Фанни ўқитишнинг долзарблиги
Download 1.87 Mb.
|
Кичик бизнес ва тадбиркорлик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Еттинчи бўлим.
- Соф жорий қиймат
- Рентабеллик
Олтинчи бўлим. «Битимнинг ресурсли таъминоти». Бу бўлимда тадбиркорлик лойиҳасини амалга ошириш учун керак бўлган ресурслар тури ва ҳажми, ресурсларни олиш манбаи ва услуби ҳақида маълумот-лар берилади.
Ресурсли таъминот қуйидагиларни қамраб олади: моддий ресурслар (материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, хом ашё, энергия, иншоотлар, асбоб-ускуналар ва бошқалар); меҳнат ресурслари; молиявий ресурс-лар (жорий пул маблағлари, капитал қўйилмалар, кредитлар, қиммат-баҳо қоғозлар); ахборот ресурслари (статистик, илмий-техник ахборот). Еттинчи бўлим. «Битимнинг самарадорлиги». Бу бўлим бизнесрежанинг якунловчи қисми бўлиб, унда тадбиркорлик фаолияти самарадорлигининг умумий тафсилоти берилади. Самарадорликнинг умумий кўрсаткичлари орасида фойда ва рентабеллик кўрсаткичлари устувор мавқега эга. Бундан ташқари, ижтимоий ва илмий-техникавий самарадорлик (янги илмий натижаларни қўлга киритиш) ҳам ҳисобга олинади. Ушбу бўлимда ишбилармонлик фаолиятининг узоқ муддатли фаолиятини таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир. Лойиҳаларни асослаш жаҳон амалиётида маблағларни қўйилиши ҳақидаги қарорни тайёрлашда бир неча умумий кўрсаткичлар қўлланилади. Улар қуйидагилардан иборат: соф жорий қиймат; рентабеллик; самарадорликнинг ички коэффициенти; капитал қўйилмаларнинг қайтарилиш даври; - пулнинг максимал сарф-харажати; - зарарсизлик меъёрлари. Соф жорий қиймат баъзида иқтисодий интеграл самара деб ҳам аталади. Лойиҳани амалга ошириш вақтида маҳсулот сотишдан олинган умумий даромаддан шу вақт даврида кетган барча сарф-харажатлар айирмасига соф жорий қиймат дейилади. Рентабеллик фойданинг капитал қўйилмаларга ёки акционер капиталига нисбати шаклида аниқланади. Тадбиркорлик лойиҳасини амалга оширишда рентабеллик ҳар бир йилга ҳисоблаб чиқилади. Бу ерда солиқлар ҳисобга олинади. Интеграл самарадорликни нолга тенглаштирувчи рентабелликнинг дастлабки сатҳ мазмуни самарадорликнинг ички коэффициенти деб ҳисобланади. Агар самарадорликнинг ички коэффициенти дастлабки сатҳ мазмунидан паст бўлмаса, лойиҳа самарали деб ҳисобланади. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling