Фаннинг маъруза матни


 Этика фанининг мақсади ва вазифалари


Download 432.04 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/31
Sana01.03.2023
Hajmi432.04 Kb.
#1241319
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
Etika Ma\'ruza matni

2. Этика фанининг мақсади ва вазифалари 
Миллий мустақилликни мустахкамлаш жараёнида Этиканинг жамият ижтимоий-маънавий ҳаётидаги ўрни. 
Ватанпарвар, миллатпарвар, ҳалол шахсни – замонавий баркамол инсонни вояга етказиш ва ХХ1 асрда умумжаҳоний 
миқёсда ахлоқий муҳитни яратишга ҳизмат қилиш Этика фанининг энг долзарб вазифаларидан эканлиги ҳақида 
маълумот бериш. 
Жамиятимиздаги ҳозирги янгиланиш жараёнида Этиканинг ўз ўрни бор. Унинг олдида янги демократик ва 
ҳуқуқий давлат барпо этишга киришган мамлакатимиз фуқароларининг, айниқса, ёшларнинг ахлоқий даражасига 
масъуллик ва ҳар томонлама камол топган замон кишиси тарбиясини назарий асослашдек улкан вазифалар турибди. 
Уларни фақат қадимий ва ҳар доим замонавий бўлиб келган ахлоққа янгича ёндашувлар асосидагина амалга оширса 
бўлади.
Янгича ёндашувлардан бири-Этикада миллий ғоя ва мустақиллик мафкурасига эътиборни кучайтириш билан 
боғлиқ. Чунки замонавий комил инсон анъанавий ахлоқий қадриятлар билан йўғрилган янгича мафкурамизни ўзида 
мужассам этган, миллий ғояни ўз руҳий оламига сингдирган етук шахс бўлмоғи лозим. Унинг қалбида ахлоқ 
мафкуравийликни ва мафкура ахлоқийликни уйғунлаштирган маънавий ҳодисаларга айланмоғи керак. Чунки мафкура 
бир ёқлама, маҳдуд, ўта сиёсийлаштирилган ғоялар тизими эмас, у ҳам худди ахлоқ каби, ахлоқ билан ёнма-ён туриб, 
инсонни юксак маънавий парвозларга даъват этувчи ботиний кучдир. 
Этика олдида қатор глобал муаммоларни ҳам қилишидек ўта муҳим вазифалар ҳам бор. Улардан бири ва 
биринчиси илм-фан тараққиёти туфайли вужудга келган техникавий босини бартараф этиш. ХХ ва ХХI асрда 
эришилган фан-техника ютуқлари ҳозирги пайтда инсон ва у яшаётган сайёранинг келажагига таҳдид солмоқда. Атом, 
водород, нейтрон бомбалари, баллистик ракеталар, энг янги техникавий кўрсаткичларга эга қирувчи, бомбардимон 
ҳарбий учоқлар, сув ости ва сув усти кемалари, энг янги русмдаги танклар ҳамда турли-туман қуроллар ҳаммаси 
инсонни йўқ қилишга қаратилган. Уларни ишлаб чиқариш корхоналари ва синов майдонлари экологик буҳронларнинг 
манбаидир. Булар бир ёки бир неча мамлакат учун эмас, балки глобал, умумсайёравий фалокат ҳисобланади. Уларнинг 
олдини олишни фақат бир йўл билан-биз яшаётган техникавий муҳитда (ноосферада) ахлоқий муҳитни (этосферани) 



барқарор этиш орқали ҳил қилиш мумкин. Шунингдек, биологик Этика, экологик Этика, ўлим жазосини бекор қилиш 
муаммолари ҳам глобал табиатга эга. 

Download 432.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling