Фарғона давлат университети сиртқи бўлим “ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси
Хулоса . Фойдаланилган адбиётлар
Download 234.56 Kb.
|
САНОАТ КОРХОНАЛАРИДА АСОСИЙ ФОНДЛАРНИ МОДЕРНИЗАТСИЯЛАШ АСОСИДА МЕҲНАТНИНГ ФОНД БИЛАН ҚУРОЛЛАНИШ ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ ЙЎЛЛАРИ
Хулоса .
Фойдаланилган адбиётлар . Саноат корхоналарида рақобат тушунчаси . Демак, рақобат - бозор қатнашчилари фаолиятини мувофиқлаштирувчи айнан ўша “кўринмас қўл”дир. Ф.Перру рақобатни доимий таҳдидли ҳаракат сифатида тушунтиради. Инсон ўз манфаатини кўзлаб қимматроқ сотиб, арзон харид қилишга интилади. Шунинг учун рақобат билан доимий тўқнашишга тўғри келади. Структурали ёндашувда асосий эътибор рақобатчиларнинг ўзаро курашидан бозор структураси, унда ҳукмронлик қилувчи шарт-шароитлар таҳлилига кўчиб ўтади. Масалан, К.Р.Макконнелл ва С.Л.Брюнинг асарларида айтиб ўтилишича, рақобат бозорда кўп сонли мустақил харидор ва сотувчилар мавжудлиги, харидор ва сотувчилар учун бозорга эркин кириш ва ундан чиқиш имкониятидир. Бугунги кунда рақобат тушунчасининг кўплаб таърифлари мавжуд жумладан: 1) унинг иқтисодий манфаатлар тўқнашувидан иборат эканлиги; 2) юқори фойда ва нафликка эга бўлиш учун кураш илгари сурилади, яъни: рақобат - бозор субъектлари иқтисодий манфаатларининг тўқнашишидан иборат бўлиб, улар ўртасидаги юқори фойда ва кўпроқ нафлиликка эга бўлиш учун курашни англатади. Бунда ишлаб чиқарувчилар ўртасида сарфланган харажатларининг ҳар бир бирлиги эвазига кўпроқ фойда олиш учун кураш боради. Мана шу фойда орқасидан қувиш натижасида товарларни сотиш доиралари, яъни қулай бозорлар учун, арзон хом ашё, энергия ва арзон ишчи кучи манбалари учун улар орасида кураш боради[1]. Рақобат моҳиятини аниқлашга учинчи ёндашувни функсионал ёндашув сифатида тавсифлаш мумкин. У рақобатнинг иқтисодиётда ўйнайдиган ролини кўриб чиқади. Рақобат - бозор субъектлари иқтисодий манфаатларининг тўқнашувидан иборат бўлиб, улар ўртасидаги юқори фойда ва кўпроқ нафлиликка эга бўлиш учун курашни англатади. Рақобат кураши ва уни ҳаракатлантирувчи кучлар, монополияга қарши бошқарув механизмлари ҳақида дастлабки тўлақонли назарий қоидалар фақат ХВИИИ асрнинг ўрталарига келиб пайдо бўлган. Бунда классик сиёсий иқтисод вакиллари саналган А.Смит ва Д.Рикардонинг хизматлари каттадир. Кейинги даврларда Ф.Перру, А.Маршалл, Дж.Кейнс, В.Леонтев, Й.Шумпетер, П.Сраффа, М.Портер, Ф.Котлер ва бошқаларнинг меҳнатлари туфайли рақобат назарияси янада ривож топди. Рақобат моҳиятига тўхталар эканмиз, уни асосан уч хил ёндашувга бўлиш мумкин. Жумладан, хулқ-атвор ёндашуви, структурали ёндашув ва функсионал ёндашув. Рақобатнинг хулқ-атвор ёндашувига А.Смитнинг қарашларини киритиш мумкин. У рақобатни бозор субъектлари ўртасида товарлар харид қилиш ва сотиш борасида қулайроқ шароитлар учун олиб бориладиган, тўғри, ҳалол, тил бириктиришларсиз кураш, мусобақа билан боғлаган. У рақобат курашининг асосий усули деб нарх ўзгаришларини билган. Бунда у жамоа иродаси (ихтиёри) билан бошқарилмайдиган, умумий мўлжалларга эга бўлмаган бозорда қатъий хулқ-атвор қоидаларига амал қилишини қайд этган. Хусусан, Й.Шумпетер иқтисодий ривожланиш назарияси доирасида рақобатни эскиликнинг янгилик билан рақиблик кураши сифатида таърифлаган. Янгиликлар киритиш бозор томонидан шубҳа билан қабул қилинади, бироқ агар новатор уларни амалга оширишнинг 10 уддасидан чиқса, рақобат механизми эскирган технологиялардан фойдаланувчи корхоналарни бозордан сиқиб чиқаради. Бугунги кунда рақобат тушунчасининг кўплаб таърифлари мавжуд. 1) унинг иқтисодий манфаатлар тўқнашувидан иборат эканлиги; 2) юқори фойда ва нафликка эга бўлиш учун кураш илгари сурилади, яъни: рақобат - бозор субъектлари иқтисодий манфаатларининг тўқнашишидан иборат бўлиб, улар ўртасидаги юқори фойда ва кўпроқ нафлиликка эга бўлиш учун курашни англатади. Бунда ишлаб чиқарувчилар ўртасида сарфланган харажатларининг ҳар бир бирлиги эвазига кўпроқ фойда олиш учун кураш боради. Мана шу фойда орқасидан қувиш натижасида товарларни сотиш доиралари, яъни қулай бозорлар учун, арзон хом ашё, энергия ва арзон ишчи кучи манбалари учун улар орасида кураш боради. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармоннинг “2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” деб номланган иловасида 3.2-банди “Таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг этакчи тармоқларини модернизатсия ва диверсификатсия қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш” деб номланиб, унда “иқтисодиёт тармоқлари учун самарали рақобатбардош муҳитни шакллантириш ҳамда маҳсулотлар ва хизматлар кўрсатиш бозорларида монополияни босқичма босқич камайтириш; принсипиал жиҳатдан янги маҳсулот ва технологиялар турларини чиқаришни ўзлаштириш, бунга асосан ички ва ташқи бозорларда миллий товарларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш” вазифалари белгилаб берилган. Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг асосида албатта таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизатсия ва диверсификатсия қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш масаласи туради. Иқтисодиётни модернизатсиялаш, ислоҳотларни чуқурлаштириш, янги ишлаб чиқариш қувватлари ва асосий фондларни яратиш, амалда фаолият юритаётган техника ва технологияларни янгилаш, уларни қўллаб-қувватлаш инвеститсион жараёнларни нечоғли тўғри ва самарали амалга оширишга боғлиқдир. Шу боисдан ҳам, Ўзбекистон Республикаси давлат раҳбари томонидан ишлаб чиқаришни модернизатсия қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, ишлаб чиқариш, транспорт-коммуникатсия ва ижтимоий инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган фаол инвеститсия сиёсатини олиб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда Хусусан, 2015-йил якуни бўйича мамлакатимизда ялпи ички маҳсулот ҳажмининг реал ўсиши 2014-йилга нисбатан 8 фоизни, 2016-йил якуни 2015-йилга нисбатан 7,8 фоизни, 2017-йил 5,3 ва 2018-йилда эса 2017-йилга нисбатан 5,1 фоизни ташкил этди. Дастлабки маълумотларга кўра, 2018-йилда Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 407514,5 млрд. сўмни ташкил этди ва 2017-йил билан таққослаганда 5,1 фоизга ўсди. ЯИМ дефлятори индекси 2017-йилдаги нархларга нисбатан 128,1 фоизни ташкил этди. 2017-2021-йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар Стратегиясида таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, етакчи тармоқларини модернизатсия ва диверсификатсия қилиш ҳисобига миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишда минерал хом-ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича умумий қиймати қарийб 40 млрд. долларга тенг бўлган 649 та инвеститсиявий лойиҳаларни амалга оширишни кўзда тутувчи тармоқ дастурларини ўз вақтида амалга ошириш белгиланмоқда. Ҳозирги вақтда мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт йўлининг чуқур таҳлили шуни кўрсатадики, бугунги кунда жаҳон бозори конюнктураси кескин ўзгариб, глобаллашув шароитида рақобат тобора кучайиб бораётгани давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мутлақо янгича ёндашув ҳамда тамойилларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни тақозо этади. Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизатсия қилиш ҳамда иқтисодиётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида аҳоли ва тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, амалдаги қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш, шунингдек кенг жамоатчилик муҳокамаси натижасида ишлаб чиқилган 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари” бандининг ижросини таъминлаш мақсадида юртимизда бир қанча инноватсион техника ва технологиялар жорий қилинмоқда. Шуни инобатга олган ҳолда мамлакатимиз саноатида фаолият кўрсатаётган, турли юридик мақомга эга бўлган кўплаб корхоналарда бошқарувнинг янги, инноватсион шаклларини қўллаш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Жумладан, ўтган асрнинг 80-йилларида АҚШнинг “МcКинсей” консалтинг компанияси маслаҳатчилари гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган “МcКинсей 7С” моделини қўллаш иқтисодиётимизнинг ривожланишига яқиндан ёрдам беради[4]. Моделнинг асосий муаллифлари Том Петерс ва Роберт Ватерманлар ҳисобланиб, улар томонидан моделнинг асосий тамойиллари кўрсатиб ўтилган ва мазкур тамойил асосида корхона бошқарув фаолиятини такомиллаштириш имкониятлари мавжуд бўлади. Бугунги кунга келиб, модел бутун дунёда амалиётда қабул қилинган ҳамда корхона тасарруфида омилкор бизнес жараёнларини яратишга ва оптималлаштириш учун фойдаланадиган стратегик менежмент ва маркетинг бўйича кўплаб корхона раҳбарлари ва мутахассисларининг ишончини қозонган. “МcКинсей 7С” модели компаниянинг ички ташкилий тузилмасини ва фаолият кўрсатиш тамойилларини таҳлил қилишнинг қулай воситаси ҳисобланади. Ушбу модел асосида ташкилот микро иқтисодиётининг эттита асосий элементи таҳлил қилинади ва қуйидаги хулосани беришга имкон беради, яъни, корхона тасарруфидаги бизнес жараёнлар қандай даражада яхши ташкил этилган ва мавжуд ресурслар қанчалик самарали тарзда йўналтирилган. Енгил саноат корхоналари рақобатбардошлигини бошқариш тизимини ишлаб чиқишда маҳсулотларнинг сифати ва нархига катта эътибор қаратиш зарур. Бунда маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларига, яъни фойдаланишдаги имкониятларига, эстетик кўринишига, хизмат муддатига, мато хусусиятини тез ўзгартирмаслигига кабиларга эътибор бериш зарур. Энгил саноат корхоналари рақобатбардошлигини бошқариш тизимини ишлаб чиқишда корхоналарнинг умумий салоҳиятидан келиб чиқиш зарур, бунда ишлаб чиқариш қуввати, жиҳозларнинг техник даражаси, ишчи-ходимлар малакаси, корхонанинг молиявий ҳолати, ишлаб чиқариш жараёнларини шакллари ва усулларига эътибор қаратиш керак. Корхонанинг рақобатбардошлигини бошқариш барча бўғинлардаги бошқарув жараёнларини ўз ичига олади, жумладан, маҳсулот ва меҳнат сифатини бошқариш, маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотишни бошқариш, нархни бошқариш, ходимларни бошқариш ва бошқалар. Саноат корхоналарининг бир-биридан рақобат устунлиги бир қатор омиллар ёрдамида шаклланиши мумкин, буларга, номоддий ёки моддий ресурс, хом-ашё, инноватсия, харажатлар, ишчи кучи, техника-технология, сифат, нарх, рентабеллик кабилар таъсир кўрсатиши мумкин. Корхоналарнинг рақобатбардошлигини таъминлаш учун оқилона бошқарув қарорини қабул қилиш, аввалги тажриба ва тахлилларга таяниш хар доим хам самарали бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун шундай бир механизм ишлаб чиқиш керакки, у корхонанинг рақобатбардошлигини таъминлашга катта хизмат қилсин. Корхонанинг рақобатбардошлигини бошқариш тизими - бу ички ва ташқи манфаатлар нуқтаи-назаридан кучли рақобат муҳитида хавф солувчи таҳдидларга муносиб жавоб бериш имконияти ни бера оладиган механизмдир[9. 32 б]. Корхонанинг рақобатбардошлигини бошқариш тизими бозордаги рақиб маҳсулотларга нисбатан устунлик томонларини кенгайтириш, фарқли ижобий хусусиятларини ошириш имкониятини беради. Корхонанинг рақобатбардошлигини ошириш учун нафақат энг муҳим кўрсаткичлар ва омилларни аниқлаш, балки ушбу параметрларни мунтазам равишда таҳлил қилиш керак. Таҳлилнинг асосий вазифаси бўлиб ўрганилаётган объектнинг рақобатбардошлик даражаси таркибидаги корхоналарнинг мутаносиблигини аниқлаш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини яхшилаш бўйича чоратадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳисобланади. Таҳлиллар ёрдамида аниқланган маълумотларни умумлаштирган ҳолда ёки маҳсулотга кўра, эксперт баҳолаш, комбинатсион каби усуллар ёрдамида корхоналарнинг рақобатбардошлик даражаси аниқланади. Корхоналарнинг рақобатбардошлик даражасига қараб унга мос маркетинг стратегия ишлаб чиқиш ёки такомиллаштириш зарур. Енгил саноат корхоналари рақобатбардошлигини бошқариш жараёнида корхонанинг бозордаги ҳақиқий даражасини баҳолаш, корхонанинг рақобатбардошлигини ошириш воситаларини аниқлаш ва маркетинг стратегия ишлаб чиқиш жуда муҳим босқичлар ҳисобланади. Корхоналарнинг ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда, замонавий иқтисодий шароитларда бозорнинг талаблари, яъни истеъмолчиларнинг маҳсулотга бўлган ўзига хос алоҳида талаблари ривожланаётганлигини инобатга олиш жуда муҳимдир. ХУЛОСА Корхона рақобатбардошлигини ошириш борасида маркетинг стратегияларни ишлаб чиқиш мақсадида қуйидаги тадбирларни ўтказишни тавсия этамиз: корхона маҳсулотларининг аксарият қисми экспортга йўналтирилганлигини эътиборга олган ҳолда, экспорт бўлими мутахассисларида маркетинг хизматлари кўникмаларини ривожлантириш; Бугунги кунда реклама фаолиятини такомиллаштириш имкониятлари кўплигини эътиборга олиб ижтимоий тармоқлардан самарали фойдаланиш, корхонанинг интернетдаги сайтини ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар рекламаси, маҳсулотлар тавсифи, сифат даражаси, ИСО стандартлари асосида маҳсулот ишлаб чиқарилаётганлиги каби маълумотлар базаси билан таъминлаш; корхонани ривожлантириш бўйича ҳар бир бўлим ва тсехларнинг стратегик режаларини ишлаб чиқиш; рақобатбардошликни таъминлаш мақсадида ишчи - ходимлар лавозим йўриқномалари таркибини қайта кўриб чиқиш ва маҳсулот сифат даражасини ошириш бўйича талаблар киритиш; буюртмага кўра маҳсулот тайёрланаётганда ипнинг турига мос пахта сортидан фойдаланиш, қолдиқлардан фойдаланмаслик, бошқа сорт пахталарни аралаштирмаслик каби корхона имижига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни олдини олиш бўйича ишчи-ходимлар масъулиятини ошириш; соҳага берилаётган имтиёзлардан самарали фойдаланган ҳолда, тўқимачилик соҳасида энг илғор давлатлардан замонавий станоклар олиб келиш ва маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш зарур. Download 234.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling