Фарғона давлат университети сиртқи бўлим “ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси


Саноатда меҳнат салоҳиятидан фойдаланиш кўрсаткичларини яхшилаш


Download 218.01 Kb.
bet6/13
Sana29.04.2023
Hajmi218.01 Kb.
#1400746
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
5 МАВЗУ SANOAT KORXONALARINING INNAVATSION FAOLIYATI SAMARADORLIGINI OSHIRISH — ПДФ

3. Саноатда меҳнат салоҳиятидан фойдаланиш кўрсаткичларини яхшилаш.
Мустақиллик ривожланиш йилларида мамлакатимиз янги ва улкан марраларни қўлга киритди, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўринни эгаллади. Эришилган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар мустақиллик йилларида салмоқли бўлди. Ўзбекистоннинг инқирозга қарши чоралар дастурини амалга ошириш борасида эришган ютуқлари нуфузли халқаро молия ташкилотлари ва иқтисодий институтлар, жумладан, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва дунёнинг бошқа бир қатор етакчи молиявий институтлари томонидан эътироф этилди.
Хусусан, 2009 йилнинг якунига кўра Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 8,1 фоизни ташкил этди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 9,0 фоизга кўпайди, қишлоқ хўжалигидаги ўсиш 5,7 фоизни ташкил этди, чакана савдо айланмаси 16,6 фоиз, аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш 12,9 фоизга ошди (1-жадвал).
1-жадвал
Ўзбекистонда эришилган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар

Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар

2007 йил

2008 йил

2009 йил

Ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши

9,5

9

8,1

Саноат маҳсулотнинг ўсиши

12,1

12,7

9

Хизмат кўрсатиш ҳажми

20,6

21,3

12,9

Савдо соҳаси

21

7,2

16,6

Давлат бюджетининг бажарилиши

1,1

1,5

0,2

Инфлятсия даражаси

6,8

7,8

7,4

Иқтисодиёт бўйича ўртача иш ҳакининг ошиши

44,2

40

40

Аҳоли жон бошига реал даромадларнинг ўсиши

27

23

26,5

Жадвал маълумотларидан кўринадики, ялпи ички маҳсулотнинг қўшимча ўсиш суръати олдинги йилларга қараганда камроқ бўлсада, юқори даражада бўлган. Айниқса, 2009 йилда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий оқибатлари таъсирида МДҲ мамлакатлари бўйича иқтисодий ўсиш эмас, балки аксинча, ўртача 6,7 фоиз ҳажмидаги иқтисодий пасайиш кузатилганини эътиборда тутилса, иқтисодиётимизнинг бундай шароитдаги ўсишининг нақадар аҳамиятли эканини тушуниш мумкин. Айни пайтда, кейинги йиллар давомида ялпи ички маҳсулотнинг мутлақ қийматлардаги ўсиши барқарор равишда юксалиб келмоқда (1-расм).

1-расм.
Умуман олганда, мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш бўйича эришилган натижалар сифатида қуйидагиларни таъкидлаш мумкин:
- инфлятсия даражаси йилига 7-8 фоиздан ошмаган ҳолда сақланиб келинмоқда;
- олтин-валюта захиралари охирги 5 йил мобайнида 6 баробар ўсиб, ҳозирда деярли 1,5 йиллик импорт ҳажмини қоплайди;
- жами давлат ташқи қарзи ЯИМнинг 9,5 фоизини ташкил қилиб, экспорт ҳажмига нисбатан 26 фоиздан ошмайди. Бу кўрсаткичлар Жаҳон банкининг мезонлари бўйича “жуда ўртамиёна” деб таснифланади.
Ўзбекистоннинг инқирозга қарши чоралар дастурини амалга ошириш борасида эришган ютуқлари нуфузли халқаро молия ташкилотлари ва иқтисодий институтлар, жумладан, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва дунёнинг бошқа бир қатор етакчи молиявий институтлари томонидан эътироф этилди.
Мамлакатимизнинг тарихан қисқа даврлик мустақил тараққиёт йилларида бу қадар салмоқли ютуқ ва натижаларнинг қўлга киритилиши асосий сабабларидан бири – бу самарали иқтисодий сиёсатнинг тўғри танланганлиги ва изчил равишда амалга оширилганлиги ҳисобланади. Бунда ҳар йиллик белгиланаётган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш йўналишлари, дастурлари ва чора-тадбирлари муҳим ўрин тутади. Шунга кўра, моҳиятан йил давомида асосий эътибор қаратиш, барча куч ва саъй-ҳаракатларни ғналтириш, имконият ва салоҳиятни сафарбар этишнинг муҳим соҳалари ва жабҳаларини ифодаловчи устувор йўналишларнинг белгилаб олиниши ушбу муваффақиятларнинг манбаларидан бири ҳисобланади.
Ислоҳотларни давом эттириш ва чуқурлаштириш, мамлакатимизни янгилаш ва модернизатсия қилиш, 2009-2012 йилларга мўлжалланган Инқирозга қарши чоралар дастурини сўзсиз бажариш ва шу асосда иқтисодий ривожланишнинг юқори ва барқарор суръатларини, самарадорлигини ҳамда макроиқтисодий мувозанатни таъминлаш – 2010 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим мақсади ва асосий устувор вазифаси сифатида белгилаб берилди. Ушбу тадбирларнинг асосий устувор ғналиш сифатида белгилаб берилиши бежиз эмас, албатта. Энг аввало, мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ белгилаб олинган ислоҳотлар стратегияси, унинг пировард мақсади, яъни ижтимоий ғналтирилган бозор муносабатларига асосланувчи, эркин, демократик фуқаролик жамиятини қуриш ва шу асосда халқимизнинг фаровонлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ўзининг беқиёс самарасини бермоқда. Бироқ, бу ислоҳотлар ҳали давом этмоқда. Айни пайтда, жаҳонни ларзага солган, кўплаб мамлакатлар иқтисодиётига катта талофатлар етказиб, издан чиқарган глобал молиявий-иқтисодий инқироз жараёнларининг мураккаб ва оғир синовларидан ўтаётган мамлакатимизнинг ўзига хос тараққиёт ғли ислоҳотларни давом эттириш ва чуқурлаштириш орқали янада самарали ва мустаҳкам бўлиб бормоқда. Бандлик даражасини оширишга қаратилган бундай чора-тадбирлар инқироз шароитида аҳолини ишончли ҳимоя қилиш, унинг даромади ва моддий фаровонлигини ошириш имконини таъминлади. Аҳолининг реал даромадлари йил давомида 26,5 фоизга кўпайгани, иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг ўсиши 2009 йилда ўрта ҳисобда 40 фоизни ташкил этгани бунинг тасдиғидир.


Download 218.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling