Фаннинг маъруза матни
Download 432.04 Kb. Pdf ko'rish
|
Etika Ma\'ruza matni
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ахлоқнинг пайдо бўлиши ҳақидаги диний, эмпирик ва генетик концепциялар. Ахлоқий тафаккур тараққиётининг асосий босқичлари Режа
- 1. Этика фанининг тадқиқот доираси
ЭТИКА МАЪРУЗА МАТНИ 2 3 Этиканинг предмети, тадқиқот доираси ва вазифалари. Этика фанининг фанлараро боғлиқлиги. Ахлоқнинг пайдо бўлиши ҳақидаги диний, эмпирик ва генетик концепциялар. Ахлоқий тафаккур тараққиётининг асосий босқичлари Режа: 1. Этика фанининг тадқиқот доираси. 2. Этика фанининг мақсади ва вазифалари. 3. Этиканинг бошқа ижтимоий фанлар билан алоқаси. 4. Қадимги Шарқ халқлари ахлоқий қарашлари (Сомир, Бобил). 5. Қадимги Мисрдаги ахлоқий қарашлар. 6. Қадимги Хиндистон ва Хитойдаги ахлоқий қарашлар. 7. Ўрта асрлар Мусулмон шарқи ахлоқи. 1. Этика фанининг тадқиқот доираси Жамиятдаги хар бир инсон якка холда, ташқарида яшамайди. У одамлар орасида ўсади, улғаяди, хаёт кечиради,унинг бутун хаёти ва фаолияти давомида ҳар-хил тоифадаги кўплабигсонлар билан мулоқотда бўлади. Бу инсоннинг кундалик хаётий эхтиёжларини қондириш заруратидан келиб чиқади. Жамоа бўлиб яшаш жамиятда қабул қилинган урф – одат, анъана ва қонун – қоидаларга амал қилишни талабэтади. Ана шу жараёнда инсон ва жамият ўртасида юзага келадиган объектив аълоқадорлик, яъни ижтимоий муносабат – хулқ атвор, одоб, хатти – харакат, принцип ва нормаларнинг мажмуаси ахлоқнинг мазмун моҳиятини ташкил этади. Бинобарин, ахлоқнинг манбаи жамият эхтиёжи ва манфаатларидан иборат. Этика ахлоқнинг келиб чиқиши ва моҳиятини, кишининг жамиятдаги ахлоқий муносабатларини ўрганади. «Ахлоқ« сўзи арабчадан олинган бўлиб, инсоннинг муомала ва руҳий хусусиятлари мажмуини, феълини, табиатини англатадиган «хулқ» сўзининг кўплик шаклидир. «Ахлоқ« ибораси икки хил маънога эга: умумий тушунча сифатида у фаннинг тадқиқот объектини англатса, муайян тушунча сифатида инсон феъл-атвори ва хатти-ҳаракатининг энг қамровли қисмини билдиради. Ахлоқ инсон ва жамият ўртасидаги объектив аълоқадорлик туфайли келиб чиқадиган, шахсий ва умумий манфаатларни мувофиқлаштириб туриш асосида ҳар бир шахснинг хаёти ва фаолиятини бошқарадиган, тартибга соладиган муайян хулқ атвор, одоб, хатти – харакат принцип ва нормаларнинг мажмуидир. Ахлоқни умумий тушунча сифатида олиб, уни доира шаклида акс эттирадиган бўлсак, доиранинг энг кичик қисмини одоб, ундан каттароқ қисмини - хулқ, энг қамровли қисмини ахлоқ эгаллайди. Одоб - инсон ҳақида ёқимли таассурот уйғотадиган, лекин жамоа, жамият ва инсоният ҳаётида бурилиш ясайдиган даражада муҳим аҳамиятга эга бўлмайдиган, миллий урф-одатларга асосланган чиройли хатти-ҳаракатларни ўз ичига олади. Хулқ - оила, жамоа, маҳалла-кўй миқёсида аҳамиятли бўлган, аммо жамият ва инсоният ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатмайдиган ёқимли инсоний хатти-ҳаракатларнинг мажмуи. Ахлоқ - жамият, замон, баъзан умумбашарий аҳамиятга эга, инсоният тарихи учун намуна бўла оладиган ижобий хатти-ҳаракатлар йиғиндиси, инсоний камолот даражасини белгиловчи маънавий ҳодиса. Download 432.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling