Фаннинг маъруза матни социал психологик тренинг ҳАҚида умумий тушунча
Гуруҳий бошловчи шахси тавсифномаси
Download 117.17 Kb.
|
maruza-mashgulotlar
Гуруҳий бошловчи шахси тавсифномаси.
Тренинг гуруҳидаги бир қатор омиллари тренингни самарали бўлишини таъминлайди. Бунда тренер мавжуд бўлган психотехника воситаларидан самарали фойдаланиши талаб қилинади. бошқача сўз билан айтганда психологик ва психотерепевтик воситаларга катта аҳамият қаратилиши талаб қилинади, тренернинг шахсий тавсифномаси иккинчи ўринда туради. Бу ҳолат назарий концепцияларга хосдир. Бунда гуруҳий жараёнларни гуруҳга таъсир қилиш усули сифатида таҳлил қилиниши мумкин. бу ҳолатда иштирокчиларнинг ҳаммасига ёки ҳар биттасига таъсир кўрсатиш мумкин бўлади. Гуманистик йўналишга кўра гуруҳий тренингда ривожлантирувчи ва соғломлаштирувчи самара юзага келиши мумкин, бунда иштирокчилар ва бошловчи ўзини очиқ тутиши талаб қилинади. Мажбуран бир инсонни бахтли қилиш имконияти мавжуд эмас, шахсни ўз хоҳишидан қатъий назар ривожлантириш имконияти ҳам мавжуд эмасдир. Бунда тренерда шундай сифатлар бўлиши керакки, у бутун гуруҳга ижобий таъсир кўрсата олсин ва гуруҳ иштирокчиларининг ўзлари ўз ривожланишларига таъсир кўрсатишлари мумкин. Булар эса албатта тренинг ишини самарали эканлигини кўрсатиши мумкин. Кўпгина мутахассисларнинг (А.Косевска, С.Кратохвил, М.Либерман, К.Роджерс, Славсон, И.Ялом ва бошқа олимлар) фикрини умумлаштирган ҳолда, тренинг бошқарувчиси қуйидаги сифатларга эга бўлишини таъкидлаш мумкин: клиентга диққатни қарата олиш, унга ёрдам бера олиш; ўз фикрларига нисбатан очиқлик, сабр тоқат ва вазиятга мослаша олиш; эмпатиклик, сезувчанлик, эмоционал комфорт муҳитини ярата олиш; гуруҳда ўз эмоцияларини аниқ ифодалаб бериш қобилиятини мавжудлиги; энтузиазм ва оптимизм, иштирокчиларнинг ўзгаришига ишониш қобилияти; ўзини бошқара олиш, ноаниқликлар ва фрустрацияга нисбатан сабр тоқатлилик, ўзини бошқаришни юқори даражаси; ўзига ишонч, ўзига ижобий муносабатда бўлиш, ўзини ҳаққоний баҳолаш, ўзининг муаммоли вазиятларини, эҳтиёжларини, мотивларини англаш; бой хаёл, интуиция; интеллектнинг юқори даражаси. Психокоррекцион гуруҳ бўйича йирик мутахассис К.Рудестамнинг фикрига кўра «Гуруҳ билан ишлаган раҳбарда санъаткорлик, олимлик қобилияти мавжуд бўлиши талаб қилинади, бунда у ҳиссиёт ва интуицияни махсус усул ва концепцияларга бирлаштира олиши керакдир. Гуруҳий динамика вақтида албатта интуитив ҳислатлар ошади». Download 117.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling