Фарғона давлат университети сиртқи бўлим “ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси
Мамлакатимиз корхоналарида таннархни пасайтириш орқали фойда нормасини оширишнинг асосий йўналишлари
Download 234.56 Kb.
|
САНОАТ КОРХОНАЛАРИДА АСОСИЙ ФОНДЛАРНИ МОДЕРНИЗАТСИЯЛАШ АСОСИДА МЕҲНАТНИНГ ФОНД БИЛАН ҚУРОЛЛАНИШ ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ ЙЎЛЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Мамлакатимиз корхоналарида таннархни пасайтириш орқали фойда нормасини оширишнинг асосий йўналишлари
«Мамлакатимизнинг узоқ ва давомли манфаатлари тақозо этган ҳолатларда ва кескин вазиятлардан чиқиш, улар туғдирадиган муаммоларни ҳал этиш зарур бўлганда иқтисодиётда давлат томонидан бошқарув усуллари қўлланди ва бундай ёндашув охир-оқибатда ўзини тўла оқлади. Шу ўринда Ўзбекистонда молиявий-иқтисодий, буджет, банк-кредит тизими, шунингдек, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналари ва тармоқларининг барқарор ҳамда узлуксиз ишлашини таъминлаш учун етарли даражада мустаҳкам захиралар яратилганини ва зарур ресурслар базаси мавжуд эканини таъкидлаш жоиз»1. Мамлакатимиз иқтисодиётини мутаносиб ривожлантириш, унинг самарали таркибий тузилмасига эга бўлиш ва шу орқали барқарор иқтисодий ўсиш суръатларига эришишни таъминлаш муҳим шартларидан ҳисобланади. Ушбу мақсадга эришиш учун эса, энг аввало, иқтисодиётнинг реал секторини жадал ривожлантириш зарур. Шунга кўра, мамлакатимиз корхоналарини қўллаб-қувватлаш долзарб аҳамият касб этиб, республикамизда ушбу жараён бир қатор асосий йўналишлар бўйича амалга оширишни таыозо этади Айниқса, реал сектор корхоналарини қўллаб-қувватлашда ишлаб чиқаришни модернизатсия қилиш, кооператсия алоқаларини кенгайтириш, мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга ички талабни рағбатлантириш масалалари алоҳида ўрин тутди. Иқтисодиётнинг реал сектори – иқтисодиётнинг бевосита моддий неъматлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ соҳа бўлиб, у ўз ичига саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт, алоқа тармоқларини олади. Ишлаб чиқаришни модернизатсиялаш – ишлаб чиқаришни замонавий технологиялар билан жиҳозлаш, уни маънавий жиҳатдан янгилаш, таркибий жиҳатдан техник ва технологик қайта тузиш каби чора-тадбирларни ўз ичига олувчи жараён. Ишлаб чиқаришни модернизатсиялашнинг асосий йўналиш ва воситалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: корхоналардан эскирган асбоб- ускуналарни чиқариш; ишлаб чиқаришни замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозлаш; маҳаллий ресурслар асосида ишлаб чиқаришга инноватсион технологияларни жорий этиш; ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ассортиментини кенгайтириш; ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш ва ресурсларни тежаш; сифатни бошқариш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш; чиқитсиз ва экологик тоза технологияларни жорий этиш ва бошқалар. Бугунги кунда республикамиз иқтисодиётининг деярли барча тармоқ ва соҳаларида ишлаб чиқаришни модернизатсиялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш тадбирларининг кенг кўламда амалга оширилиши рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтирмоқда. Бироқ, бу борадаги жиддий муаммо – маҳсулотларимиз таннархининг юқори даражада қолаётганлиги уларнинг рақобатдошлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларни барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги (2008 йил 28 ноябр) 4058-сонли Фармонида муҳим чора-тадбирлар қаторида маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг барча ресурслардан самарали фойдаланиши ҳисобига маҳсулот таннархини 20 фоиздан кам бўлмаган миқдорда пасайтириш орқали уларнинг рақобатдошлигини таъминлаш вазифаси ҳам белгилаб берилган эди. Бугунги кунда тижорат банклари балансига ўтказилган 140та иқтисодий ночор корхонада ишлаб чиқариш тўлиқ қайта тикланиб, истиқболли сармоядорларга сотилди, қолганларида молиявий соғломлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бу борада кўрилган чора-тадбирлар мамлакатимиз иқтисодиётини ортиқча юкдан халос қилиш, буджет ва иш ҳақи бўйича умумий миқдори 1 триллион сўм кредиторлик қарзини узиш, банкрот корхоналар негизида 100 дан ортиқ янги турдаги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, қўшимча равишда 17 мингдан ортиқ иш ўрни яратиш имконини берди. Бундан кўринадики, мамлакатимизда иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш чораларининг изчил амалга оширилиши барқарор ва мутаносиб ўсиш суръатларини таъминлаш учун етарли шарт-шароит яратилмоқда. ХУЛОСА Мамлакатимиз тараққиётининг ижтимоий йўналтирилган бозори иқтисодиёти йўлининг танланиши хўжалик юритиш шаклларининг хилма-хиллиги ҳамда тадбиркорлик фаолиятини кучайишини тақозо этади. Бу хол республикамизда ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш, саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятининг шаклланиши, хўжалик юритиши ва ишлаб чикаришни ташкил этишнинг турли – туман янги шаклларини ташкил топишига ва ўз фаолиятини юксалтириб боришига олиб келмокда. Бугунги ишлаб чиқариш ва ноишлабчиқариш корхоналарининг кундаги энг асосий муаммолардан бири ишлаб чиқариш ва режалаштириш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишни орқали ишлаб чиқриш самарадорлигини оширишдан иборат. Ўзбекистон иқтисодий тизими трансформатсияси рақобатчилик муҳитида бозорнинг мутаносиб талабларига кўра туб иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва хўжалик юритишнинг янги иштирокчиларининг (субъектларининг) шаклланишига сабаб бўлди. Улар фаолиятини самарали ташкил этиш бугунги кунинг энг долзарб иқтисодий масалаларидан бири миллий иқтисодиётни модернизатсиялаш жараёнини жадаллашувига хизмат қилади. Бу борадаги вазифаларни ҳал этишда, мавжуд ишлаб чиқариш субъектларини хусусийлаштириш ва қайта ташкил этиш, шунингдек, нодавлат ва юридик ташкилотлар улушлари иштирок этган кичик ва ўрта фирмаларни киритиш лозим. Ўзбекистонда корхоналар фаолиятини шаклланиши ва ривожланиши ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётининг миллий модели хусусиятлари, халқимизнинг ўзига хос анъаналари, иқтисодий кўникмалари билан ҳам ифодаланадики, қатор илмий тадқиқотларда бу нарса аҳамиятдан четда қолгани ҳолда, муаммо бошқа давлатлар тажрибасига асосланган равишда ҳал этилади. Бу эса келажакда корхоналар фойдасини шаклланиши ва унинг тақсимланиши билан боғлиқ муммоларни бартараф этишни тақозо этади. Шундай экан, ушбу ишда юқоридаги масаларга хусусий ва умумий ёндашган тарзда, фикр ва мулоҳазалар келтирилган ва илгари сурилган. Маълумки, деярли ҳамма ҳоллларда натижанинг нечоғлик самара бериши кўп жиҳатдан ушбу корхонада режалаштириш ҳамда унинг ташкил этилиш шаклига чамбарчас боғлиқ бўлади. .Фойдаланилган адабиётлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш консепсияси.Т.: Ўзбекистон, 2010. Каримов И.А. Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш – мамлакатимиз тараққиётининг аоссий мезонидир. –Т.: Ўзбекистон, 2011. Ходиев Б.Ю., Қосимова М.С., Самадов А.Н., Мухиддинова У.С. Кичик бизнесни бошқариш. –Т.: “Ўқитувчи”, 2003. Абдуллаев Ё., Каримов Ф. Кичик бизнес ва тадбиркорлик асослари.-Т.: Меҳнат, 2000. Основы бизнеса. Учебник. –М.: Маркет Дс, 2007. К.С. Хамдамов. Микроиқтисод. -Т.: ТДИУ, 2001. Е. Эгамбердиев, Х. Хўжақулов Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Т., Маънавият, 2009. Славин М.Б. Системнуй подход в микроеконимике. - М.: ТЕИС, 2001. Н. И. Базулев, С. П. Гурко, М. Н. Базулева, А. К. Королчук, М. Г. Муталимов, Л. Н. Новикова. Микроекономика. Издателство: БГЕУ 2000 ИСБН: 985-426-183-2. Download 234.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling