Фаннинг маъруза матни


Download 432.04 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/31
Sana01.03.2023
Hajmi432.04 Kb.
#1241319
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   31
Bog'liq
Etika Ma\'ruza matni

Абу Ҳомид Ғаззолий. Мукошафат ул-қулуб. Т., Адолат, 2002, 411-б. 



Тасаввуфий ахлоқий таълимотлар. Тасаввуф ахлоқшунослиги ҳақида гап кетар экан, энг аввало, тасаввуфнинг 
моҳиятини англаб олмоқ лозим. Бу борада дастлабки сўфийлардан бўлмиш Робия ал-Адавийанинг (713 - 801) Худога 
муносабати диққатга сазовордир. Бу муносабатини у «муҳаббат» деб атайди ва Яратганга шундай илтижо қилади: «Ё, 
Аллоҳ, юлдузлар чарақлаб турибди, одамларнинг эса кўзлари юмилган... ҳар бир ошиқ ўз маҳбубаси билан висол 
лаззатини тотмоқда, мен эса ёлғиз Сен биланман. Ё, Эгам, агар Сенга мен дўзахингдан қўрққаним учун ибодат 
қилаётган бўлсам, мени дўзахингда ёндир, агар жаннатинг илинжида ибодат қилаётган бўлсам, мени унга йўлатма. 
Агар фақат ўзингни деб ибодат қилаётган бўлсам, мендан мангу гўзал жамолингни яширин тутма!». Кўриниб 
турибдики, Робия ал-Адавийа Худога нимадандир қўрқиб, ёки ниманингдир илинжида муножот қилаётгани йўқ, балки 
маҳбуб сифатида, яъни муҳаббат изҳори билан мурожаат этмоқда. Унинг наздида ҳақиқий ишқ манфаатсиз воқе 
бўлиши керак; Аллоҳга муҳаббат жаннатга эришиш воситаси эмас, яъни жаннат мақсад эмас, мақсад - Аллоҳ ва унинг 
муҳаббати.
Тасаввуф ахлоқшунослигида Ҳужжат ул-ислом Имом Ғаззолийнинг (1058 - 1111) ўрни беқиёс. Унинг ахлоқий 
қарашлари, асосан, ҳар жиҳатдан буюк асар бўлмиш «Иҳёи улум ад-дин» деб аталган тўрт жилдлик китобида, 
шунингдек, «Кимёи саодат», «Мукошафат ул-қулуб» асарларида ўз аксини топган. Уларда таваккул (ҳамма нарсада 
Аллоҳга суяниш) Худонинг яккалигига эьтиқод сифатида талқин этилади ва муҳаббат, ихтиёр эркинлиги, тақдир, ният 
сингари муаммолар билан боғлиқ ҳолда таҳлил қилинади.
Ғаззолий муҳаббатни билишнинг маҳсули деб атайди. Зеро, инсон ниманики билса, ўшанигина севиши мумкин. 
Масалан, тошда муҳаббат бўлмайди, у билишдан йироқ. Муҳаббат фақат билишнинг жонли субъектигагина хос 
сифатдир. Мутафаккирнинг фикрига кўра, муҳаббатнинг беш тури мавжуд: 1) инсоннинг ўзига, ўз камолоти ва соғ-
омонлигига муҳаббати; 2) инсоннинг ўз ҳаётини давом эттиришини таъминловчи, уни асровчи, ундан турли 
муҳликотларни (ҳалок этувчиларни) нари тутувчи валинеъматларига муҳаббати; 3) инсоннинг, гарчанд шахсан ўзига 
яхшилик қилмаган бўлса ҳам, бошқа инсонларга хизмат кўрсатган, яхшилик қилган зотларга муҳаббати;
4) инсоннинг ташқи ёки ички қиёфадаги барча гўзалликка муҳаббати; 5) инсоннинг ўзи билан ботиний (ички), яширин 
ўхшашлиги бор бўлган зотларга муҳаббати. 
Мазкур муҳаббат турлари ҳаммасининг замирида Аллоҳга муҳаббат ётади, яъни инсоннинг ўзига, ўзгаларга, атроф
муҳитга муносабати муҳаббат орқали амалга ошади ва бу муҳаббат турларининг ҳаммаси Аллоҳга муҳаббатнинг билвосита 
кўринишидир. Зеро: «Ўзини англаб етган кишигина ўз Яратганини англаб етади, у ўз-ўзича мавжуд эмас, унинг борлиги, 
мавжудлигининг давоми, камолотга эришуви Аллоҳдан, Аллоҳ ва Аллоҳ воситасидадир», - дейди Имом Ғаззолий
Яссавия мактабининг асосчиси Аҳмад Яссавий. Туфроқ бўлгин олам сени босиб ўтсин, ёки Бошим туфроқ, ўзим 
туфроқ,жисмим туфроқ ҳақ васлига етарман деб руҳим муштоқ дейди. 

Download 432.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling