Фарғона давлат университети сиртқи бўлим “ижтимоий-гуманитар фанлар”


Download 320 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana05.05.2023
Hajmi320 Kb.
#1428870
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5328162111874937143

Буюмли (агрегатли) кооперарация - бу машина ва асбоб-ускуналар 
ишлаб чиқарувчи бош корхонага турли бутловчи буюм ва деталларни етказиб 
берувчи корхоналарнинг фаолиятидан иборат. Масалан, деталлар бўйича 
кооперация 
усулида 
ихтисослашган 
корхоналар 
бош 
корхонага 
шарикоподшипниклар, поршенлар, турли узеллар ва асбоб-ускуналарнинг 
қисмларини етказиб беришлари мумкин. 
Технологик кооперация — бу бир ва бир неча корхоналар ўртасида 
алоҳида жараёнларларни бажариш бўйича ҳамкорликдир. Ишлаб чиқаришнинг 
қайси тармоққа тааллуқлилиги нуқтаи назаридан тармоқ ва тармоқлараро ишлаб 


чиқариш кооперацияси вужудга келади. 
Тармоқлараро кооперация саноат тармоқдарининг бир бирига хизмат 
кўрсатишини 
ифодалайди. 
Масалан, 
саноат 
ишлаб 
чиқаришининг 
машинасозлик тармоғи металлургия саноати билан ҳамкорлик қилиши 
мумкин. Кооперация асосида маълум маҳсулотларни тайёрлаши, бир бирига 
бутловчи буюмлар етказиб бериши ва муайян ишларни бажариб бериши 
мумкин. 
Ўзаро боғлиқ бўлган корхоналарни жойлаштириш нуқтаи назаридан 
иқтисодий раёнлар миқёсида ва раёнлараро кооперация кенг тус олиши мумкин. 
Раёнлараро кооперация турли иқтисодий ҳудудларда жойлашган 
корхоналар ўртасидаги алоқаларни ифодалайди. 
Ижтимоий ишлаб чиқаришни ташкил етишнинг бу шаклига баҳо бериш 
учун унинг аҳволини ва имкониятларини билиш лозим. Бунинг учун ҳар хил 
кўрсаткичлардан фойдаланиш мумкин. Улар қаторига қуйидагилар киради: 

биринчидан, ушбу корхона билан ҳамкорлик қилувчи корхоналар 
сони. Бунда етказиб берувчи ва буюртмачи корхоналарнинг сони алоҳида-
алоҳида ҳисоб-китоб қилинади. Масалан, автомобил заводлари юзлаб корхона 
(фирма)лар билан ҳамкорлик қилсалар, станоксозлик корхоналарининг 
ишлаб чиқариш алоқалари атига бир нечта корхоналар билан чегараланган 
бўлади. 

иккинчидан, кооперация усулида олинаётган ярим фабрикатлар ва 
бутловчи буюмларнинг ушбу корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган тайёр 
маҳсулот таннарҳидаги улуши. Масалан, автомобил таннарҳида ташқаридан 
кооперация йўли билан олинадиган ярим фабрикатлар ва бутловчи буюмларнинг 
улуши тахминан 60-65 фоизни ташкил етади. 
Ишлаб чиқариш соҳасидаги кооперациянинг турли шакллари ва 
усулларининг ривожланишига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади
92

- муайян минтақа ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаларининг 
ривожланиш даражаси ва тармоқлараро ишлаб чиқариш жараёнларининг 
интеграциялашув даражаси; 


- товарлар, меҳнат, сармоя ва хизматлар бозорининг шаклланиш 
даражаси; 
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишининг 
ижтимоий-иқтисодий асослари ва унинг ҳолати; 
- маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш, шунингдек, турли хилдаги 
хизматларни кўрсатиш соҳасида рақобатнинг ривожланганлик даражаси. 

Download 320 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling