Фарғона давлат университети сиртқи бўлим “ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси
Download 218.01 Kb.
|
5 МАВЗУ SANOAT KORXONALARINING INNAVATSION FAOLIYATI SAMARADORLIGINI OSHIRISH — ПДФ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5. Саноат корхоналарининг инноватсион фаолияти самарадорлигини ошириш
Туманлараро кооператсия турли иқтисодий ҳудудларда жойлашган корхоналар ўртасидаги алоқаларни ифодалайди.
Ижтимоий ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг бу шаклига баҳо бериш учун унинг аҳволини ва имкониятларини билиш лозим. Бунинг учун ҳар хил кўрсаткичлардан фойдаланиш мумкин. Улар қаторига қуйидагилар киради: биринчидан, ушбу корхона билан ҳамкорлик қилувчи корхоналар сони. Бунда этказиб берувчи ва буюртмачи корхоналарнинг сони алоҳида-алоҳида ҳисоб-китоб қилинади. Масалан, автомобил заводлари юзлаб корхона (фирма)лар билан ҳамкорлик қилсалар, станоксозлик корхоналарининг ишлаб чиқариш алоқалари атига бир нечта корхоналар билан чегараланган бўлади. иккинчидан, кооператсия усулида олинаётган ярим фабрикатлар ва бутловчи буюмларнинг ушбу корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулот таннарҳидаги улуши. Масалан, автомобил таннарҳида ташқаридан кооператсия ё`ли билан олинадиган ярим фабрикатлар ва бутловчи буюмларнинг улуши тахминан 60-65 фоизни ташкил этади. Ишлаб чиқариш соҳасидаги кооператсиянинг турли шакллари ва усулларининг ривожланишига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади: муайян минтақа ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаларининг ривожланиш даражаси ва тармоқлараро ишлаб чиқариш жараёнларининг интегратсиялашув даражаси; товарлар, меҳнат, сармоя ва хизматлар бозорининг шаклланиш даражаси; кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишининг ижтимоий-иқтисодий асослари ва унинг ҳолати; маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш, шунингдек, турли хилдаги хизматларни кўрсатиш соҳасида рақобатнинг ривожланганлик даражаси. 5. Саноат корхоналарининг инноватсион фаолияти самарадорлигини ошириш. Илмий-техника ва инноватсион салоҳият. Мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ҳал қилувчи аҳамятга эга омиллардан ҳисобланади. Хусусан, ислоҳотлар даврида юзага келган ижтимоий – иқтисодий муаммоларни ҳал этишда давлат илмий-техника ва инноватсия сиёсатининг роли ортиб бормоқда. Иқтисодиётнинг илмталаб тармоқларини ривожлантириш, ялпи ички маҳсулотнинг илмий сиғимини ошириш, қўшилган қиймат улуши юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенг ўзлаштириш жараёнларида илмий-техника ва инноватсион ресурсларидан оқилона ва юқори даражада фойдаланиш муҳим ва долзарб вазифалардан ҳисобланади. Илмий салоҳият бу фундаментал илмий тадқиқотларни амалга ошириш шартшароитлари ва ресурсларининг йиғиндисидан иборатдир. 20 Илмий – техника салоҳияти эса амалий илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни, хусусан, тажриба-констурукторлик ва тажриба технологик ишларни амалга ошириш шарт-шароитлари ва ресурсларнинг йиғиндисидир. Инноватсион салоҳият илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг амалда, жумладан ишлаб чиқаришда қўлланилишини та‟минлашга хизмат қиладиган шарт-шароитлар ва ресурсларнинг йиғиндиси ҳисобланади. Илмий, илмий – техника ва инноватсион салоҳият ишлаб чиқариш воситалари ва усулларининг самарадорлигини оширишни таъминлайди, янги технологиялар ва маҳсулотларнинг ўзлаштирилишини жадаллаштиради. Илмий, илмий-техника ва инноватсион салоҳият бир-бирини тақозо этувчи ва ўзаро боғлиқ бўлиб , илмий-инноватсион жараённинг алоҳида бўгинлари ҳисобланади. Янги, илғор ғояларнинг туғилиши , фундаментал тадқиқотлар, амалий тадқиқотлар , тажриба констурикторлик ишлари ва тажриба технологик ишланмалар, тажриба намунаси, саноат характеридаги синовлар , ишлаб чиқаришнинг ўзлаштирилиши, янги маҳсулотнинг амалда кенг қўлланилиши жараёнлари ягона илмий-техника тараққиётининг узвий бир-бирига боғлиқ босқичларидан иборатдир. Мана шу жараённи бошқариш, тартибга солиш ва қўллаб қувватлаш мақсадида давлат илмий – техника ва инноватсия сиёсатини амалга оширади. Бу сиёсатнинг алоҳида йўналишлари Ўзбекистон Републикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологиялар маркази, Ўзбекистон Републикаси Фанлар Академияси, Олий Аттестатсия комиссияси томонидан амалга оширилади. Фундаментал ва амалий тадқиқотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилишга салмоқли ҳисса қўша оладиган илмий-техника фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш, илмталаб, ресурслар, энергия ва меҳнат харажатлари кам бўлган ишлаб чиқариш ва техналогияларни жадал ривожлантиришга имкон берувчи илмий тадқиқотларда устуворлик бериш, илмий, илмий-техника ва инноватсион фаолиятнинг бевосита таълим ва кадрлар тайёрлаш тизими билан боғлиқлигини юқори даражада таъминлаш, илмийтехника ва инноватсион фаолиятни давлат томонидан бошқаришда кўпроқ иқтисодий 21 усуллардан фойдаланиш, соҳага хорижий инваеститсияларнинг кириб келишини рағбатлантириш кабилар давлат илмий-техника сиёсатининг устувор йўналишлари ҳисобланади. Инноватсион ва фан-техника сиёсатининг мақсади мамлакатнинг миллий иноватсион тизимини шакллантириш, танлаб олинган ривожланиш стратегиясига мувофиқ мамлакатнинг иқтисодий ривожланишини таъминловчи аниқ амалга оширишдан иборат. Бу сиёсатдоирасида динамик ривожланаётган бозор иқтисодиётига мос келувчи , мамлакатнинг ресурслар имконияти ва барқарор ривожланиш стратегиясига тўла мос келадиган илмий , илмий-техника ва технологик салоҳиятни шакллантириш муҳим роль ўйнайди. Кўрсатиб ўтилган стратегик мақсад қўшимча мақсадларга эришиш йўли билан қуйидагилар амалга оширилади: Иқтисодиётнинг ривожланиши ва муҳим ижтимоий вазифаларнинг ҳал этилишига фан ва техника ҳиссасини ошириш; Фан-техника салоҳиятини ривожлантириш ва ундан самарали фойдаланиш; Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида илғор таркибий ўзгаришларни таъминлаш; Ишлаб чиқариш самарадорлигини ва маҳсулот рақобатдошлигини ошириш; экологик вазият ва ресурслар сақланишини яхшилаш; Мамлакатнинг мудофаа қобилияти, шахс, жамият ва давлат хавсизлигини мустаҳкамлаш; Жамиятда фаннинг нуфузини ошириш; Фан ва та‟лим ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш. Download 218.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling