Фаннинг маъруза матни


Download 432.04 Kb.
Pdf ko'rish
bet23/31
Sana01.03.2023
Hajmi432.04 Kb.
#1241319
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   31
Bog'liq
Etika Ma\'ruza matni

 
 
Оила, фуқаролик жамияти ва давлатнинг ахлоқий асослари. Ахлоқий маданият ва касбий одоби.
Шахс ахлоқий тарбияси. Санъатнинг шахс ахлоқий тарбиясига таъсири. “Оммавий маданият”нинг 
ёшлар дунёқарашига ижобий ва салбий таъсириЭтиканинг глобал муаммолари. 
 
Режа: 
1. 
Муҳаббат, оила никоҳнинг ахлоқий асослари. 
2. 
Оила - маънавий ижтимоий муҳит сифатида. 
3. 
Фуқаролик жамияти ва давлатнинг ахлоқий асослари. 
4. 
Ахлоқий маданият. 
5. 
Ахлоқий тарбия. 
1. Муҳаббат, оила никоҳнинг ахлоқий асослари 
Инсон камолоти оиладан бошланади. Оила кишилик жамиятининг ижтимоий пойдеворидир. Шунга кўра, 
жисмонан соғлом, маънан баркамол, ахлоқан пок ва юксак маданиятли ёш авлодни вояга етказиш оиладан бошланади. 
Оиладаги соғлом муҳит – соғлом мафкурани шакллантиради. Жамиятда ҳар бир оиланинг мустаҳкамлиги, 
фаровонлиги, ўзаро бир- бирига ҳурмат, бир–бирига вафодор ва садоқатли бўлишга чақириш билан миллий
мафкурада кўзда тутилган мақсадларни амалга оширади. Оила қурган ёшлар ҳаёт қийинчиликларини бирга енгишга
болалар тўғрисида ғамхўрлик қилишга, ота-оналарини эъзозлаб ардоқлашга, бир-бирига меҳрибон бўлгани ҳолда, 


23 
ҳурмат кўрсатишга интиладилар. Оилада ота – оналар ҳам ўз фарзандларини миллатига, ватанига содиқ ҳизмат қилиш 
учун тўғри тарбиялашга ҳаракат қиладилар. Юртбошимиз Ислом Каримов таъбири билан айтганда: «Оила ҳаётнинг 
абадийлигини, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урф одатларимизни сақлайдиган, келажак 
насллар қандай инсон бўлиб етишишига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғидир.»
21

Никоҳ – эркак ва аёлнинг тенг ҳуқуқли, эркин ва ихтиёрий иттифоқи бўлиб, у фуқаролик холати 
далолатномаларини ёзиш органларида тузилади ва оила тузиш мақсадига ҳизмат қилади.
Никоҳ ўз моҳиятига кўра аҳлоқий ҳодиса. Унда эҳтирослар ахлоққа бўйсундирилади. Оила қуйидаги холатларда 
қурилади: 
1. 
севги – муҳаббат билан;
2. 
ҳиссоб – китоб билан;
3. 
урф – одат анъанага кўра;
4. 
мажбур бўлиб қолган ҳолатларда; 
Оилавий муҳит. Оиланинг мустаҳкамлиги оила аъзоларининг ахлоқий тарбиясига боғлиқ. Халқимизда бежиз 
Соғлом турмуш тарзи мустахкам оиланинг гаровидир” деб айтилмаган. Соғлом турмуш тарзи деганда биз нафақат 
оиладаги эр ва хотиннинг бир – бирига бўлган муносабати балки, улардаги ахлоқий фазилатлар, имонлилик, поклик, 
ҳалоллик, ростгўйлик, ширинсўзлик, каби ахлоқий меъёрларга амал қилган холда урф – одатларга асосланган, 
замонавий оилани тушунамиз. 
Оила ташвиши кўпроқ аёл зиммасига тушади. Халқимизда бежиз «Инсонлар ҳамма вақт аёллар истагани каби 
бўладилар, агрда буюк ва фазилатли одамларга эҳтиёжингиз бўлса, аёлларга буюклик ва фазилат ўргатинг». – деб 
айтишмаган. 
Оиланинг мустаҳкамлиги ва тотувлиги кўп жиҳатдан аёлларга боғлиқ дедик. Аммо бу фикр, оилада 
эркакларнинг масъулияти кам экан, деган ҳулосага олиб келмаслиги керак. Ж.Маздани айтганидек «Эркак ва аёл – 
бамисоли икки майин товушки, инсон қалбидаги торлар уларсиз ҳақиқий ва тўлақонли оҳанг беролмайди.» 
Дарҳақиқат, эркаксиз оила бу бахти кемтик, яримта оила демак, “эркак-оиланинг устуни» деб бекорга айтилмаган.
Оилада азалдан эркаклар рўзғорнинг энг оғир юмушларини ўз зиммаларига олиб келганлар. Ота – боболаримиз ҳам 
оила тинчлиги аввало эркакка боғлиқ, деб билганлар. 

Download 432.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling