Фарғона давлат университети сиртқи бўлим “ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси


Download 149.79 Kb.
bet3/3
Sana23.04.2023
Hajmi149.79 Kb.
#1385621
1   2   3
Bog'liq
Sanoat tarmoqlari korxonalarining moliyaviy barqarorligini ta`minlash

Активларнинг ликвидлиги - баланс ликвидлигининг акси бўлиб, вақт бўйича активларнинг пул маблағларига айланиши тушунилади. Ушбу кўрсаткичлар корхонанинг банкротлик ҳолатига тушиш ва синиш хавфидан сақланиш мақсадида қўлланилади.
Корхонанинг тўлов қобилияти енг муҳим кўрсаткич ҳисобланиб, у корхона молиявий ҳолатининг барқарорлигини ифодалайди. Тўлов қобилияти корхонанинг ўз айланмма маблағларининг сақланувчанлиги, тез пулга айланадиган (ликвид) айланма активларнинг ҳолатига улардан самарали фойдаланишига боғлиқ.
Буларга қуйидагилар киради:
1. Жорий (умумий) ликвидлик коеффициенти. У айланма активларга қўйилган молиявий ресурсларнинг неча сўми жорий мажбуриятлар бир сўмига тўғри келишини ифодалайди. Жорий ликвидлик коеффициенти жорий активлар суммасини (балнс активи 2-бўлими якуни) жорий мажбуриятларга бўлиш (баланс пассиви 2-бўлими якуни) ундан узоқ муддатли мажбуриятларни айириш орқали ҳисобланилади. Ушбу коеффициентининг аҳамияти 2дан кам ва 3дан юқори бўлмаслиги керак.
2. Оралиқ (муддатли) ликвидлилик коеффициенти. У жорий мажбу-риятлардаги пул маблағлари, ҳисоб-китоблар ва бошқа активлар улушини тавсифлайди ва қуйидаги формула бўйича пул маблағлари, соф дебиторлик қарзлари суммасини жорий мажбуриятларига бўлиш йўли билан ҳисобланади. Ушбу коеффициентнинг аҳамияти 0,7 кам ва 2 кўп бўлиши керак емас. Бу кўрсаткич кредит беришда банкларни қизиқтиради.
3.Мутлақ ликвидлик коеффициенти. Бу кўрсаткич пул маблағларининг қисқа муддатли мажбуриятлардаги улушини тавсифлайди ва пул маблағларининг жорий мажбуриятларга нисбати сифатида аниқланади. Бу кўрсаткичнинг аҳамияти 0,2 дан кам ва 0,7 дан кўп бўлмаслиги керак.

  1. Корхоналарининг молиявий барқарорлигини таъминлаш йўналишлари

Молиявий барқарор корхона деганда, корхона активларига (асосий фондлар, номоддий активлар, айланма маблағлар) қўйилган маблағларни ўз маблағлари ҳисобига қоплайдиган, муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзларига йўл қўймайдиган ҳамда ўз мажбуриятларини ўз вақтида бажарадиган корхона тушунилади. Молиявий барқарорлик коеффициентларининг аҳамияти асосан кредиторлар учун муҳим аҳамият касб етади, зеро, улар орқали корхонанинг чет ел сармояларига қарамлик даражасини, молиявий ҳолати барқарорлигини, банкрот бўлиш еҳтимолини ҳамда инвестиция сиёсатини юргизиш вазиятларини аниқлаш мумкин.
Молиявий барқарорлик ўз ва қарз маблағлари нисбати билан аниқланиб, қатор кўрсаткичлар ёрдамида ҳисобланади. Уларга мустақиллик, молиявий қарамлик ва молиявий барқарорлик кўрсаткичлари киради.
Мустақиллик коеффициенти. Ушбу кўрсаткич корхона маблағларининг қарз маблағларига қарам емаслигини тавсифлайди.
У ўз маблағларининг хўжалик маблағлари умумий суммасига нисбати тариқасига аниқланади. Ушбу кўрсаткичнинг аҳамияти 0,5 дан кам бўлмаслиги керак. Бинобарин, мазкур кўрсаткичнинг ўсиши молиявий мустақилликнинг ортиши ва молиявий қийинчиликлар хавфининг камайишини кўрсатади.Молиявий қарамлик коеффициенти. Ушбу кўрсаткич корхонани ўз маблағларининг бир сўмига қанча хўжалик маблағлари тўғри келишини кўрсатади ва хўжалик маблағларининг ўз сармоясига нисбати сифатида аниқланади. Ушбу коеффициентни аҳамияти 2 дан кам бўлмаслиги керак.
Молиявий барқарорлик коеффициенти. У ўз маблағларининг қарз маблағларига нисбати сифатида аниқланади. Бу кўрсатикчнинг аҳамияти бирдан кам бўлмаслиги керак.
Ўз маблағларининг қарз маблағларидан ортиқлиги корхона молиявий барқарорликнинг етарлича захирасига ега еканлигини ҳамда ташқи молиявий манбаларидан нисбатан ҳоли еканлигини кўрсатади.
Корхонанинг молиявий ҳолатини баҳолашда унинг ишчанлик фаоллиги билан боғлиқ кўрсаткичларни таҳлил қилиш муҳим аҳамият касб етади. Булар қаторига айланма маблағларни айланиш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг айланиш кўрсаткичлари киради. Маълумки, айланма маблағлар ишлаб чиқаришда муҳим аҳамиятга ега бўлиб, у ишлаб чиқариш жараёнини узлуксиз таъминлайди. Улар кетма-кет ишлаб чиқариш ва муомала босқичларини ўтаб, ўз шаклини ўзгартириб боради. Пул шакли ишлаб чиқариш шакли билан, ишлаб чиқариш товар шакли билан ва товар шакли пул шаклига айланади. Ана бу айланма маблағларнинг узлуксиз ҳаракати айланма маблағларнинг доиравий айланиши деб аталади. Айланма маблағларнинг ишлаб чиқариш даври қанча қисқа бўлса, уларнинг айланиш тезлиги шунча тез бўлади.
Хулоса
Молиявий барқарорлик коеффициенти. У ўз маблағларининг қарз маблағларига нисбати сифатида аниқланади. Бу кўрсатикчнинг аҳамияти бирдан кам бўлмаслиги керак.
Ўз маблағларининг қарз маблағларидан ортиқлиги корхона молиявий барқарорликнинг етарлича захирасига ега еканлигини ҳамда ташқи молиявий манбаларидан нисбатан ҳоли еканлигини кўрсатади.
Корхонанинг молиявий ҳолатини баҳолашда унинг ишчанлик фаоллиги билан боғлиқ кўрсаткичларни таҳлил қилиш муҳим аҳамият касб етади. Булар қаторига айланма маблағларни айланиш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг айланиш кўрсаткичлари киради.
Маълумки, айланма маблағлар ишлаб чиқаришда муҳим аҳамиятга ега бўлиб, у ишлаб чиқариш жараёнини узлуксиз таъминлайди. Улар кетма-кет ишлаб чиқариш ва муомала босқичларини ўтаб, ўз шаклини ўзгартириб боради. Пул шакли ишлаб чиқариш шакли билан, ишлаб чиқариш товар шакли билан ва товар шакли пул шаклига айланади. Ана бу айланма маблағларнинг узлуксиз ҳаракати айланма маблағларнинг доиравий айланиши деб аталади.
Айланма маблағларнинг ишлаб чиқариш даври қанча қисқа бўлса, уларнинг айланиш тезлиги шунча тез бўлади. Масалан, ишлаб чиқаришга 100 млн. сўм айланма маблағлар жалб етилган бўлсин. Агар улар бир йилда 3 марта айланса, маҳсулот ишлаб чиқариш 300 млн. сўмни ташкил етади.
Енди ишлаб чиқариш даврини жадаллаштириш туфайли бу айланма маблағлар 4 марта айланса, у ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш 400 млн. сўмни ташкил етади. Айланма маблағларнинг айланиш кўрсаткичлари бир қанча.
Адабиётлар рўйҳати



  1. Абдурахманов К.Х. Экономика труда. –М.: «Экзамен», 2004.277-283 с.

  2. Баранчеев В.П. Управление знаниями в инновационной сфере. Учебник. – М.: ООО фирма «Благовец-В», 2007. – 67-78 с.

  3. БМТнинг тараққиёт дастури. Инсон тараққиёти тўғрисида маъруза. «Ўзбекистон», 2005. – 38-52 б.

  4. Генкин Б.М. Экономика и социология труда. –М.: «Норма», 2006. –121-125 с.

  5. Карташова Л.В. Управление человеческими ресурсами: учебник. –М.: ИНФРА-М, 2007. –179-185 с.

  6. www.cер. уз. - Иқтисодий тадқиқотлар маркази

Download 149.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling