Фарғона политехника институти


Download 0.66 Mb.
bet7/8
Sana18.06.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1556659
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Q

ТУШУНТИРИШ ХАТИНИ ЁЗИШ

Тушунтириш хати қуйидаги бўлимлардан ташкил топади:



  • берилган омиллар (лойиҳалаш учун табиий иқлим шароитини ифодалаган ҳамда қисқача баён этиш);

  • меъморий-бадиий ечим (киришни ташкил этиш, техник-иқтисодий кўрсаткичлар-ишчи, яшаш, умумий майдонлар, қурилиш майдони, бино кубатураси, режалаштиришнинг мақсадга мувофиқлигини ифодаловчи, ишчи ёки яшаш майдонининг умумий майдонга нисбатан тақазо этувчи К1 ва бино ҳажми умумдорлигини ифодаловчи, қурилиш ҳажмини умумий ҳажмга нисбатини тақазо этувчи К2 коэффицентлари);

  • меъморий-композицион ечим (бинонинг ташқи ва ички композицияларини ҳамда безак ишларини ёзиш);

  • конструктив ечим (бино конструктив схемаси ва алоҳида олинган элементлар: ҚМҚ га асосан грунтларнинг ҳисобий музлаш чуқурлигини аниқлаш билан пойдеворларни, гидроизоляция тадбирлари, ғиштни териш тизими, цоколь, дераза ва эшик тўсинлари, арақи ва бошқалар билан биргаликда деворларни; таянч ёки устунларни; товуш изоляцияларни барпо этилиши билан ораёпмаларни ва иссиқлик изоляцияси конструксиялари билан чордоқ ёпмаларини, биринчи қават пол конструкциясини том ва тиргак ёки осма стропилаларни, том устки қатлами ва панжараларни ва сув кетказилишини ташкиллаштирилишини; зинапоялар ва уларнинг ҳисобларини, айниқса алоҳида олинган тугунларнинг конструкцияларини, пардеворларни, деразаларни, дераза блокларининг конструкцияларини ва типовой ўлчамларини, эшикларни, ташқи ва ички эшикларнинг типовой ўлчамларини ва бошқаларни ёзиш );

  • Санитар-техник ва мухандислик ускуналари. Ускуна элемент- ларини қисқача ёзуви;

  • Иссиқлик техникаси ҳисоби. Қиш мавсуми бўйича ташқи девор ва чордоқ ёпмаси иссиқлик изоляцисияси қалинликларини аниқлаш;

  • Адабиётлар. Муаллифларнинг фамилияси, исми шарифи, адабиёт номи, чоп этилган нашриёти ва жойи кўрсатилган ҳолда фойдаланилган адабиётлар рўйхати.

Тушунтириш хати одатда қўлда шарикли ручка билан ёзилади. Тақризчининг хулосасини расмийлаштириш учун варақнинг чап томонидан 30-40 мм ли жой қолдирилади. Варақлар рақамлар қўйиш билан саҳифаланади. Матнда ўзгартирилишлар ва ўчирилишларга йўл қўйилмайди.


Барча ҳисоблар (ҳисобий омилларни аниқлаш, формулаларга аниқ рақамларни киритиш, арифметик амалларни бажариш, охирги натижа, ҳисобнинг мақсадга мувофиқлигининг тасдиғи ) , раҳбар барча босқичларда ҳисобларнинг тўғри бажарилганлигини текшириши учун тўлиқ кўрсатилади.

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling