Фарғона политехника институти


Download 0.66 Mb.
bet6/8
Sana18.06.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1556659
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Q

Эслатма: Юқорида келтирлган барча деталларни деворнинг умумий қирқимида пойдевор остидан арақи устки қисмигача бўлган оралиқда жойлаштириш мумкин.
Меъморий – конструктив деталлар чизмалари режа ёки қирқимда кўрсатилган белгилашларга мос равишда маркаланиши лозим ҳамда улардан ўлчам чизиқлари чиқарилади ва қабул қилинган конструкциялар, материаллар чиқариб кўрсатилади.
Чизмалардаги барча белгилашлар қурилишда лойиҳа ҳужжатларини расмийлаштириш тизими (СПДС), бино ва иншоотлар ва уларнинг конструкцияларини шартли белгиланишлари ГОСТ 21107 талабларига мос келиши лозим. Чизмалардаги ёзувларни ГОСТ 21105, кесимлардаги материалларнинг график белгиланишларни ГОСТ 2.306 талаблари асосида бажариш лозим.
МЕЪМОРИЙ ГРАФИКА


Олд фасад. Фасад чизмаси бинонинг меъморий ечими, ҳажми ва деталлари ҳақида аниқ тасаввур ҳосил қилиши лозим. Фасадда деворнинг блокларга бўлиниши ва кичик ўлчамли элементлардан ташкил топган меъморий – конструктив деталлар кўрсатилади, дераза ва эшик бўшлиқлари дераза ва эшик блоклари билан тўлдирилган ҳолда, цоколь ва отмостка, арақи, мўри ва шамоллатиш қувурлари, том деразалари, ташқи ва ёнғинга қарши зинапоялар акс эттирилади.
Фасаддан 1мм масофада пстликда қалинлиги 2 – 3 мм бўлган кўзга ташланадиган чизиқ билан отмостика чизилади. Ушбу лойиҳада сатҳ отметкалари ва ўқлар орасидаги мософа фасад чизмасида кўрсатилмаса ҳам бўлади.
Жойнинг бош режаси ўқув мақсадларидан чизилган бош режа чизмаларга қўйиладиган талаблар ҚМҚ талабларида белгиланган талаблардан фарқ қилади.
Чизмада ёндош турар жой ва жамоат бинолари яшаш ҳудудлари, кўчалар ёки йўлак ва газонларга эга бўлган майдонлар, юрадиган ва бурилиш майдонларига эга бўлган ички ўтиш жойлари, хўжалик омборлари, машина турар жойлари, кўкаламзорлаштириш ҳудудлари ва ҳ.к. кўрсатилади. Шунинг билан биргаликда бош режалар уфқ томонлари, бино ва иншоотлар таснифлари, техник-иқтисодий кўрсаткичлари, (умумий майдон, қурилиш майдони, майдон бандлиги қурилиш фоизи, кўкаламзорлаштириш фоизи,) келтирилади.
Бош режа чизмаларида бино габаритлари чизилади ва уларнинг контури яхлит чизиқлар билан кириш қисмидаги узулишларни эътиборга олмасдан чизилади. Бош режада жойлашган бинолар контури атрофидаги отмосткалар, ташқи зинапоялар, бинога кириш жойидаги майдонлар, ташқи айвонлар ва бошқалар кўрсатилади.
Жойдаги ўтиш жойларининг эни 3,5 м ўлчамда, 80м масофадан ошмаган масофаларда, афтомашиналар бурилиши ва қайтиши учун мўлжалланган кенгайтирилган жойлар билан лойиҳаланиши лозим. Ушбу ўтиш жойлари кўп ҳолларда йўлак сифатида кўзда тутилади. Ички ўтиш жойларидан биноларга олиб бориладиган йўлакларнинг эни 1,5 м қилиб белгиланади.
Магистраллардаги ва ички ўтиш жойларидаги йўлаклар бино фасадидан камида 6 м узоқликда лойиҳаланади. Магистралларнинг юриш қисмлари йўлаклардан эни 2,5 – 3м бўлган газонлар билан ажратиб лойиҳаланилади.
Чизмада пиёдалар ўтиш жойларини автомобил юрар жойларидан ажратувчи борт (гирд) тошлари чизиқ билан кўрсатилади, бурилиш жойлари ва боши берк жойларнинг охирги қисмларидаги буришлар 6 – 8м радиус билан ифодаланади.
Бинонинг бурчак кесимларида қамраб турувчи отмостиканинг отметкалари қўйилади.
Бош режа, фасад ва уларнинг лойиҳалари қаламда бажарилгандан сўнг сояларни туширишга киришилади. Соялар чиқиб турувчи элементлардан тушурилади., маслан, фасаддаги арақилар, балконлар, дераза бўшлиқларидан табақаларга тушадиган соялар ва бошқалар. Фасадларда сояни тушириш учун қирқим ва қирқимлардан фойдаланиш тавсия этилади. Тушаётган нурларнинг қияликлари горизонтал ва вертикал текисликларга нисбатан 45о олинади.
Бино фасадини бўяш унинг том қисмидан, кўзга ташланадиган бўёқ билан бўяш орқали бошланади. Бу билан бинонинг яққоллиги қоғоз кўринишдан фарқлантирилади. Биринчи қатлам қуригандан сўнг, иккинчи марта барча соялар (ўзиники ва тушадиган) бўшлиқлар, томлар бўялади. Сўнгра бўяш тартиби қуйидаги тартибда давом этирилади: учинчи маротаба тушаётган соялар, бўшлиқлар ва том бўялади, тўртинчи маротаба тушаётган соялар, юқорига нисбатан энсиз ва соя тушган қисмлар, бешинчи маротаба эса-энсиз тушадиган соялар бўялади.
Фасад ва унинг фрагментларини бўяшда дастлаб асосий ёруғ ва қорайтириладиган қисмларининг нисбатлари аниқланиб олинади ва катта ҳажмлар кўрсатилади. Энсиз соялар энликларига нисбатан қорайтириброқ бўялади, тушаётган соя эса бинонинг соясига нисбатан қорайтириброқ, соя тушираётган элементнинг сояси эса унинг ўзига нисбатан қорайтириброқ бўялади. Ярқираб турадиган сиртларга (витражлар, дераза бўшлиқларини ойна билан жиҳозланганлиги) тушадиган сояларни очиқроқ рангда бўяш лозим, деворларга тушадиган сояларни ойналанган бўшлиқларга нисбатан тушадиган сояларга нисбатан очиқроқ рангда бўялади.

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling