4. Саноат кооператсиясини ривожлантириш ўналишлари.
Саноатда корхоналар ихтисослашувининг ривожи ишлаб чиқаришни кооператсия асосида амалга ошади.
Кооператсия - бу ма`лум маҳсулот ишлаб чиқариш, иш ва хизмат бажаришни биргаликда олиб бориш бўйича тармоқлар ва улар корхоналарининг давомли ишлаб чиқариш алоқалари шаклларидан бири.
Кооператсияда маҳсулот этказиб бериш тартиби ишлаб чиқариш жараёнида буюртмачининг маълум ишлаб чиқариш-техникавий топшириқни бажаришини ҳисобга олишини талаб этади. Кооператсия хом ашё, ёқилг`и ва стандартлаштирилган яримфабрикатлар ҳамда буюртмаларни этказиб бериш босқичларини қамраган ҳолда моддий-техника таъминотидан фарқланади. Кооператсия мураккаб маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни тезлаштириш, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишни яхшилаш билан бог`лиқ бўлган муҳим вазифаларни ҳал этишга имконият яратиб беради.
Саноатнинг ривожланиш даврларида ишлаб чиқаришни кооператсиянинг бир қанча самарали шакллари вужудга келди. Улар жумласига қуйидагилар киради:
буюмли (агрегатли) кооператсия;
технологик кооператсия;
тармоқлараро кооператсия;
иқтисодий раёнлараро кооператсия.
Буюмли (агрегатли) коопераратсия - бу машина ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи бош корхонага турли бутловчи буюм ва деталларни этказиб берувчи корхоналарнинг фаолиятидан иборат. Масалан, деталлар бўйича кооператсия усулида ихтисослашган корхоналар бош корхонага шарикоподшипниклар, поршенлар, турли узеллар ва асбоб-ускуналарнинг қисмларини этказиб беришлари мумкин.
Технологик кооператсия — бу бир ва бир неча корхоналар ўртасида алоҳида жараёнларларни бажариш бўйича ҳамкорликдир. Ишлаб чиқаришнинг қайси тармоққа тааллуқлилиги нуқтаи назаридан тармоқ ва тармоқлараро ишлаб чиқариш кооператсияси вужудга келади.
Тармоқлараро кооператсия саноат тармоқдарининг бир бирига хизмат кўрсатишини ифодалайди. Масалан, саноат ишлаб чиқаришининг машинасозлик тармоғи металлургия саноати билан ҳамкорлик қилиши мумкин. Кооператсия асосида маълум маҳсулотларни тайёрлаши, бир бирига бутловчи буюмлар этказиб бериши ва муайян ишларни бажариб бериши мумкин.Ўзаро боғлиқ бўлган корхоналарни жойлаштириш нуқтаи назаридан иқтисодий раёнлар миқёсида ва раёнлараро кооператсия кенг тус олиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |