Фанни ўқитишнинг долзарблиги


Download 1.87 Mb.
bet142/149
Sana12.03.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1264530
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   149
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик

Маҳаллийлаштириш импорт қилинадиган тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материалларни мамлакатда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали унга бўлган ички талабни қондириш ва экспортини йўлга қўйиш.
Маркетинг – бозор талабларига бўйсунган ҳолда истеъмолчилар эҳтиёжини имкони борича қондиришга қаратилган хўжалик фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш тизими.
Нотижорат юридик шахс – бу ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадлар (фойда)ни ўз аъзолари ўртасида тақсимламайдиган ўзини-ўзи бошқариш ташкилоти.
Ноу-хоу – маҳсулот ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни енгиллаштириш ва тезлаштиришга имкон берувчи техник билим, техник тажриба, ишлаб чиқаришнинг яширин имкониятлари.
Офферта – сотувчининг мол ҳарид имкони бор ҳаридорга маълум шартлар асосида мол тўпламини сотиш ҳақида юборган таклифи.
Паблик рилейшнз – мол, хизмат, фирма, корхона ҳақида яхши фикрни вужудга келтириш жараёни.
Протекционизм – миллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида чет ел рақобатидан сақлаш, ҳимоя қилиш.
Рақобатбардошлик – бирор турдаги молнинг истеъмол қиймати мос келадиган бошқа товарга солиштириш, таққослаш кўрсаткичи.
Ревалвация – бошқа давлатлар валютасига нисбатан миллий валюта расмий курсининг ошиши.
Рентабеллик – корхона фаолиятининг фойдалик даражаси. Унинг уч хил кўрсаткичи мавжуд: корхона активлари рентабеллиги, хусусий капитал рентабеллиги ва сотилган маҳсулот рентабеллиги. Бу кўрсаткичларни балансдаги (соф) фойда кўрсаткичини корхона активларининг ўртача йиллик қиймати, муомалага чиқарилган акциялар миқдори, хусусий капитал миқдори ва сотилган маҳсулот таннархига нисбати билан аниқланади.
Рекламатоварлар, хизматлар ҳақида турли воситалар билан очиқ хабардор қилиш.
Рентабеллик – харажатларни оқлайдиган, хўжалик нуқтаи назаридан мақсадга мувофиқ, фойдали, драомадли. Рентабеллик кўрсаткичи фойданинг моддий, меҳнат ва молиявий ресурсларга нисбати билан ўлчанади.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling