Фаннинг маъруза матни социал психологик тренинг ҳАҚида умумий тушунча
Download 117.17 Kb.
|
maruza-mashgulotlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гуруҳда роллар позицияси.
Конфеденциаллик. Трениндаги айтилган барча гаплар шу хонанинг ўзида қолиши керак, бу этика нуқтаи назаридан ҳам керакли бўлган ҳолатлардан бири ҳисобланади. Бундан олинган психологик билимлар албатта бошқа гуруҳларда ҳам қўлланилиши мумкин.
Юқорида қайд қилинган меъёрлардан ташқари бир бирига бўлган муносабатлар ҳам илиқ бўлиши зарур. Иштирокчилар орасидаги сўзлашув муносабатлари ёш, жинс, маълумотидан қатъий назар илиқ мулоқот бўлиши талаб қилинади. Яъни иштирокчиларнинг ҳаммаси бир бирларига «сиз» деб мурожаат қилишлари талаб қилинади. бундан ташқари тренингдаги иштирокчилар ўзларига тахаллус танлашлари талаб қилинади. бу ўзининг исми ҳам, болаликдаги лақаби ҳам, институтдаги номи ҳам, ҳар хил қаҳрамоннинг номи ҳам бўлиши мумкин. бу ҳолат иштирокчилар орасидаги илиқ муносабатлар бўлишини таъминлаши мумкин. Тренинг гуруҳидаги меъёрлар алоҳида психологик иқлимни яратиши мумкин, бу бошқа гуруҳларда кузатилмайди. Тренинг иштирокчилар онгли равишда меъёрларга амал қилишлари талаб қилинади. Гуруҳда роллар позицияси. Кўпгина ижтимоий психологлар тренингдаги гуруҳий динамикани биринчи навбатда роллар алмашинуви сифатида қабул қиладилар. В.И.Слободчиковнинг фикрига кўра икки хил роллар мавжуд «ижтимоий роллар» ва «ўйинли роллар». «Ижтимоий рол»- бу инсонлар орасидаги муносабатларни ва алоқаларни таҳлил қилишга қаратилган ҳолатлардан биридир. «Ўйинли рол»- мустақил, бироқ вақтинча ҳолатларнинг биргаликдаги таҳлили. Уларни бир биридан ажратадиган хусусиятларидан бири бу танловнинг мустақил эмаслиги ҳисобланади. Ижтимоий ролларда инсон ҳар хил ҳолатлардан мустақил бўлмайди. Ижтимоий муҳитга мослашиш учун игсон бир ниқобни ечиб иккинчисини кияди, масалан: лидер, оилали инсон, қонунга амал қилувчи ва бошқалар. Тренингни биринчи босқичида ички стереотиплардан холи бўлиш масаласи кўрилади. Чунки ҳар бир инсонда ўзига хос бўлган стереотиплар мажмуаси мавжуд. Масалан бошлиқ бўлган инсон, доимо авторитар лидер ролини ўйнашга ҳаракат қилади. Бироқ психологик тренинг вазифаси инсонларда эгилувчан қобилиятни шакллантиришдан иборатдир. Кўпгина ҳолатларда роллар қайта алоқа ўрнатиш учун яхши ҳаолатлардан бири ҳисобланади. Бундай жараёнларни эса ўзини англаш имкониятини бериши мумкин. Download 117.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling