Фаннинг номи ва коди Амалий эконометрика


Download 26.04 Kb.
bet4/4
Sana24.01.2023
Hajmi26.04 Kb.
#1117716
1   2   3   4
Bog'liq
Курс иши (2)

Курс ишининг таркиби

  • Кириш (1-бет)

  • Курс иши мавзуси доирасида қисқача маълумот (2 бет)

  • Моделнинг спецификацияси ва баҳолаш стратегияси (1 бет)

  • Маълумотларнинг тавсифий статистикаси (2 бет)

  • Эмперик моделнинг спецификацияси (1 бет)

  • Натижалар (1-2 бет)

  • Статистик тестлар (t-test, F-test, гетероскедастлик тести)

  • Натижаларнинг изоҳланиши (1-2 бет)

  • Хулоса (1 бет)

Таҳлиллар
Саволга жавоб бериш учун аналитик маълумот яратинг. Саволга жавоб бериш учун мос бўлган моделлар/тамойиллардан фойдаланинг. Макроиқтисодий таҳлилларда битта ёки иккта диаграммаларни келтириш етарли ҳисобланмайди
Саволларга жавоб ёзишда аниқ фактлар ва аргументларга асосланинг.


Манбалар

  • Асосий адабиётлардан фойдаланинг. Яхши курс иши мавзуга доир адабиётлар таҳлилини ўз ичига олиши керак. Бу эса адабиётлардан асосий маълумотларнинг гап таркибини ўзгартириб ёзиш, дегани эмас. Талаба ўз фикрини баён этиши лозим.

  • Аргумент, далиллар ва жадваллар тўғри ҳавола қилинган бўлиши керак.

  • Адабиётлар рўйхати мос тартибда курс ишининг охирида келтирилиши керак.

  • Курс ишида фойдаланилган адабиётлар рўйхати келтирилган бўлиши керак.



Курс ишини тақдим этиш

  • Курс иши грамматик ва орфографик хатолардан озод бўлиши керак ҳамда ҳар бир параграфнинг мос равишда ишлатилганлигини кўрсата олиш керак.

  • Курс ишини топширишдан олдин курс ишини ўқиб ва барча хатолардан озод эканлигига амин бўлиб, кейин уни топшириш керак.



Курс ишининг формати

  1. Time New Roman/Calibri 12 ёки Arial/Cambria 11.

  2. Курс ишининг титул бетида талабанинг Ф.И.Ш., фаннинг номи ва маъруза ўқитувчисининг Ф.И.Ш.

  3. Курс ишидаги сўзлар сони 3000 тадан ошмаслиги керак (жадвал, илова ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатларидан ташқари).

  4. Мундарижада курс ишининг ҳар бир қисми қайси бетда жойлашганлигини келтириш керак.

  5. Бетларга рақам қўйилиши керак.

  6. Курс ишида қанча сўз мавжуд эканлиги титулда келтирилиши керак.

  7. Бўш вароқларни курс ишига қўшманг.

  8. Референсингни Гарвард усулидан фойдаланинг.



Курс ишини топшириш
Курс иши 2021 йил 24 декабрь соат 15:00 гача қабул қилинади.
Download 26.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling