Фаннинг предмети, мазмуни ва вазифалари


Бошқарув объекти ва субъекти


Download 0.95 Mb.
bet3/4
Sana04.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1327125
1   2   3   4
Bog'liq
1-мавзу

Бошқарув объекти ва субъекти

  • бошқарув объекти ҳақида сўз юритганда, энг аввало, объект сўзининг луғавий маъносига эътибор бериш керак бўлади. Шу маънода объект-бу:
  • -биздан ташқарида ва бизнинг онгимизга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган борлиқ, воқелик, моддий дунё, мавжудот;
  • -киши-фаолияти, диққат-эътибори қаратилган ҳодиса, нарса, шахс;
  • -хўжалик ёки мудофаа аҳамиятига эга бўлган корхона, қурилиш, айрим участка ва б.
  • Шундай қилиб ҳар қандай ҳодиса ёки жараён негизи бошқариладиган объект ва бошқарувчи субъект тизимларидан ташкил топади.

Бошқарув предмети ва изланиш услублари

  • Хар қандай фан ўз предмети, назарияси ва услубларига эгадир. Предмет бу фан нима билан шуғулланиши, унинг қайси соҳага тегишли эканлигини белгилайди. Назария бу соҳада рўй берадиган жараён ва ходисаларнинг рўй бериш қонуниятларини аниқлайди.
  • Изланиш усуллари назариядан келиб чиққан холда кишилар илмий ва амалий фаолияти қандай амалга ошишини кўрсатиб бериши, фаннинг шу соҳасида ходисаларни умумлаштириш ва ўрганишнинг турли воситалари ва усуллари тизимини ишлаб чиқиш лозим.
  • Бошқарув предмети хўжалик юритишнинг барча даражаларида бошкаришнинг конунлари (қонуниятлари), тамойиллари ва муносабатларини ўрганишдан иборатдир. Бошқарув муносабатлари ижтимоий-иқтисодий муносабатларининг ажралмас қисми бўлиб, турли иқтисодий, ташкилий, ижтимоий, меҳнат, психологик ва бошқа кўринишларда бўлади. Бошқарув муносабатлари бошқарувчи қўл остидаги ходимлар ўртасидаги алоқа ва ўзаро таъсирнинг мураккаб мажмуини ифодалайди, демак, бошқарув бу энг аввало кишиларни бошкаришдир.

Бошқаришнинг сир-асрорларини илмий асосда ўрганиш, таҳлил қилиш мақсадида бу фан қуйидаги услублардан фойдаланади (2-жадвал).

  • Бошқаришнинг сир-асрорларини илмий асосда ўрганиш, таҳлил қилиш мақсадида бу фан қуйидаги услублардан фойдаланади (2-жадвал).
  • Мазмуни
  • Системали ёндошув
  • -Бошқарилувчи объект яхлит тизим тарзида олиб қаралади. Бу ёндошув турлича бўлиши мумкин:
  • -системали-комплекс ёндошув
  • -системали-функционал ёндошув
  • -системали-таркибий ёндошув
  • -системали-коммуникацион ёндошув
  • Комплес ёндошув
  • -Бошқарилувчи объект бошқа объектлар билан ўзаро боғланишда ва алоқадорликда қаралади
  • Таркибий ёндошув
  • -Бошқарилувчи объект таркибий қисмларга бўлиб ўрганилади
  • Вазият (ситуация)ли ёндошув
  • -Бошқарилувчи объектнинг конкрет шароитдаги ички ва ташқи вазиятига қараб бошқаришнинг маъқул услуби қўлланилади
  • Таҳлил усуллари
  • Мазмуни
  • Интеграцион ёндошув
  • -Бошқарилувчи объект юқоридаги услублар (вазиятли, комплекс, таркибий ёндошувлар)ни биргаликда қўллаш ёрдамида бошқарилади
  • Моделлаштириш усули
  • -Бошқарилувчи объектни бошқариш бўйича турли схема, график ва чизмалар, ҳамаки материаллар тайёрланади
  • Иқтисодий-математик ёндошув
  • -Оптимал бозор қабул қилиш мақсадида математик услублар ва ҳисоблаш машиналарини кенг миқёсда қўллаш
  • Кузатиш усули
  • Эксперимент (тажриба) усули
  • -Бошқариш жараёнида бошқарилувчи объектга нисбатан намунавий тажрибадан ўтган усулларни қўллаш
  • Социологик кузатув усули
  • -Бошқариш мақсадида турли анкетали сўровлар, суҳбатлар, тестлар, инфратузилмавий таҳлилларни ўтказиш

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling