Фарғона политехника институти
Download 0.66 Mb.
|
Q
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бино қирқимларини чизиш.
- Бино фасади эскизини ишлаб чиқиш
- Бинони ҳажмий-фазовий композицияси
Бино ўлчамларини аниқлаш
Фуқаро биноларининг эни одатда 12 – 18 м қилиб лойиҳаланади. Бинонинг ушбу ўлчамларида сейсмиклигига қарши чора – тадбирлар асосида албатта ички таянчлар кўзда тутилиши лозим (одатда ички таянч сифатида кўндаланг деворлар кўзда тутилади), уларнинг қадами эса ҚМҚ 2.01.03.- 96 “Зилзилавий ҳудудларда қурилиш” Меъёрий ҳужжатнинг 3.1. жадвалга асосан қабул қилинади. (2 - иловага қаранг.) Кўндаланг юк кўтарувчи деворларга эга бўлган биноларда ички деворлар ораёпма элементларини юк кўтарувчи тўсинлар ёки ораёпма плиталари миндириш учун керак бўлади. Кўндаланг йўналишдаги хонанинг ўлчамлари хонанинг табиий ёруғлик билан таъминлаш даражасига, мебель ва ички жиҳозларнинг қулай жойлашишига, бино конструктив ечимининг хусусан ораёпма конструкцияларнинг иқтисодий жиҳатдан тежамкорлик омилларига боғлиқ бўлади. Бинонинг энини аниқлаш учун (масалан, йўлак типидаги биноларнинг) хоналар чуқурликларининг йиғиндисига йўлак эни қўшиб олинади, одатда йўлакнинг энини минимал миқдори 1,2 м олинади. Битта қаватнинг тақрибий юзасини аниқлаш учун, лойиҳа топшириғига асосан барча қаватдаги хоналар юзаларининг йиғиндиси олинади ва уларнинг миқдорини 20 – 25% коммуникатция хизмат кўрсатиш хоналари (зинапоялар, йўлаклар, санитария тугунлари, омборхоналар ва ҳ.к.) ҳисобга орттирилади ва топшириқлар берилган қаватлар сонига бўлинади. Бинонинг узунлигини эса унинг юзасини энининг ўлчамига бўлиш билан аниқланади. Ташқи деворларнинг зарурий қалинлигини иссиқлик техникаси ҳисоблари асосида белгиланади. Ички девор ва таянчларнинг қалинлигини эса бинони фазовий бикрлигини таьминлаш талаблари ва қўлланилаётган материалларга нисбатан белгилаш мумкин. Табиий ёруғлик билан таъминлайдиган дераза бўлшиқларининг ўлчамлари ҚМҚ 2.01.05 “Табиий ва сунъий ёритилганлик” меьёрий ҳужжати талаблари асосида белгиланади, дераза ва эшикларнинг ўлчамлари эса амалдаги стандартлар асосида белгиланади. Биринчи курс лойиҳасини бажаришда дераза бўшлиғи сатҳининг хона нам сатҳига бўлган нисбатини тақрибий ҳолда 1:5 = 1: 6 миқдорларда қабул қилиш мумкин. Вестибюль хонасини қишки совуқ ҳаводан сақлаш мақсадида кириш даҳлизлари, булар ўз навбатида ўзаро эшиклар орқали боғланган, катта бўлмаган хоналарни тақазо этади. Даҳлизнинг чуқурлигини эшик табақасининг энига 20см бўлиб олган ҳолда лойиҳаланади, бироқ ушбу ўлчам 1,2м дам кам олинмайди, унинг эни эса эшикнинг энига 40см қўшиб олган ҳолда қабул қилинади (эшик энига ҳар икки томондан 20см дан қўшилади). Даҳлизларнинг эшиклари ташқи томонга очиладиган қилиб лойиҳаланади. Ташқи кириш эшиклари икки табақали қабул қилинади ва табақанинг эни 1м дан катта олинади. Талаба бинонинг умумий ўлчамларини хоналар ўлчамларини, ташқи ва ички деворлар ҳамда таянчларнинг қалинликларини умумий меъёрий ечимлар асосида режада дераза ва эшик бўшлиқларини белгилаб олгандан сўнг бинони аниқ режасидан сўнг бинонинг аниқ режасини чизишга киришиши мумкин. Бино қирқимларини чизиш. Қирқимлар текисликлари шундай жойлашиши лозимки, унда бинонинг конструктив схемаси ва бинонинг тавсирга лойиқ қисмлари конструкциялар, зинапоя ва маршларнинг майдонлар билан туташган жойлари батавсил ифодалансин. Меъморий чизмаларда одатда қирқимлар текисликлари дераза оралиқлари деворлардан ўтказилмасдан, дераза бўшлиқлари, устунлар таянчлар, прагонлар, стропил тўсинлари плита ва панел қобирғалари, тўшама бўшлиқлари ва шуларнинг оралиқларидан; Зинапоя маршларининг йўналишларидан (кўндаланг йўналишлардан эмас) ўтказилади. Тасвирларнинг аниқлик даражасини ошириш учун қирқимларни поғанасимон шаклда қабул қилишга рухсат берилади. Бўйлама қирқимларда қия томнинг конструкцияси, катта ҳақиқий кесим устма – уст тўшамасида шартли равишда тошнинг устки қирраси бўйича тасвирланади. Бинонинг қирқимларини ишлаб чиқишда аввалмбор асосий вертикал ўлчагичлар аниқланади, яъни қаватлар, дераза бўшлиғи остки сатҳлари, дераза бўшлиқлари ораёпмалар, том ва ш.ў., баландликлари белгиланади. Сўнгра қуйидаги элементларнинг конструкциялари аниқланади: пойдеворларники (уларнинг материали топшириқга асосан қабул қилинади, ётқизилиш чуқурлиги ҳамда уларнинг девор ва биринчи қават поли билан бирлашиши), ораёпмалар ва уларнинг ташқи ва ички деворлар, орқали тугунлар, зинапоялар билан туташишлари ва ҳ.к. Биринчи қаватнинг отметкаси 0.000 қабул қилинади ва м. ларда мингдан бир аниқликда ифодаланади. Биринчи қават пол сатҳини йўлак ёки отмостканинг сатҳидан баландлиги унинг конструкциясига мос равишда қабул қилинади, бироқ ушбу ўлчам грунт устига ётқизилган полларда 0,150 миқдордан кам олинмайди. Биринчи қават ишчи ва яшаш хоналарининг поли бетон тайёргарлиги устига ўрнатилган ғишт тумбалари ва ёғоч лагалар устига ётқизилган тахтадан бажарилганлиги мақсадга мувофиқ. Ушбу турдаги юкларнинг шиббаланган грунт устидан кўтарилишининг минимал миқдори 0,450м. Агар биринчи қаватда зинапоя, вестибюль, йўлаклар остига турли хил поллар кўзда тутилган бўлса, уларнинг сатҳи бетон тайёргарлиги остига тўшаладиган шағал қатлами билан текисланади. Биринчи қават поли тўсинлар ёки темирбетон плиталари устига фақат ертўла қавати мавжуд бўлган холлардагина ётқизилади. Девор қирқимларига эшик ва дераза бўшлиқлари кўрсатилади. Дераза бўшлиғининг остки қисми баландлиги пол сатҳидан 0,800м баландликда лойиҳаланади, бўшлиқнинг баландлиги эса стандартларда келтирилган эшик ва дераза ўлчамларига мос равишда қабул қилинади. Шунинг билан биргаликда бўшлиқ юқори қисмнинг отметкаси шифтнинг отметкасидан 0,250 0,600м ўлчамга паст бўлиши лозим. Ораёпмалар конструкциялари (ёпма – плиталари, тўсинлар, прогонлар ва ш.ў.) топшириқга асосан стандарт типовой лойиҳалар асосида лойиҳаланади. Ораёпмалар қалинликлари юк кўтарувчи конструкциялар қалинлигини, товуш изоляцияли ва полнинг ётқизилиш қатламлари қалинликларини эътиборга олган ҳолда қабул қилинади. Чордоқ ёпмаси устидаги деворнинг баландлиги ёпма устидан 0,400-0,500м га баланд қилиб лойиҳаланади. Ушбу баландлик томнинг арақи қисмидаги ички томонларини кузатиш ва таъмирлаш учун қолдирилади. Бундан сўнг томнинг гобарит ўлчамлари аниқланади. Бунинг учун девор устида горизонтал чизиқ ўтказилади ва ундаги арақининг чиқиш кенглиги қолдирилади, сўнгра қабул қилинган томнинг материали асосида унинг мос равишдаги қиялиги белгиланади. Лойиҳалашнинг давоми сифатида қия томнинг конструкциялари чизилади (устунлар, прогонлар, тортқилар, стропила бруси, стропила чор чўпи ва ш.ў.) (8 – расм.) Савоқ узунлиги 6м дан катта бўлган хоналарда осма чордоқ ёпмаси билан биргаликда ёғоч стропила фермаси конструкцияси чизилади (осма стропилалар). 8 – расм. Тиргач сртопила элементлари а – битта қияликка эга бўлган томлар учун; б,в – икки қияликка эга бўлган томлар учун; 1 – мауэрлат; 2 – стропила оёғи; 3 – гул тахта; 4 – рейкалар; 5 – стропила чорчўпи; 6 – устун; 7 – сарров; 8 – юқорига қўйилган сарровлар; 9 – ҳавонлар Том асоси том материалига боғлиқ ҳолда лойиҳаланади (9 - расм) 9 – расм. Том режаси қисми ва тиргак стропилалар тугунлари: а – стропила оёқларини жойлаштирилиш режаси; б – стропила оёқларининг юқори қисмда туташиши; в – остки чорчўпнинг таянч тугуни; г – стропила оёғининг чордоқ ёпмасини маҳкамлиниши; д – стропила оёқни ҳавонга миндирилиши; 1 – стропила оёқлари; 2 – мауэрлат бруси; 3 – гул тахта; 4 – диогонал стропила оёқлари; 5 – қисқартирилган стропила оёқлари; Зинапоя бўйича қирқимни ишлаб чиқишда дастлаб зинапоя элементларининг ҳисоблари бажарилади ва уларнинг ўлчамлари белгиланади. Сўнгра зинапоя маршларининг зинапоя майдонларининг бирикишига эътибор берган ҳолда поғоналар тўғри жойлаштирилиб чиқилади; пастки ва юқориги маршларнинг битта майдонга тираладиган поғоналари битта сатҳда жойлашади, яъни вертикал қирқимда битта чизиқда жойлашиши лозим. Мисол: Икки қаватли турар жой биносидаги икки маршли зинапоянинг ўлчамларини аниқлаш талаб этилади. Қават баландлиги 2,7 м; марш эни 1,05 м, зинапоя қиялиги 1:2 (10 расм) 10 – расм. Турар жой биносининг икки маршли зинапоясини барпо этиш Поғона ўлчамларини 150х300мм қабул қиламиз. Зинапоя тўрининг эни иккала марш энига улар орасидаги 100мм бўшлиқни қўшиш билан аниқлаймиз, яъни В = 2Вмарш + 200 = 2х1050 + 100 = 2200 мм. Битта маршнинг баландлиги Н/2 = 2800:2 = 1350 мм. Бита маршдаги поғоналар сони: n = 1350 : 150 = 9. Битта маршдаги поғоналар эни поғоналар сонидан биттага кам бўлади, чўнки юқориги поғона зинапо маршида жойлашган бўлади. Яъни n – 1 = 9 – 1 = 8. Маршнинг горизонтал проекциясини узунлиги L = 300 (n - 1) = 300х8 = 2400мм. Оралиқ майдон эни С1 = 1200мм, қаватлар сатҳидагисини С2 = 1300мм қабул қилиб, зинапоя тўрининг тўлиқ узунлиги қуйидаги миқдорга тенг эканлигини аниқлаймиз: L + C1+ C2 = 2400 + 1200 + 1300 = 4900мм. Зинапоянинг график жиҳатдан бажарилиши (10 расм) қўйидагича бажарилади: қават баландлиги қаватдаги поғоналар сонига бўлинади, ҳосил қилинган нуқталардан горизонтал чизиқлар ўтказилади. Сўнгра маршнинг горизонтал проекциясини поғоналар эни сонига бўлади ва ҳосил қилинган нуқталардан вертикал чизиқлар ўтказилади. Ҳосил қилинган схема бўйича зинапоянинг профил кўриниши чизилади. Замонавий уйларда зинапоялар бирлаштирилган йиғма темирбетондан барпо этилади, яъни зинопоя маршлари билан майдонлари бир бутун қилиб тайёрланади ва монтаж қилинади. 11-расмда қават баландлиги 3,3м бўлган бинолар учун икки маршли темирбетон зинопоянинг қаватлараро режаси ва қирқими келтирилган. Зинапоя режаларида ҳамма вақт юқорига кўтарилиш йўналиш стрелкалари билан кўрсатилади. Катта ўлчамли зинапоя элементларининг маркалари ҳарф ва рақамлардан ташкил топган бўлади, маркалашдаги ҳарфлар маҳсулот номини билдиради: ЛМ-зинапоя марши (лестничный марш), ЛП- зинапоя майдони (лестничная площадка). 11-расм. Қават баландлиги 3,3м бўлган биноларнинг икки маршли темирбетон зинапоясини қаватлараро режаси ва қирқими: 1-цоколь марши; 2-иккинчи қаватининг 1-марши ; 3-иккинчи қаватнинг иккинчи марши; 4-3 қаватнинг биринчи марши; 5,6- зинапоя майдонлари; 7-тўсиқ, 8-кириш майдони Зинапоя марши маркасидаги рақамлар қават баландлигидаги ўлчамларни дц ларда ифодалайди, масалан ЛЭ-33-14 марш қават баландлиги 3,3м эканлигини ва зинапоя тўрининг эни 2,8м ни ярмини ифодалайди. Зинапоя майдони маркасидаги биринчи иккита рақам зинапоя эни, иккинчи иккита рақам эса зинапоя тўри энининг ўлчамларини дц ларда ифодалайди, масалан, ЛП -13-28 зинапоя майдонининг эни 1300мм, тўрининг эни эса 2800мм эканлигини билдиради. Бинодан чиқиш зинапоя тўри орқали кўзда тутилган ҳолларда қават баландлиги 3,3м бўлганда икки маршли зинапоянинг биринчи қаватдаги майдонига чиқиш фақат поғоналар сони бешта бўлган цоколь маршини ўрнатиш билан амалга оширилади. Майдон остидаги ўтиш жойининг баландлиги чиқиб турадиган конструкцияларнинг остигача камида 2,0м бўлиши керак. Стандарт зинапоя элементларини қўллаш мақсадида маршлар бир хил узунликларда лойиҳаланади, фақатгина цоколь марши қисқароқ қилиниб олинади. Цоколь маршининг баландлиги биринчи қават пол сатҳи билан ер сатҳининг фарқларига мос келиши лозим. Бино фасади эскизини ишлаб чиқиш. Бинонинг меъморий ечимини режалар, қирқимлар ва фасадлари эскизларини чизиш билан белгилаб олинади. Бинонинг меъморий кўриниши бадиий жиҳатдан кўзга ташланадиган, шаҳар қурилиши талабларига мос келадиган, унинг белгиланиш хусусиятларини акс эттирадиган, содда ва равон меъморий шаклларга эга бўлган, массалар ва деталларнинг ўзаро яхши пропорциясига эга бўлган, ранг ва безак материалларининг устки қатламларини гармоник уйғунлигига эга бўлиши лозим. Бинони ҳажмий-фазовий композицияси иншоотнинг функционал конструктив таркибини бадиий жиҳатдан ўйланганлигининг натижаси бўлиши лозим. Катта ўлчамга эга бўлмаган, қия томга эга бўлган икки қаватли бинонинг меъморий кўринишига: деворнинг оддий шаклдаги том текисликлари ҳажмлари (ён кўриниши олди ва тепа кўринишлари ва ш. ў.) билан биргаликдаги уйғунлашуви пластика ва барча элементлар композицияси ва бош элементни ( масалан, кириш ва унинг ташкил этилишини девор оралиқ девор силлиқ текисликлари билан таққослаш орқали) ажратиб кўрсатиш билан; бинонинг тўлиқ қисмини унинг алоҳида элементлари (масалан, бино элементларининг ўзаро гармоник уйғунлашувида бўшлиқлар ўлчамлари, уларнинг ўзаро ва оралиқ деворлари билан кетма-кетликда келиши катта рол ўйнайди) билан бўлган меъморий пропорциясини қуриш билан эришиш мумкин. Кам қаватли бинонинг функционал жиҳатдан керак бўлган арақи, кириш айвони, цоколь, балкон тўсиқлари каби элементларни бадиий кўриниш ва ўзига хос композицияга эга бўлишини таъминлаш учун ҳаракат қилиш лозим. Меъморий шаклларнинг гармониклигини таъминлаш ва унинг бадиий жиҳатдан кўринувчанлигини таъмирлаш учун: симметрия ва асимметрия, ритм, масштаб ва масштаблилик, тўлиқ ҳолдаги ва қисмларнинг нисбати ва пропорцияси, нюанс, контраст ва бошқа турдаги композицион ечимлар қўлланилади. Келтирилган барча усуллар синтез орқали, умумий композицион тизимда ва тектоника билан боғлиқ ҳолда, меъморий жиҳатнинг кўп қиррали маъносини тақазо этади. Download 0.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling