Фарғона политехника институти қошидаги Марғилон академик лицейида
Download 41 Kb.
|
эрта турмуш ва таълим
- Bu sahifa navigatsiya:
- Б А Ё Н Н О М А С И “___” _________201_ йил Сентоб МФЙ Қатнашдилар
- Таклиф этилди
- Йигилиш раиси: Б.Ниёзов Йигилиш котиби: Б.Ширинқулов
Нурота тумани ХТБга қарашли 49-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчи ёшлар ўртасида эрта никоҳни олдини олиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни талаблари ижросини таъминлаш юзасидан ўтказилган йиғилиш Б А Ё Н Н О М А С И “___” _________201_ йил Сентоб МФЙ Қатнашдилар: Мактаб директори Б.Ниёзов ММИБДЎ Б.Ширинқулов ЎИБДЎ Ф.Хасанова Ёшлар етакчиси Ш.Хасанов Мактаб руҳшуноси Т.Ширинов Мактаб хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Рўзиева Барча педагог ходимлар 8-11 синф ўқувчилари Таклиф этилди: Нурота туман прокуратураси терговчиси К У Н Т А Р Т И Б И Д А: Ўқувчи ёшлар ўртасида эрта никоҳни олдини олиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни талаблари Йиғилишни мактаб директори Б.Ниёзов очиб бериб, кун тартибидаги масала ва ташриф буюурган меҳмон билан йиғилиш қатнашчиларини таништириб ўтди ва кун тартибидаги масалалар бўйича туман прокуратураси терговчисига сўз берди. Туман терговчиси ўз сўзида ўқувчи ёшлар ўртасида эрта никоҳни олдини олиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни талаблари ижроси юзасидан галдаги вазифалар ҳақида фикр юритиб қуйидагиларни айтиб ўтди: Давлатимизда оила институтини мустаҳкамлаш, шунингдек унинг нуфузини ошириш, ҳуқуқий сохаларини такомиллаштириш, эрта никоҳнинг олдини олиш ва соғлом фарзандни дунёга келтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Ҳақиқатан ҳам, оила келажак авлодга кучли таъсир этувчи чинакам тарбия масканидир. Шу боис ёшларнинг жамиятда ўз ўрнини топишига кўмклашиш, айниқса уларнинг оила қуришларига жиддий эътибор қаратиш барчадан катта масъулят талаб этади. Мамлакатимизда бундай ҳолатларнинг олдини олиш борасида қатор ишлар амалга оширилганлигини айтиб ўтиш ўринли. Эрта оила қўрган шахслар, шунингдек, бунга йўл қўйган ота-оналар, таълим ва диний муассаса ходимлари жавобгарлика тортилмоқда. Оила кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларига никоҳ ёши тўғрисидаги қонун талабларини бузганлик, яъни никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга, ёки уни эрга бериш ёки уйлантириш, шунингдек, никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш учун жавобгарликни белгиловчи нормалар киритилди. Шу сабабли умумтаълим мактабларида хам ёшлар ўртасида эрта никоҳни олдини олиш юзасидан бир қанча таъсирчан ишларни амалга оширишимиз даркор. Иккинчи масала юзасидан ЎИБДЎ – Ф.Хасанова чиқиб, ўз сўзида таълим тўғрисидаги қонун фуқароларга таълим, тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаши ҳамда ҳар кимнинг билим олишдан иборат конституциявий ҳуқуқини таъминлашга қаратилганлиги, фақатгина тегишли маълумоти, касб тайёргарлиги бор ва юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган шахслар педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақида айтиб ўтди. Шунингдек, таълим тўғрисидаги қонун ижросини таъминлаш юзасидан хам бир қанча чора-тадбирлар хам амалга оширилмоқда. Юқоридагиларга асосан йигилиш карор килади: Ўқувчи ёшлар ўртасида эрта никоҳни олдини олиш юзасидан ўтказилган йигилиш барча синфларда ижро учун кабул килинсин. Барча снф рахбарлари ўз синфларида қизлар раиси иштирокида давра сухбатлари ташкил этилсин ва ўтказилган сухбатлари асосида баёнлаштириб мактаб ММИБДЎ Б.Ширинқуловга йигилиш баенлаштириб топширилсин. Йигилиш раиси: Б.Ниёзов Йигилиш котиби: Б.Ширинқулов Download 41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling