Фарғона давлат университети сиртқи бўлим “ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси


Download 181 Kb.
bet6/7
Sana30.04.2023
Hajmi181 Kb.
#1404715
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 мавзу

Якка тартибда ишлаб чиқариш - бу жараёнда деярли хамма ишлар - металлни эритиб олишдан маҳсулотга якуний пардозлаш беришгача (агарда тош ўрнатиш лозим бўлса, тошларни ўрнатиш), хаммаси қулда бажарилади. Якка тар­тибда маҳсулот ишлаб чиқарувчи заргар маҳсулотнинг сурати, расми, намунаси, чизмаси, ёзма ёки орзаки тушунтирилиши; тошнинг ўлчамлари ва маҳсулотнинг бўлажак оғирлиги хақидаги маълумотларга эга бўлиб, уларга таянган холда уни тайёрлайди. Зарурий маълумотлар туркумига ўрнатиладиган тошнинг ўлчамлари, қўлланадиган металлнинг сифати ва миқдори, узукнинг ички диаметр ўлчами киради. Якка тартибда маҳсулот ишлаб чиқариш бошқа ишлаб чиқариш турларининг асосини ташкил этади, чунки серияли ва қуйма маҳсулотлар ишлаб чикаришда, намуна сифатида, якка тартибда ишлаб чиқарилган маҳсулот қўлланилади.
Серияли ишлаб чиқаришда - иш унуми юқори ва маҳ­сулотнинг таннархи арзон бўлади. Ишлаб чиқаришнинг бу турида маҳсулотлар асосан штамплаш йўли билан тайёрланади. Серияли ишлаб чиқариш қўлланиладиган тошлар маҳсулот кузхоналарнинг ўлчам ва шаклларига мослаб танланади. Агарда тошлар стандарт ўлчамларга ва шаклга эга бўлса, улар учун кузхоналар ва бошқа деталлар стандарт ўлчовлар бўйича тайёрланади. Бундай маҳсулотлар хамма истемолчиларнинг талабини қондириш мақсадида жуда катта миқдорда ишлаб чиқарилади.
Бадиий қуймакорлик йўли билан ишлаб чиқариш. Якка тартибда тайёрланадиган мураккаб ва бадиий маҳсулотлар филигран ишлар, кўп миқдорда қуймакорлик йўли билан иш­лаб чиқарилади. Қуймакорлик йўли билан маҳсулот ишлаб чиқариш қўл мехнатини енгиллаштиради, иш унумини оширади ва қимматбахо металлнинг йўколиш даражасини камайтиради. Бу усул билан маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган материалнинг қуймакорлик хоссалари юкори бўлиши шарт.
Филигран махсулотлар қўл ёрдамида таёрланади, хом-ашё сифатида турли кесим юзага ва куринишга эга бўлган симлар қўлланилади. Кесиб олинган сим (силлик, буралган, думалоқ ёки ясси) бўлакларидан қўлда ва мосламалар ёрда­мида турли шакллар ясалиб йирилади ва кавшарланади.


Қисқача хулоса;
Бугунги ҳунармандчилик кичик бизнес таркибидаги якка меҳнат фаолияти ва оилавий корхоналардан иборат. Буюм шаклининг узвийлиги ва яхлитлиги композициянинг асосий умумлаштирувчи воситаси саналади. «Узвийлик»ни яратган композиция шу қадар яхлитки, уни ташкил этувчи қисмлар табиий равишда шу яхлит шаклга киради, яъни у барча қисмлари билан яхлит ва уйғундир. Унга ҳеч нарсани қўшиш, ундан ҳеч нарсани олиб ташлаш мумкин эмас.
Республикамизда бу борада мавжуд бой минерал-хом ашё базасидан самарали фойдаланган ҳолда заргарлик саноатини истиқболда Марказий Осиёда энг етакчи ишлаб чиқарувчи соҳалардан бирига айлантиришимиз лозим бўлади.


Download 181 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling