлари.
Мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлилиги – мамлакатнинг ўрта ва узоқ муддатга иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлаб туриш қобилияти
Do'stlaringiz bilan baham: |