Фанни ўқитишнинг долзарблиги


-жадвал. Асосий фаолиятдан олинадиган фойда (зарар) ва уни ўзгаришига таъсир қилувчи омиллар таҳлили (минг сўм)


Download 1.87 Mb.
bet110/149
Sana12.03.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1264530
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   149
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик

8.4.3-жадвал. Асосий фаолиятдан олинадиган фойда (зарар) ва уни ўзгаришига таъсир қилувчи омиллар таҳлили (минг сўм)




Ҳақиқатда







Фойда ҳажмига таъсири

Фарқи
(+;-)

Кўрсаткичлар

Ўтган йил учун

Ҳисобот йил учун










Маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда

26399

26704

+305

+305

Даврий харажатлар

10341

11553

+ 1212

-1212

Бошқа даромадлар

5452

6089

+637

+637

Бошқа зарарлар

24310

25774

+ 1464

-1464

Асосий фаолиятдан фойда (зарар)

-2400

-4534

2134

х

Жадвал маълумотларининг кўрсатишича, корхонада асосий фаолият бўйича ўтган йили 2400 минг сўм, ҳисобот йилида эса 4534 минг сўм зарарга йўл қўйилган, яъни зарарларнинг ўсиши йилига 2134 минг сўмни ташкил қилган. Бу зарарларга бошқа харажатларнинг 1464 минг сўмга ва даврий харажатларнинг 1212 минг сўмга кўпайиши натижасида йўл қўйилган. Шунинг билан бирга сотишдан ялпи фойдани 305 минг сўмга, бошқа даромадларни 637 минг сўмга ўсиши ҳисобига корхона асосий фаолиятидан 942 (305+637) минг сўм фойда олган. Аммо фойданинг бу микдори зарарни қоплаш учун етарли эмас.
Корхона иш фаолиятининг самарадорлик даражасини баҳолаш учун олинган натижа (ялпи даромад, фойда) харажатлар ёки фойдаланилган ресурслар билан таққосланилади. Фойда ва харажатларни тенглаштириш рентабелликни ёки аниқроғи рентабеллик меъёрини билдиради.
Амалиётда рентабеллик меъёрини ўлчашнинг икки вариантидан фойдаланилади. Бу фойданинг корхонанинг жорий сарф-харажатлари (таннарх)га ёки аванслашган қўйилмалар (асосий ишлаб чиқариш фондлари ва айланма маблағлар)га нисбатидир. Иккала ўлчов варианти ҳам бир-бири билан аванслашган қўйилмалар обороти тезлиги кўрсаткичи билан боғланган:
Р1 = Р / Фа , Р2 = Р / Фз ;
бу ерда, Р – фойда;
Р1 , Р2 – фойда меъёри (1- ва 2-вариантлар);
Фа, Фз – аванслашган фондлар ва таннарх фондлари.
Айланишлар сони п = Фз /Фа бўлганлиги учун Р2 = Р1 х п.
Корхона рентабеллиги меъёрини қуйидагича ҳисоблаш мумкин:
Р = П (У – С)*100 / (Фо + Фоб);
Бу ерда, Р – фойда;
П – маҳсулот ҳажми;
У – маҳсулот бирлигининг нархи;
С – маҳсулотнинг таннархи;
Фо – аcосий ишлаб чиқариш фондларининг қиймати; Фоб – айланма маблағларнинг ҳажми.
Корхоналар иш амалиётида рентабелликнинг бир қатор кўрсаткичлари қўлланилади.
Маҳсулотнинг рентабеллигини сотилган барча маҳсулотлар бўйича ва унинг алоҳида турлари бўйича аниқлаш мумкин. Биринчи ҳолда у маҳсулотни сотишдан олинган фойданинг уни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларига нисбати сифатида аниқланади. Сотилган маҳсулотларнинг рентабеллиги товар маҳсулотини сотишдан олинган фойданинг маҳсулотни сотишдан тушган тушумга нисбати сифатида; баланс фойдасининг маҳсулотни сотишдан олинган фойдага нисбати бўйича; соф фойданинг сотилган маҳсулотдан тушган тушумга нисбати бўйича ҳисобланади.
Ишлаб чиқариш фондларининг рентабеллилиги баланс фойдаси-нинг асосий ишлаб чиқариш фондлари ва моддий айланма маблағ-ларнинг ўртача йиллик қийматига нисбати сифатида ҳисобланади. Бу кўрсаткични соф фойда бўйича ҳам ҳисоблаш мумкин.
Корхона қўйилмаларининг рентабеллилиги унинг ихтиёрида бўлган мулкнинг қиймати бўйича аниқланади. Ҳисоблашда баланс ва соф фойда кўрсаткичларидан фойдаланилади. Мулкнинг қиймати бухгалтерия баланси бўйича аниқланади. Бу кўрсаткич корхона мулкининг бир сўм қўйилмаларига сотиш даражасини ифодалайди.
Корхона шахсий маблағларининг рентабеллиги соф фойданинг баланс бўйича белгиланган, унинг шахсий маблағларига нисбати билан аниқланади.
Узоқ муддатли молиявий қўйилмаларнинг рентабеллиги қиммат-баҳо қоғозлар ва бошқа корхоналарда улушли иштирок этишдан даромадлар миқдорининг узоқ муддатли молиявий киритмаларнинг умумий хажмига нисбати сифатида ҳисобланади. Қуйидаги 8.4.4-жадвалда рентабелликнинг таҳлили ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling