Фарғона давлат университети сиртқи бўлим “ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси


Download 181 Kb.
bet1/7
Sana30.04.2023
Hajmi181 Kb.
#1404715
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 мавзу


ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
СИРТҚИ БЎЛИМ
ИЖТИМОИЙ-ГУМАНИТАР ФАНЛАР” КАФЕДРАСИ
Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

ИНДУСТРИАЛ ИҚТИСОДИЁТ”


ФАНИДАН
МУСТАҚИЛ ИШИ

Мавзу: ЗАРГАРЛИК САНОАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Бажарди: 20.117 гуруҳ талабаси Ш.Холматов

Қабул қилди: Р.Мирзаев

Фарғона - 2023


РЕЖА;
Кириш
1. Заргарлик санъати тарихи.
2. Ўрта Осиёда заргарлик санъати ривожланиши.
3. Заргарлик маҳсулотларининг технологияси ва турлари
4. Заргарлик мақсулотларини ишлаб чиқариш турлари
Хулоса.
Фойдаланилган адабиётлар.
Интернет сайтлар.


Кириш
Юртимизда ҳунармандчилик қадимдан тараққий этган бўлиб, турли хил бежирим буюмлар яратиш, кундалик ҳаётда керак бўладиган жиҳозлар тайёрлаш, шу ёрдамида ўз меҳнати билан одамларга фойда келтириш қадрият даражасига кўтарилган. Ўзбек халқининг кўп асрлик тарихида халқ ҳунармандчилиги санъати турлари бой ва ранг-баранг маданий меросимизнинг энг ажойиб ва оммавий қисмини ташкил қилади. Заминимиз қатламларини қазиш ишлари натижасида топилган ёдгорликларнинг гувоҳлик беришича, инсоннинг буюмга бадиий ишлов бериши орқали буюм яратиш фаолияти тош асридаёқ бошланган бўлиб, асрлар оша бугунгача узлуксиз давом этиб келмоқда.
Давлат раҳбарининг алоҳида эътибори ва ташаббуси билан ўтган йиллар давомида мамлакатимизда ҳунармандчиликни ривожлантиришга жуда катта имкониятлар яратилганлиги таъкидланди. Соҳага доир қабул қилинган бир қатор ҳужжатларда юртимизда азалдан мавжуд бўлиб келган ҳунармандчилик турларини қайта тиклаш, тараққий эттириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга қаратилган зарур чора-тадбирлар белгиланди. Бунинг натижасида, миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъатини ривожлантириш, бу орқали халқимизнинг бой маданий мероси ва тарихий анъаналарини сақлаб қолиш, банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшлар ва аёлларнинг ҳунармандчилик билан шуғулланишига кенг имконият яратилди.
«Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент фармони қабул қилинди.
Унга мувофиқ 2022 йилнинг 1 июлигача бажариладиган ишлар белгиланди. 

Жумладан:


қимматбаҳо металлар ва маҳаллий заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш обороти қўшилган қиймат ва акциз солиғидан;
рўйхат бўйича Республикага олиб кириладиган қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар божхона тўловларидан озод этилди.
2019 йил 1 июлдан олтиндан ясалган заргарлик буюмларни чакана сотганлик учун 1 граммига минг сўмдан йиғим ундирилади.
Фармон билан 2019−2023 йилларда заргарлик тармоғини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Дастур доирасида, Тошкент шаҳрида Учтепа миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи негизида йилига 200 кг олтин, 1 минг 200 кг кумушдан заргарлик буюмлари ишлаб чиқарадиган кластер ташкил этилади.
2020 йил март ойида «Uzbek Jewellery Fair» халқаро кўргазма-савдоси ўтказилади.
2020 йил охиригача ҳар бир ҳудудда камида иккитадан, Тошкент шаҳрида эса — камида 10 та замонавий заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказлари ташкил этилади.
Фармон билан Заргарлик тармоғини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.
Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси Молия вазирлигига ўтказилди.
Тадбиркорлар лицензия асосида аффинаж (қимматбаҳо металларни тозалаш) фаолияти билан шуғулланиши мумкин.
2019/2020 ўқув йилидан Тошкент давлат техника университетида «Заргарлик буюмлари дизайни» йўналиши очилади.
Асиллик даражасини белгилаш ва тамғалаш тартибини бузганларга нисбатан қуйидаги жавобгарлик чоралари белгиланади:
ҳуқуқбузарлик биринчи маротаба содир этилганда — заргарлик буюмларини мусодара қилмай унинг 50 фоизи миқдорида жарима;
ушбу ҳуқуқбузарлик бир йилда такрор содир этилса — заргарлик буюмини мусодара қилиш ёки унинг қийматининг 100 фоизи миқдорида жарима солиш.
Тўғридан-тўғри амал қилуви «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида"ги қонун ишлаб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш қаратилган қарорида қайд қилинганидек, миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъатини ривожлантириш, соҳа вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар натижасида сўнгги беш йилда мамлакатимиздаги уста ҳунармандлар сони 7 баробарга, шогирдлар 9 баробарга кўпайди. Натижада соҳада банд бўлганлар сони 230 минг нафарга етди. 1,5 мингга яқин ҳунармандлар туризм реестрига киритилди. Бу соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшмоқда.



Download 181 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling