Фарғона давлат университети сиртқи бўлим “ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси


Download 181 Kb.
bet3/7
Sana30.04.2023
Hajmi181 Kb.
#1404715
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 мавзу

ЗАРГАРЛИК — бадиий ҳунармандлик сохаси; олтин, кумуш, мис, қалай каби рангли металлардан зебзийнат буюмлари (тақинчоқлар), безак буюмлари ясаш касби. Заргарлар безак буюмлари тайёрлашда қуйиш, болғалаб (зарб бериб) ясаш, ҳаллаш (олтин ва кумуш суви юритиш), ўйиб ёки бўрттириб нақш ясаш, босма, зиғирак, совоткори, қолипаки, шабака каби усуллардан кенг фойдаланади. Қимматбаҳо тошлар (гавҳар, феруза, дур, ҳацик ва б.)га ишлов бериб, 3. буюмлари (баргак, бибишак, билагузук, бозубанд, бозгардон, болдок, булоқи, бўйинтумор, гажак, дуотузи, жевак, жиға, заркокил, зебигар Алишер Навоийнинг «Хамса» асарига ишланган зарварақ (Ҳирот, 1492—93 й. лар; хаттот Султонали Машҳадий, музаҳҳиб Мавлоно Ёрий. Санкт-Петербург Давлат халқ кутубхонаси қўлёзмалар фондида сақланади). Заргарлик: тиллақош (Тошкент, 1880 й.); Далварзинтепадан топилган бўйин тақинчоғи (пектораль, мил. ав. 1а.) дон, зулф, исирға, кокил, ойболдоқ, осматузи, санчок, тавқ, тилла баргак, тилла тузи, тиллақош, турунж, узук, шокила, қашқарболдоқ, ҳалқа каби) яратилган.
Археологик топилмалар қадимдан мавжудлигини кўрсатади. Қад. Миср, Юнонистон, Эрон, Хитой заргарлари буюмлари тайёрлашда маржон, нефрит, каҳрабо ва б. дан кенг фойдаланган. Европада, айниқса, роман ва готика даврида (12—15 а. лар) 3. санъати юксак поғонага кўтарилган, Заргарликнинг янги усул ва услублари вужудга келган. ЎзРнинг кўпгина музейларида сакланаётган топилмалар республика ҳудудида (ЮнонБақтрия подшолиги, мил. ав. 3—2а.; Қад. Хоразм, асосан, мил. ав. 1минг йиллик ўрталаридан мил. 8 асргача) ривож топганини кўрсатади. Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Хива, Қўқон, Шаҳрисабз ва б. шаҳарларда ривожланган. 19аср охири 20аср бошида ўзига хос ишланиши, шакли, безаклари, хусусиятлари билан бирбиридан фарқ қилган хилмахил 3. буюмлари кенг тарқалган, зийнат буюмлари тўпламлари вужудга келган. Асрлар оша авлоддан авлодга ўтиб келаётган санъати 20 аср бошларида инкирозга юз тутди, халқ усталарининг сони қисқара бошлади. Усталарга қимматбаҳо хом ашёлардан фойдаланишга йўл қўйилмади. Ижод қилган устазаргарлар иш жараёнида астасекинлик билан мавжуд анъаналардан йироқлаша бордилар. Натижада улар томонидан ишлаб чиқарилган буюмларнинг шаклишамойили ўзгариб «эклектик» манзарани юзага келтирди ва баъзи анъаналарни буткул йўқолишига олиб кедди. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг санъати жонланди. Қимматбаҳо металл материаллардан фойдаланишга имкон яратилди. Ижод қилаётган усталар, асосан, йўналишда: маҳаллий (унутилиб бораётган анъаналарни қайта тиклаш) ва анъанавий замонавий услубда буюмлари яратиш устида ижод қилмоқдалар. Анъанавий буюмлари — туморлар, исирғалардан «уч кўзача», «ой болдоқ», «ер бидор», «қашқарболдоқ» ва яратилди. Усталардан Дадамуҳамедовлар сулоласи, Г. Йўлдошева, Р. Мухаметшин, М. Нозирхонов, Ш. Низомов, И. Олимов, Г. Тошева ва бошқалар анъаналарини ўрганиш, ривожлантириш ва янги йўналишларни кашф этиш борасида қатор ишларни амалга оширдилар. Бухоро, Хоразм, Сурхондарё ва бошқа мактабларнинг айрим чизгилари бирбирига уйгунлаштирилиб, янги замонавий буюмлари яратилмоқда. А. Улумбекованинг «Аёл» (1998), «Африка» (1999), «Балиқча» (1999); Э. Гостевнинг «Парвоз» (1998) асарлари, Р. Мухаметшин ижодий намуналари («Ҳаёт дарахти», 1993; Билагузуклар: илон шаклидаги билагузук (Бақтрия, мил. ав. 3а.); соатли билагузук (20а.). «Тоғ ирмоғи», 2001) ўзининг безакдорлиги, тасвирининг нозиклиги ҳамда халқ санъатининг мумтоз намуналари асосида яратилиши билан фарқланади. Ҳоз. кунда уста — заргарлар билан бир қаторда бир неча бирлашмалар — «Фонон» ва «Кумуш» бирлашмаси, «Hyp» давлат 3. маркази, «Мусаввир», «Устазода» каби марказлар ҳам ички бозорни 3. буюмлари билан тўлдирмоқда. Ўзбекистон БА нинг ташаббуси билан Тошкентда 2001 й. апр. да «Заргарлик — 2000», 2002 й. апр. да «Заргарлик — 2002» халқаро кўргазмалари намойиши ўтказилди. Ушбу кўргазмада кўпгина давлатларнинг заргар усталари ўз асарлари билан қатнашди (яна қ. Заргарлик саноати). Заргарлик саноати - юксак бадиий ишлов бериш йўли билан нодир металлар ва қимматбаҳо тошлардан, шунингдек, бошқа металлардан буюмлар, тақинчоқлар ишлаб чиқарадиган саноат тармоғи. Заргарлик саноатида хом ашё сифатида қимматбаҳо ва рангли металлар (платина, олтин, кумуш ва б.), уларнинг қотишмалари, қимматбақо ва ярим қимматбаҳо тошлар (феруза, фионит, олмос, ақиқ, зумрад, ёқут), табиий тошлар, пластмасса, суяк, эмал, шиша ва б. ишлатилади.
Ўзбекистонда Заргарлик саноати корхоналари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қўмитаси ҳузуридаги "Fonon" илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси таркибида. Уларнинг йириклари: "1Тошкент заргарлик корхонаси", "2сонли заргарлик заводи", "Нур" давлат бадиий заргарлик маркази, "3сонли заргарлик заводи", "Кумуш" Ўзбекистон-АҚШ қўшма корхонаси, "EyshnReyz" Ўзбекистон-АҚШ қўшма корхонаси (Тошкент ш.), Шахрисабз заргарлик корхонаси (Шаҳрисабз ш.), Бурчмулла заргарлик заводи (Бурчмулла қишлоғи). 1992 йилда ишга тушган Зарафшон шаҳридаги Навоий заргарлик зди (аввалги " Zarispark " Ўзбекистон-АҚШ қўшма корхонаси) республикадаги етакчи заргарлик корхонаси ҳисобланади.
Бу корхоналар 585 ва 750 асиллик даражали (пробали) тилла қотишмаси, 925 асиллик даражали кумуш қотишмасидан турли хилдаги заргарлик буюмлари (сирға, узук, заргарлик занжирлари, совғабоп маҳсулотлар, кумушдан ясалган ошхона анжомлари, юқори бадиий сифатга эга бўлган заргарлик буюмлари, якка буюртмалар, янги заргарлик буюмларининг моделлари)ни ишлаб чиқаради. Шахрисабз ва Бурчмулла заргарлик корхоналарида заргарлик буюмларини и.ч. билан бирга қимматбаҳо ва қимматбаҳо боʻлмаган тошларга қиррали ишлов берилади. " Fonon " ИИБ илмийтехника лабараторияларида заргарлик соҳасида ишлатиладиган турли рангдаги сунъий кристаллар ўстирилади.
Заргарлик саноати корхоналари билан бир қаторда Республикада буюртмачининг ашёсидан заргарлик буюмлари тайёрлаш ва уларни таъмирлаш билан шуғулланувчи заргарлик устахоналари ва якка тартибда ишловчи заргарлар ҳам фаолият кўрсатмоқда.
Республикада ишлаб чиқариладиган ва четдан келтириладиган Заргарлик саноати маҳсулотлари сифати ва асиллик даражасини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 8 февралдаги фармони билан ташкил қилинган Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси назорат қилади. 2001 йил 7 декабрда "Қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг асиллик даражаси ва тамғаланиши тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг қонуни қабул қилинди. 1999 йилнинг 4июнида Ўзбекистон Республикасининг Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси Асиллик даражаси палаталарининг Европа уюшмасига тўла ҳуқуқли аъзо бўлди.
Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг софлигини текшириш ва тамгʻалаш Халқаро конвенсиясига кириш масалалари билан 1996 йилдан шуғулланиб келади ва кузатувчи мамлакат мақомида унинг барча кенгашларида қатнашади.
Ўзбекистон Заргарлик саноатида хом ашё сифатида ишлатиладиган рангли металлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар республиканинг оʻзидаги саноат корхоналарида ишлаб чиқарилади ва конлардан қазиб олинади.
Хорижда Заргарлик саноати ривожланган мамлакатлар қаторига АҚШ, Италия, Буюк Британия, Германия, Франсия, Россия, Украина, Ҳиндистон, Хитой ва б. мамлакатлар киради.
Халқ ҳунармандчилигига эътибор қаратиш – бугунги кунда долзарб масалалардан бирига айланган бўлиб, ёшларимизни ватанпарварлик, миллий қадриятларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш руҳида тарбиялаш, уларнинг ўзлигимизни англашларида муҳим аҳамият касб этиши, табиийдир.

2. Ўрта Осиёда заргарлик санъати ривожланиши.


XIX-XX аср бошларида Ўрта Осиё хонликлари ўртасида бадиий ҳунармандчилик ривожланди, шулар қатори заргарлик ҳам тез суръатлар билан ривожланди. Кўпгина шаҳарларда масалан, Хива, Бухоро, Қўқон, Самарқанд, Қарши, Шахрисабз, Тошкент, Андижон, Урганч, Нурота, Китоб, Чуст, Асака, /иждивон, Марғилон ва бошқа жойларда уста заргарлар бўлиб, улар махсус маҳалла-маҳалла бўлиб яшаганлар. Шунинг учун заргар (заргарон) маҳалла деб юритилган. Хивада 1860-йилда 12 та ва XX асрнинг бошларида Бухорода 400 тагача, Тошкентда эса 100 дан ортиқ, Самарқандда 1893 йили 20 дан ортиқ заргарлар дўкони бўлган. Ўҳа вақтда катта шухрат қозонган заргар усталардан Қўқонда уста Маҳмуд, уста Омон хожи, М.Раҳимов, Ҳ.Нажмиддинов, Наманганда уста Ниёз Оҳун, Андижонда уста Ойберган, Х.Отабоев, Тошкентда С.Бобожонов, Охун Бобожонов, уста Самиғиддин, А.Шоисломов, уста Мирҳалил, Урганчда М.Абдуллаев, Самарқандда Ҳ.Йўлдашев, И.Комилбоев, В.Ҳафизов ва бошқалар бор эди.
Ҳозир республикасизнинг Андижон, Фарғона, Тошкент, Самарқанд, Хоразм, Бухоро ва бошқа шаҳарларда заргар усталаримиз бугунги кунда янги материаллар ва шаклларни ишлатиш билан бирга, заргарларнинг энг яхши қадимий анъаналари ва бой тажрибаларидан самарали фойдаланиб келмоқдалар. Улар ҳозирги авлод дидига мос нафис заргарлик буюмларини кўплаб ишлаб чиқариб, ҳаридорларни янада хушнуд этмоқдалар.
Заргарлик буюмлари.
Безаклар. Аёллар либосининг кўп қисмини эгаллайди. Баъзи бир зеб-зийнатлар бир умр тақиб юрилади.
Пешонага тақиладиган тиллақош, болиабрў, барак, қулоққа зирак, бошга такдўзи, сангоқ, олтин тумор, кўкрак безагига мунчоғ, зебигардон, туморча, гажак, бурун безаги, қўл безаги, билакузук, бармоқ безаклари ва бошқалар.
Соч попук – сочга тақадиган сочпопук.
Билакузук – олтин, кумуш, мисдан ясалади.
Зебигардон – форсча-тожикча бўйин безаги.
Заргарликда XVIII асрда тилла, кумуш, ҳар хил қотишмалар, бронза, рангли тошлар. Энг кўп олтин – кумуш ишлатилади. XIX асрда олтин ишлатиш кўпайди.



Download 181 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling