Фарғона политехника институти
Download 0.66 Mb.
|
Q
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ф арғона политехника институти
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ Фарғона политехника институтиҚурилиш факультети “Бино ва иншоотлар қурилиши” кафедраси 5580200 “Бино ва иншоотлар қурилиши” ва 5140900 “Касбий таълим (БИҚ) йўналишлари бўйича кундузги бўлим талабалари учун “Меъморчилик” фанидан курс ишини бажариш учунУСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА Фарғона - 2007 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ Фарғона политехника институтиҚурилиш факультети “Бино ва иншоотлар қурилиши” кафедраси 5580200 “Бино ва иншоотлар қурилиши”ва 5140900 “Касбий таълим (БИҚ) йўналишлари бўйича кундузги бўлим талабалари учун “Меъморчилик” фанидан курс ишини бажариш учунУСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА ФарПИ услубий кенгаши томонидан “Тасдиқланган “ ______ 2007й Баённома № ____ Фарғона - 2007 Услубий қўлланма 5580200 “Бино ва иншоотлар қурилиши”ва 5140900 “Касбий таълим (БИҚ) йўналишларида таълим олаётган кундузги бўлим талабалари учун мўлжалланган бўлиб, “Меъморчилик” фанидан курс ишини бажаришга асосий йўлланмаларни беради. Ушбу услубий қўлланма курс ишини бажариш учун услубий йўналишларни тақазо этади ва уни бажариш учун кўргазмали материалларни ўзида қамраб олган. Шунинг билан биргаликда янги меъёрий адабиётлардан олинган жадвалий омиллар келтирилган. Услубий қўлланма кафедранинг “_________” санасидаги услубий семинарида кўриб чиқилган ва тасдиқланган. Баённома № ___ Услубий қўлланма қурилиш факультети услубий комисиясининг ___, “_________” санасидаги йиғилишида мақулланган ва чоп этиш учун тавсия этилган. Баённома № _____ Тузувчилар: доц. А.А.Рахмонов доц. Н.И. Гончарова асс. У.Ж. Нигматов Тақризчи: доц. М.Н. Набиев УМУМИЙ КЎРСАТМАЛАР Курс иши “Меъморчилик” фанидан биринчи лойиҳавий иш бўлиб, мураккаб бўлмаган, кам қаватли, маҳаллий материаллардан ташкил топган (хом ғишт, пиштган ғишт, ёғоч, хом ғишт билан тўлдирилган каркас) деворлар, соддалаштирилган ободонлаштирилганликка ёки марказ- лаштирилган мухандислик тармоқларига эга бўлган биноларни лойиҳалашни кўзда тутади. Курс ишини бажариш талабалар олдига қуйидаги асосий масалаларни кўяди: оддий турдаги мухандислик – техник ускуналарга эга бўлган кам қаватли фуқаро биноларини лойиҳалашдаги меъморий– композицион ва ҳажмий – режавий ечимлар усулларини ўрганиш; кичик ўлчамли қурилиш маҳсулотларидан тикланадиган биноларнинг тузулмавий ечимларини ишлаб чиқиш кўникмаларини эгаллаш; лойиҳалаш меъёрлари, шаҳар қурилиши ва ободонлаштириш талаблари асосида унчалик катта бўлмаган майдонда лойиҳаланаётган бинони ўз ичига олган бош режани қулайлик жихатдан ишлаб чиқиш; қурилиш чизмачилиги қоидалари асосида меъморий – тузулмавий чизмаларни график жиҳатдан расмийлаштириш кўникмаларини ривожлантириш; техник адабиётлар, типовой лойиҳалар, қурилиш меъёрлари ва қурилиш маҳсулотларининг индустриал каталогларини қўллаш; қабул қилинган омилларни қисқа ва техник жиҳатдан равон ҳолда тушунтириш хатида баён эта олиш. Ҳажмий - режавий ва тузулмавий ечимларни ишлаб чиқиш учун амалдаги қурилиш меъёрлари ва қоидалари (ҚМҚ) жумладан қурилишдаги ягона модул системаси (ЯМС) асосий бўлиб ҳисобланади. Бундан ташқари асосий қурилиш материалларини иқтисодий жиҳатдан тежамли сарфлаш учун техник қоидаларга мурожат этилади. Чизмаларни график жиҳатдан расмийлаштириш қуйидаги давлат стандартларига мос келиши лозим: қурилишдаги лойиҳа ҳужжатлари тизимлалари (СПДС – система проектной документации в строительстве); констурукторлик ҳужжатларининг ягона тизими (ЕСКД – единая система конструкторской документации). Лойиҳалаш асоси сифатида иншоотнинг белгиланиши, шаҳар қурилишидаги ўрни ва атроф муҳит билан алоқадорлигини тақазо этувчи функционал, меьморий – бадиий, меьморий – тузилмавий ва иқтисодий сифатлари қабул қилинган. Лойиҳалаш ечимини қабул қилишда бинони белгиланиши бўйича мақсадга мувофиқлиги, инсон фаолияти учун қулай ва хавфсиз, етарли даражадаги мустаҳкамликка эга бўлиши ва тиклаш ҳамда ундан фойдаланиш жараёнида арзон бўлишини назарда тутиш лозим. КУРС ИШИНИНГ ТАРКИБИ Курс иши график қисмидан ва ҳисоб – тушунтириш матнидан ташкил топади. Унинг ҳажми 3 – 4 варақ А2 форматидаги чизмалардан ва 10 – 15 бет қўлёзма матнидан ташкил топган. График қисми қуйидаги чизмалардан ташкил топиши лозим: қурилиш майдонининг бош режаси (М 1:500). Чизма акварел бўёғи ёрдамида бўялади; бинонинг бош фасади (М 1:100). Фасад ҳам акварел бўёғи билан бўялади; 1ва 2 қават режалари (М 1:50;1:100); зинапоя бўйича бинонинг кўндаланг қирқими (М 1:50;М 1:100) лойиҳа раҳбарининг тавфсиясига кўра бинонинг бўйланма қирқими (М 1:100); пойдевор, ораёпма, стропила ва том режалари (М 1:200); 3-4 та аҳамиятга молик бўлган конструктив тугунлар ва деталлар (М 1:20; М 1:25). Тушунтириш матни барча қабул қилинган меъморий – режавий ва конструктив ечимларни асослаган, зилзилавий ҳудудларда қурилиш чора – тадбирлари ҳақидаги меъёрий талабларни ҳамда бош режа ва унинг техник иқтисодий ҳисобларни келтирган бўлиши лозим. Шунинг билан биргаликда фойдаланилган асосий, ёрдамчи адабиётлар ва меъёрий ҳужжатлар рўйхатлари келтирилади. КУРС ЛОЙИҲА ИШИНИ БАЖАРИШ ТАРТИБИ Download 0.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling