Фарғона политехника институти
Download 0.66 Mb.
|
Q
а - асосий ва хўжалик блокларининг алоҳида жойлашиши; б – биргаликдаги асосий хўжалик блоклари; в – хўжалик қурилишлари жойлашган умумий кўча билан асосий уйнинг блоклаштирилиши; 1 – турар – жой биноси; 2 – ёзги ошхона; 3 – ертўла; 4 - асбоблар ва ёнилғи учун сарой; 5 – хўжалик айвони; 6 – гараж; 7 – ёзги кухня; 8 – молхона; 9 – ҳаммом; 10 – иссиқхона; 11- очиқ майдон; 12 – уй олди майдони; 13 – хўжалик ховлиси; 14 – боғ; 15 – чорбоғ.
4 – расм. 0,12 га майдонга эга бўлган участкани лойиҳалаш схемаси 1 - турар – жой биноси; 2 – ёрдамчи хўжалик биноси; 3 – айвон; 4 – боғ; 5- чорбоғ; 6- дарвоза Замонавий тушунчада ёпиқ композиция – ёпиқ лойиҳалаш деганда участканинг периметри бўйлаб қурилишни амалга оширилиши тушунилмайди. Одатда бино ташқи ноқулай томонга қаратилган, участка периметрининг бир қисмига жойлашадиган қилиб лойиҳаланилади. Биноларга қўйиладиган асосий меъморий – режавий, санитар – гигиеник ва ёнғинга қарши талаблар амалдаги қурилиш меъёрлари ва қоидалари (ҚМҚ ) ларда келтирилган, булар ўз навбатида давлат меъёрий ҳужжатини тақазо этади. Қуруқ иссиқ иқлим шароитида қуриладиган кам қаватли биноларни лойиҳалаш меъёрлари ёзги мавсумда қулай шароитларни таъминловчи меъёрлар бир неча талабларни қамраб олган. Хусусан, хонадонларнинг жойлашиши тўсиқсиз ёки бурчакли шамоллатишга эга бўлиши лозим. 5 – расмда тўсиқсиз шамоллатиладиган хонадоннинг режаси келтирилган. 5 – расм. Қуруқ иссиқ иқлим шароити учун тўрт хонали хонадоннинг режаси Қаралаётган хонадонда чуқурлаштирилган лоджия очиқ хона мавжуд бўлиб, у кухня ва дахлизга ёндаш қилиб лойиҳаланган. Ушбу лоджия – хоналар қуёш таьсиридан исиб кетадиган кенг тарқалган тор балконлар ва лоджияларга нисбатан мақсадга мувофиқ. Йиғиладиган пардеворни ўрнатиш билан ушбу лоджияларнинг бир қисмига ошхонани жойлаштириш мумкин. Йиғиштириладиган, суриладиган пардеворлар одатда фуқаро биноларидаги иссиқлик режимини енгил бошқариш имконини беради. Ҳар бир бинонинг керакли қисми бўлиб унинг кириш қисми ҳисобланади. Фуқаро биноларида одамлар оқимини қабул қиладиган ва тақсимлайдиган хоналар мажмуаси кириш тугунини ташкил этади. Ушбу тугун ўз навбатида кириш хоналаридан ташкил топган бўлади -даҳлиз, вестибюль, кийим хона ва айрим ёрдамчи хоналар (6 - расм). 6 – расм. Қишлоқ жойларда жойлашган бинонинг фасади ва режаси Жамоат биноларида вестибюльга коммуникацион хоналар: зинапоялар, йўлаклар ва шунга ўхшашлар бирлаштирилади. Ёнғин хавфсизлиги талабларига асосан агар иккинчи қаватда одамлар сони 70 тадан ортиқ бўлса лойиҳаланаётган фуқаро биносида камида 2 та эвакуация чиқиш эшиги ва 2 тадан кам бўлмаган эвакуация зинапоялари кўзда тутилади. Агар 2 - қаватга чиқадиган бош зинапоя (тўсиқ деворларига эга бўлмаган зинапоя тўри) лойиҳаланган бўлса, у вақтда иккинчи зинапоя тўри албатта тўсиқли қилиб лойиҳаланади. Эвакуация зинапояси чордоқга чиқадиган тирқишга ва чиқиш эшигига эга қилиб лойиҳаланиши лозим. Бинодаги санитария тугунлари мукаммал деворларнинг жойлашишини эьтиборга олган холда жойлаштирилиши лозим. Санитария тугунларига қўйидаги талаблар қўйилади: табиий ёритилганлик, ҳожатхона ва чекиш хоналарига кириш олд қисмларида дамбалар қолдирилиши, ҳаво сўргичлар ва атроф хоналарига нисбатан паст бўлган харорат. Санитария тугунларини лойиҳалашда санитария анжомларининг қулай жойлашиш схемасини ҳисобга олиш лозим, уларнинг таркиби биноларнинг белгиланишига мос равишда ҚМҚ да қайд этилади. ЛОЙИҲАЛАНАЁТГАН БИНОНИНГ ЭСКИЗЛАРИНИ ЧИЗИШ Бинонинг лойиҳасини ишлаб чиқишни эскиз чизмаларидан дастлабки схемалардан бошлаш лозим, улар ўз навбатида бинонинг тўлиқ ҳажмий – режавий ва конструктив ечимини шакиллантириши лозим. Одатда эскизлар қўлда, кичик масштабларда, масалан 1:400 да бажарилади. Кичик масштаб ўйланган схемадаги асосий омилни қамраб олиш имконини беради ва тезда ижобий томонларини акс эттиради. Эскизни масштабсиз вариантда ҳам чизиш мумкин. Бинони лойиҳалашни дастлабки схемалари қаватларнинг жойлашишини тақазо этиши лозим. Буларда композициянинг меъморий – лойиҳалаш усулини белгилайди. Масалан, бино симметрик ёки асимметрик, тўғри тўртбурчакли ёки чиққан қисмига эга, икки қаватли ёки аралаш (бинонинг катта қисми икки қаватли, кичик қисми эса бир қаватли) бўладими ?, каби масалалар акс эттирилади. Бинонинг эскиз вариантларида тахминий умумий ўлчамлари, бинонинг ҳажмий – фазовий композицияси белгиланади. Барча хоналар гуруҳлар ва қаватларга тақсимланади ҳамда топшириқда берилган дастлабки омиллар асосида мақсадга мувофиқ бўлган бинонинг конструктив схемаси қабул қилинади. Бинонинг лойиҳалаш ечими асосий ва ёрдамчи хоналарнинг жуфт жойлашишини кўзда тутиши лозим. Ҳар бир бинода бош хоналар ажратиб кўрсатилади (масалан, турар – жой биноларининг яшаш хоналари, жамоат биноларининг заллари, кабинетлари, аудиториялари ва ш.ў.), уларнинг жойлашиши мантиқли ва оддий бўлиши лозим. Ёрдамчи хоналарни асосий хоналар билан қулай боғланишини таъминлаш лозим. Барча хоналарнинг ўзаро функционал боғланишини аниқ қилиб белгилаш лозим (7 - расм). Бажарилган тайёргарлик ишлари хоналарнинг ўзаро уйғунликда жойлашганлиги хақида аниқ тасаввур хосил қилади ва режа қирқимлар хамда фасад имкониятини яратади. Талаба функционал жараёнга асосан хоналарни ўзаро гурухлаб, меъморий - бадий кўринишга эга бўлган ҳажмий – режавий ечимни шакиллантиради ва қулай бўлган меъморий – режавий схемани (ортиқча юзаларсиз ва ҳажмларсиз) қабул қилади. Асосий чизмалар (режалар, қирқимлар, фасад) эскизларини бажариш билан биргаликда паралел равишда меъморий - конструктив элементларнинг ҳам эскизлари ҳам бажарилади. Бино эскизининг энг яхши варианти танлангандан сўнг режа, қирқимлар ва фасаднинг масштабли эскизлари бажарилади. Чизма мажмуаси (режа, қирқим ва фасад) 1бутун холда бажарилишини ҳамма вақт ёдда тутиш лоизм. Лойиҳа устида ишлаш жараёнида лойиҳанинг бир қисмига киритилган ўзгартириш унинг бошқа қисмларига ҳам таъсир этишни ҳамма вақт эътиборга олиш лозим. Шунинг учун ишлаш жараёнида лойиҳа чизмасининг барча қисмларига бир вақтнинг ўзида ўзгартириш киритиш лозим. 7 – расм. Хонадонни жойлаштиришга мисоллар а – хоналари горизонтал ва вертикал йўналишларда минтақаларга ажратилган 3 хонали хонадон режалари; б – табиий ёруғлик билан таъминловчи ҳолл; в – “ётоқ” жойига эга бўлган умумий хона; г – умумий хонага тушлик ошхона (кухня) фазоси киритилган хонадон. Эскизлар қуйидаги чизмалардан ташкил топиши лозим: аҳоли истиқомад қиладиган қисмининг магистрал йўлига боғланган қурилиш участкасининг бош режаси; биринчи ва иккинчи қават режалари; бино фасади схемалари. Ҳажмий - режавий ва конструктив чизмалар эскизларини ишлаб чиқиш. Бино режасини ишлаб чиқиш. Бино режасини эскизини чизишдан олдин қуйидагиларни аниқлаб олиш лозим: - бино ўлчамларини, яьни асосий ва ёрдамчи хоналарнинг ўлчамлари аниқланади (уларнинг узунлиги, эни, баландликлари); - бинонинг конструктив схемасини, яьни юк кўтарувчи асосни (каркассиз, каркасли, тўлиқсиз каркасли) ва асосий юк кўтарувчи конструкцияларининг жойлашишини (бўйлама, кўндаланг ёки аралаш). - тош конструкцияларни, чордоқ ва ораёпма конструкцияларини; - ташқи ва ички деворлар ҳамда пардеворлар қалинликларини. Download 0.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling