Фаннинг маъруза матни
Download 432.04 Kb. Pdf ko'rish
|
Etika Ma\'ruza matni
Зиёлилик. Зиёлилик тамойили ҳозир биз англайдиган тушунча маъносида нисбатан узоқ тарихга эга эмас. У
жадидчилик ҳаракати билан бирга юзага келди десак, хато қилмаган бўламиз. Лекин бу тамойилнинг инсон фаолиятидаги дастлабки унсурлари Ўрта асрлар ва ундан кейинги даврлардаги маърифатпарварлар ҳаётида шаклланганини эътироф этмоқ лозим. Яъни, у инсоният жамиятидаги маданий ва интеллектуал - ақлий тараққиёт билан боғлиқ. Шу боис уни инсон пайдо бўлганидан анча кейин вужудга келган ахлоқий ҳодиса деб талқин этиш мақсадга мувофиқ. ХХ аср алломаларидан бири, буюк олмон файласуфи, «Франкфурт мактаби»нинг намояндаси Теодор Адарно Иккинчи жаҳон урушидаги геноциддан сўнг, зиёлилик - ахлоқий категория, деган фикрга келганида мутлақо ҳақ эди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, зиёлилик ахлоқий тушунча - тамойил сифатида мураккаб ва кўпёқламалик табиатига эга. Баъзилар зиёлилик деганда олий маълумотли кишига хос бўлган фазилатни тушунадилар. Ваҳоланки, зиёлилик тамойили табақа ёки гуруҳга мансублик маъноларини англатмайди. Оддий фермер - деҳқон ҳам, ҳайдовчи ҳам, фаррош ҳам зиёлилик тамойили билан иш кўриши ва атрофдагилар томонидан: «Ҳа, фалончими, жуда ажойиб, 19 Баркамол ав лод орзуси . Тошкент. Шарқ, 1999. 38-б. 20 Баркамол ав лод орзуси . Тошкент. Шарқ, 1999. 38-б. 21 зиёли одам-да», деган юксак ижтимоий баҳога лойиқ бўлишлари мумкин. Бунда у одамнинг касбидан қатъи назар, ҳам билим, ҳам фаҳм-фаросат, ҳам олий мақсадлар эгаси экани тушунилади. Шундай қилиб, зиёлилик асосида инсоннинг маънавий-маърифий юксаклиги, қалбидаги ички нур, атрофни ҳам нурлантира оладиган зиёси билан белгиланадиган хатти-ҳаракатлар ётади. Зиёлилик тамойилига ҳукмрон-маъмурий доиралар ва халқ томонидан ўзига хос муносабатлар мавжуд. Чунончи, биринчи тоифадагилар кўп ҳолларда зиёлиликка умумий тарзда ижобий муносабатда бўладилар, лекин масала муайян зиёли шахсларга бориб тақалганда, манфаатлар тўқнашуви рўй беради: зиёлилар ҳукмронлар тоифасини зиёлилик тамойили асосида яшаши ва иш юритишини талаб қилади, бу эса уларга, табиийки, ёқмайди, буни ҳокимият ишларига аралашиш деб ижирғанадилар, турли баҳоналар топиб, зимдан зиёлиларга қарши курашадилар. Бунга Лев Толстойдек буюк, покиза инсоннинг черков томонидан лаънатланиши ёки норасмий Туркистон Лигасининг раҳбари, истиқлол фидойиси, мард саркарда, ҳақиқий зиёли, чор армияси генерал-майори Жўрабек Қаландарқори ўғлига суиқасд уюштирилиши - Қўйлиқдаги ўз ёзги боғида сирли равишда ўлдирилиш ҳодисалари яққол мисол бўла олади. Мустамлакачиликка ва тоталитар тузумларга асосланган мамлакатларда зиёлилик тамойилига содиқ кишилар тўғридан-тўғри, очиқ қатағон қилинадилар. Бунга мисол қилиб, Фитрат, Қодирий, Чўлпон каби жадидларни ва Сталин- Ҳитлер концлагерларида ҳалок бўлган минглаб зиёлиларни келтириш мумкин. Зиёлилик тамойилига оддий фуқароларнинг муносабатида эса икки хил ёндашув кўзга ташланади. Уларнинг фаол ва илғор қисми, миллатнинг ўзагини ташкил этадиган кўпчилик одамлар зиёлиларга ҳавас билан қарайдилар, зиёлиларнинг хатти-ҳаракатларини нафақат маъқуллайдилар, балки ўз фарзандлари ва яқинларига намуна қилиб кўрсатадилар. Аммо оддий аҳолилик мажбуриятидан бошқа нарсани билмайдиган, тарихдан «омма» деб аталиб келинадиган ижтимоий қатлам кишилари, уларнинг маълумотлари олий ёки ўрталигидан қатъи назар, зиёлиларга истеҳзо билан, «ҳокимият билан ўйнашган эси пастлар» деб қарайдилар. Ана шу худбин ва маҳдуд «омма» қайси ерда камайиб борса, ўша жамиятда тараққиёт юксак даражага кўтарилади. Зеро, зиёлилик кенг маънодаги фидойиликдир. Шу боис мус-тақиллигимизнинг илк кунлариданоқ бизда зиёлилик тамойилини ҳар бир фуқарога сингдириш учун мунтазам кураш олиб борилмоқда. Уни сингдириш эса маънавиятни юксалтириш орқали рўёбга чиқади. Бу кураш тепасида маънавиятни устувор соҳа деб эълон қилган Республикамиз Президенти Ислом Каримов турибди. Download 432.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling