Фанни ўқитишнинг долзарблиги


Download 1.87 Mb.
bet59/149
Sana12.03.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1264530
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   149
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик

Шахсий воситалар. Бу ерда иш асосчиси, унинг ҳамкорлари, оила аъзоларининг қўшган шахсий ҳиссаси кўрсатилади.
Бизнеснинг таърифи. Фирманинг миқдорий кўрсаткичларини, ташкилий-ҳуқуқий шаклини, жойини, манзилини, ишловчилар сонини кўрсатиш лозим. Ишлаб чиқарилмоқчи ёки бажарилмоқчи бўлган товар ва хизматларни, корхонанинг қисқача тарихини, истиқболини, маркетинг ҳудудини, истеъмолчи ва таъминотчиларни кўрсатиш лозим.
Бошқарув. Ҳар бир мулк эгалари ва корхонанинг бошқа бошқарувчиларининг маълумоти, тажрибаси ҳақидаги маълумотни ўз ичига олади.
Корхонанинг молиявий истиқболи ва кўрсаткичлари. Агар корхона янги ташкил этилган бўлса, унда корхона эгасининг шахсий капиталини кўрсатиш, режали баланс тузиш, истиқболини баҳолаш келтирилиши лозим. Шу билан бирга кутилмаган сарф-харажатлар учун муайян маблағларни ажратиб қўйиш керак. Агар корхона жамоаси ҳаракатда бўлса, унда охирги икки-уч йил ичидаги даромад ва зарарлар ҳақида балансли ҳисоботни ва бугунги ҳолати ҳақидаги маълумотни тақдим этиш лозим.
Кўрсатилган бешта бўлим учун 11 ёрдамчи шакл тузилади.
1-шакл. Заём олиш учун берилган аризанинг мақсади ва унинг асосланиши.
2-шакл. Шахсий молиявий декларация.
3-шакл. Корхонанинг батафсил таърифи.
4-шакл. Бозорнинг таҳлили.
5-шакл. Рақобатчилар.
6-шакл. Корхонанинг жойлаштирилиши.
7-шакл. Корхонанинг ишчилари.
8-шакл. Бошқарув.
9-шакл. Ташкил этилаётган ёки кенгайтирилаётган корхона учун молиявий маълумот.
10-шакл. Ҳаракатдаги корхонани сотиб олиш учун молиявий маълумот.
11-шакл. Раҳбар учун қискача хулоса.
Қатор чет эл муаллифлари бизнес-режанинг расмийлаштирилиши шаклига эътиборни қаратмоқдалар. Қоғоз, папка, ёзув, варақларнинг сифати, яъни ташқи кўриниши ҳужжатни ўкиётганда маълум таассурот қолдириши мумкин. Хатосиз, тоза ёзилган ҳужжат ишонч ва ҳурмат уйғотади.
Г.Берл АҚШ турли штатларининг тўққиз районлари тадбиркор бошқарувчиларининг трести ҳисобланмиш ишбилармонлар форуми маъқуллаган намунали бизнес-режанинг таърифини келтиради. Бу қуйидагилардан иборат: Ҳажми 40 бетгача. Спирал маҳкамлагич билан маҳкамланган. Муқовада компаниянинг номи ёзилган. Титул варағида эса компаниянинг номи ва манзили ёзилган. Режа икки бетда ёзилган компаниянинг бугунги операциялари ва режалари ҳақидаги қисқача ахборотдан бошланади. Бўлинмаларнинг номлари илова қилинган. Матнда етакчи ходим ва инвесторлар ҳақида батафсил маълумотлар берилган. Бухгалтерия ҳисоботи бўйича маслаҳатчи-ларнинг ва юристконсултантларнинг тақризлари келтирилади.
Бизнес-режани ишлаб чиқишда ундаги бўлимлар таърифи қисқа, тушунарли бўлишига алоҳида эътибор бериш лозим. Чунки булар бизнесрежага қизиқувчи шахс ёки банк ходимининг ундаги материалларни ўқишўқимаслигини белгилаб беради. Хулоса қисқа бўлиб, бизнес-режанинг барча бўлимларини қамраб олиши лозим. Хулосада қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлиши тавсия этилади:

  • корхонанинг номи, унинг юридик манзили;

  • алоқа қилиш учун шахс, унинг телефони;

  • бизнеснинг тури;

  • керакли заём;

  • заёмнинг мақсади;

  • мавжуд активлар;

  • маҳсулот ва бозор (маҳсулотнинг қисқача таърифи, унинг реал сотиш имкониятлари);

  • бошқарув (асосий мулк эгаси ва унинг ёрдамчиларининг таъ-рифи);

  • молиявий режалар;

  • сотиш ва даромад ҳажмининг ўсиш имкониятлари кўрсатилади.


Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling