Наф-бу маҳсулот (хизмат)нинг истеъмолчиларга қанчалик ижобий натижа келтиришидир. Ҳаридор ҳарид қобилияти доирасида энг нафли молни танлашга интилади. Шундагина у қониқади. Аммо товарнинг нафлилиги қанча юқори бўлса, унинг нархи ҳам шунча баланд бўлади. Бу эса, ўз навбатида ҳаридорнинг сотиб олиш қобилиятини пасайтиради. - Наф-бу маҳсулот (хизмат)нинг истеъмолчиларга қанчалик ижобий натижа келтиришидир. Ҳаридор ҳарид қобилияти доирасида энг нафли молни танлашга интилади. Шундагина у қониқади. Аммо товарнинг нафлилиги қанча юқори бўлса, унинг нархи ҳам шунча баланд бўлади. Бу эса, ўз навбатида ҳаридорнинг сотиб олиш қобилиятини пасайтиради.
- Баҳо-бу товар ва хизматларнинг пулда ифодаланган қийматидир. Баҳо иккита асосий вазифани бажаради:
- -ресурслар истеъмолини чеклаш имконини беради;
- -ишлаб чиқариш учун туртки бўлиб хизмат қилади.
- Маълумки, бирор ашё (ресурс ёки товар) қанча камёб бўлса, унинг нархи шунча баланд ва бинобарин, уни сотиб олмоқчи бўлганлар шунча кам бўлади. Иқтисодчилар буни нархнинг чекловчилик самараси деб атайдилар.
- Нархнинг ошиши ишлаб чиқарувчилар сафининг кенгайишига, нархнинг тушиши эса ишлаб чиқарувчиларнинг камайишига, уларнинг бир қисмини бозордан бездиришга олиб келади. Иқтисодчилар бундай таъсирни нархнинг ишлаб чиқаришга туртки вазифаси деб атайдилар.
- Фойдага таъсир этувчи бу уч унсурнинг моҳиятини англаган бошқарувчигина танловни тўғри амалга ошириши ва оқил қарорни қабул қила олиши мумкин. Бошқариш санъати ва маҳорати, яъни бошқарув, шундагина намоён бўлиши, пировардда эса юқори фойда олишга эришиши мумкин.
бошқарув фани бу - бошқарувчига танловни тўғри амалга оширишни ва оқил қарорни қабул қилишни ўргатувчи фандир. Унинг асосий мақсади бозор муносабатлари шароитида барча бўғинларда самарали ишлай оладиган юқори малакали бошқарувчиларни тайёрлашдан иборат. Шундан келиб чиқиб, бошқарув қуйидагиларни ўрганади: - бошқарув фани бу - бошқарувчига танловни тўғри амалга оширишни ва оқил қарорни қабул қилишни ўргатувчи фандир. Унинг асосий мақсади бозор муносабатлари шароитида барча бўғинларда самарали ишлай оладиган юқори малакали бошқарувчиларни тайёрлашдан иборат. Шундан келиб чиқиб, бошқарув қуйидагиларни ўрганади:
- -бошқариш назарияси ва амалиёти;
- -бошқариш объекти ва субъекти;
- -бошқариш принципи ва усуллари;
- -бошқариш маданияти;
- -менежер ва унинг фазилатлари;
- -менежер рейтинги;
- -бошқаришда киришувчанлик ва қарор қабул қилиш;
- -бошқариш функциялари;
- -ходимларни бошқариш;
- -ишлаб чиқаришни бошқариш;
- -самарадорликни бошқариш;
- -ўз-ўзини бошқариш;
- -ҳудудий бошқариш ва ҳоказолар.
Do'stlaringiz bilan baham: |