Фарғона давлат университети сиртқи бўлим “ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси
Download 181 Kb.
|
2 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- ФАНИДАН МУСТАҚИЛ ИШИ Мавзу: ЗАРГАРЛИК САНОАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ ИСТИҚБОЛЛАРИ
- Фарғона - 2023 РЕЖА; Кириш 1. Заргарлик санъати тарихи. 2. Ўрта Осиёда заргарлик санъати ривожланиши. 3.
- Фойдаланилган адабиётлар. Интернет сайтлар. Кириш
ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ СИРТҚИ БЎЛИМ “ИЖТИМОИЙ-ГУМАНИТАР ФАНЛАР” КАФЕДРАСИ Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) “ИНДУСТРИАЛ ИҚТИСОДИЁТ” ФАНИДАН МУСТАҚИЛ ИШИ Мавзу: ЗАРГАРЛИК САНОАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ ИСТИҚБОЛЛАРИ Бажарди: 20.117 гуруҳ талабаси Ш.Холматов Қабул қилди: Р.Мирзаев
Жумладан: қимматбаҳо металлар ва маҳаллий заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш обороти қўшилган қиймат ва акциз солиғидан; рўйхат бўйича Республикага олиб кириладиган қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар божхона тўловларидан озод этилди. 2019 йил 1 июлдан олтиндан ясалган заргарлик буюмларни чакана сотганлик учун 1 граммига минг сўмдан йиғим ундирилади. Фармон билан 2019−2023 йилларда заргарлик тармоғини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Дастур доирасида, Тошкент шаҳрида Учтепа миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи негизида йилига 200 кг олтин, 1 минг 200 кг кумушдан заргарлик буюмлари ишлаб чиқарадиган кластер ташкил этилади. 2020 йил март ойида «Uzbek Jewellery Fair» халқаро кўргазма-савдоси ўтказилади. 2020 йил охиригача ҳар бир ҳудудда камида иккитадан, Тошкент шаҳрида эса — камида 10 та замонавий заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказлари ташкил этилади. Фармон билан Заргарлик тармоғини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди. Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси Молия вазирлигига ўтказилди. Тадбиркорлар лицензия асосида аффинаж (қимматбаҳо металларни тозалаш) фаолияти билан шуғулланиши мумкин. 2019/2020 ўқув йилидан Тошкент давлат техника университетида «Заргарлик буюмлари дизайни» йўналиши очилади. Асиллик даражасини белгилаш ва тамғалаш тартибини бузганларга нисбатан қуйидаги жавобгарлик чоралари белгиланади: ҳуқуқбузарлик биринчи маротаба содир этилганда — заргарлик буюмларини мусодара қилмай унинг 50 фоизи миқдорида жарима; ушбу ҳуқуқбузарлик бир йилда такрор содир этилса — заргарлик буюмини мусодара қилиш ёки унинг қийматининг 100 фоизи миқдорида жарима солиш. Тўғридан-тўғри амал қилуви «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида"ги қонун ишлаб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш қаратилган қарорида қайд қилинганидек, миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъатини ривожлантириш, соҳа вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар натижасида сўнгги беш йилда мамлакатимиздаги уста ҳунармандлар сони 7 баробарга, шогирдлар 9 баробарга кўпайди. Натижада соҳада банд бўлганлар сони 230 минг нафарга етди. 1,5 мингга яқин ҳунармандлар туризм реестрига киритилди. Бу соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшмоқда. Download 181 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling