Фарғона давлат университети сиртқи бўлим “ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси


Қуйидагилар асосий ишлаб чиқариш фондлари тузилишининг яхшиланишга олиб келади


Download 218.01 Kb.
bet12/13
Sana29.04.2023
Hajmi218.01 Kb.
#1400746
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
5 МАВЗУ SANOAT KORXONALARINING INNAVATSION FAOLIYATI SAMARADORLIGINI OSHIRISH — ПДФ

Қуйидагилар асосий ишлаб чиқариш фондлари тузилишининг яхшиланишга олиб келади:
- ускуналарни яхшилаш ва замонавийлаштириш;
- ускуналар, хусусан ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган станоклар, автоматлаштирилган ва ярим автоматлаштирилган станоклар, универсал ва мураккаб станоклар, автоматик линиялар хдмда ҳисоблаш-дастурлаш станоклари тузилишюш такомиллаштириш;
- бино ва иншоотлардан оптимал фойдаланиш, бўш турган жойларга қўшимча ускуналар ўрнатиш;
- корхонанинг қурилиш лойиҳаларини тўғри тузиш ва қурилиш режасини сифатли қилиб амалга ошириш;
- ортиқча ва кам фойдаланиладиган ускуналарни тугатиш.
Асосий фондларни ҳисобга олиш ва режалаштириш натурал ва пул шаклида олиб борилади. Асосий фондларни баҳолашдан олдин машиналар сони, уларнинг унумдорлиги, қуввати, ишлаб чиқариш майдонининг ўлчами ва бошқа натурал шаклдаги миқдорий кўрсаткичлар аниқланади. Бу маълумотлар тармоқ ва корхона ишлаб чиқариш қувватини ҳисоблашда, ишлаб чиқариш дастурини режалаштиришда, ускуналар балансини тузишда фойдаланилади. Ушбу кўрсаткичлар асосида ускуналар инвентаризатсия қилинади ва уларни ҳисобдан чиқариш, ҳисобга киритиш амалга оширилади,
Асосий фондларни пул (қиймат) шаклида баҳолаш асосий фондларнинг такрор ишлаб чиқаришини режалаштириш, эскириш меъёрини ва амортизатсия ажратмалари миқдорини ҳамда хусусийлаштириш ҳажмини аниқлаш учун зарур ҳисобланади.
Асосий фондларни баҳолашнинг бошланғич, қайта тикланиш ва қолдиқ қиймат кўрилишлари фойдаланилади.
Асосий ишлаб чиқариш фондларининг бошланғич қиймати асосий фондни яратиш ёки сотиб олиш учун кетган ҳамда уни ўрнатиш, монтаж учун кетган жами харажатлар суммасидан иборат. Бундан амортизатсия меъёри ва амортизатсия ажратмалари кўламини аниқлашда, корхона фойдаси ва рентабеллигини ҳисоблашда фойдаланилади.
Фан-техник тараққиёти натижасида асосий фондларни ишлаб чиқариш шартлари ва омиллари хам ўзгариб бормоқда, бинобарин, жорий бозор баҳолари ва тарифлари билан боғлиқ равишда уларни ишлаб чиқариш харажатлари қам ўзгариб бормоқда. Ҳозирги кунда асосий фондлар жорий бахрлари ва тарифларига биринчи даражали таъсир қилувчи омил бўлйб Инфлятсия ҳисобланади.
“Ўз-ўзидан равшанки, буларнинг барчаси иқтисодиётимизнинг юқори суръатлар билан барқарор ўсиб бораётгани ва мамлакатимизда рўй бераётган улкан ижобий ўзгаришлардан далолат беради.
Иқтисодиётимизда 2010 йили юқори ўсиш суръатлари таъминланиб, аҳолининг реал даромадлари 123,5 фоизга ошди, ўтган йилда инфлятсия даражаси 2009 йилдаги 7,4 фоиз ўрнига 7,3 фоизни ташкил қилди. Бу авваламбор қатъий, шу билан бирга, пухта ўйланган пул-кредит сиёсати ва инқирозга қарши кўрилган самарали чора-тадбирларимизнинг натижасидир.”
Корхона балансида асосий фондлар вақт ўтиши билан турли хил қийматда акс этиб қолади. Яъни, хўжалик юритишшшг ҳозирги шароитида асосий фондларни фақат уларнинг бошланғич киймати бўйича хақиқий баҳолаб бўлмайди ва шунинг учун уларни қайта баҳолаш ва бир хил қийматга ўтказиш зарурати туғилади.

Хулоса
Саноат барча иқтисодиёт тармоқларини жадал ривожлантиришга хизмат қилади. Кейинги йилларда бу соҳа ривожига алоҳида эътибор қаратилиб, юқори технологияли заводлар, технопарклар, ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилди. Ўтган йили саноатдаги қўшилган қиймат ўсиши 10 фоиздан ошди.
Диверсификация жиҳатидан қараганда ҳали қилинадиган ишлар кўп. Масалан, саноатнинг 69 фоизи асосан хомашё ёки бирламчи қайта ишлашга тўғри келади. Экспортнинг 52 фоизини рангли металлар, энергия ресурслари ва ҳўл мева ташкил этади. Бу иқтисодиётда ҳалигача тайёр маҳсулотга нисбатан хомашё устунлигини кўрсатади. 
Юқори қўшилган қиймат яратувчи ва тайёр маҳсулот экспорт қиладиган саноат корхоналарини кўпайтириш, мавжуд салоҳият ва хом-ашё ресурсларидан самарали фойдаланишдир. 
Импорт қилинаётган товарларни юртимизда ишлаб чиқариш, хомашёни тайёр маҳсулотга айлантириб сотиш даражаси етарли эмаслиги танқид қилинди. Хусусан, миснинг атиги 25 фоизи қайта ишланмоқда, рухнинг 80, молибденнинг 99, ипакнинг 88, хом терининг 60 фоизи хомашё тарзида экспорт қилинмоқда.
Ёки яна бир мисол: 133 минг тонна ўсимлик ёғи импорт қилинган бир пайтда "Ўзёғмойсаноат" уюшмаси корхоналари 48 фоиз қувватда ишлаётгани, албатта, қониқарсиз ҳолат. Сут ва гўштни қайта ишлаб, кенг турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлаш соҳасидаги улкан имкониятлар ҳам тўлиқ ишга солинмаган.
Юртимизда ишлаб чиқарилаётган ва импорт қилинаётган саноат маҳсулотларини солиштирган ҳолда эҳтиёжни ҳисоб-китоб қилиш тизимли олиб борилмаётгани қайд этилди. Кичик саноат зоналарида кундалик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларини кўпайтириш мухим вазифадир. 
Саноат ривожида тармоқларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш муҳим омил ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ маҳаллий саноат ишлаб чиқарувчиларни давлат харидлари орқали қўллаб-қувватлаш механизми жорий этилмоқда.
Яна бир муҳим масала борки, бу саноат товарларини етказиб бериш билан боғлиқ. Юртимизда маҳсулотлар таннархида транспорт харажатлари ҳанузгача юқори. Дунёда ушбу кўрсаткич 8-9 фоиздан ошмайди. Шунингдек, маҳсулотларни сертификатлаш ҳам экспортда жуда муҳим омил.
Шундан келиб чиқиб, транспорт хизматлари нархини камайтириш, маҳсулотларни ташқи бозорлардаги техник сифат талабларига берилиши. Ишлаб чиқариш ва сертификатлаш соҳалари мутахассислари малакасини ошириш масалаларига ҳам эътибор берилиши аҳамиятга эгадир.


Download 218.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling