Юқори аниқликдаги нивелирлар ва инвар рейкалар Маъруза режаси


Download 375.25 Kb.
bet1/4
Sana02.12.2023
Hajmi375.25 Kb.
#1780329
  1   2   3   4
Bog'liq
invar reykalar


Юқори аниқликдаги нивелирлар ва инвар рейкалар
Маъруза режаси:
1.Юқори аниқликдаги нивелирлар ва инвар рейкаларга бўлган асосий талаблар.
2.Юқори аниқликдаги нивелирларнинг геометрик схемаси ва асосий қисмлари.
3.Адилакли юқори аниқликдаги нивелирлар.
4. Компенсаторли юқори аниқликдаги нивелирлар.
5.Нивелирлаш инвар рейкалар.
Юқори аниқликдаги нивелирлар ва инвар рейкаларга бўлган асосий талаблар
Юқори аниқликдаги нивелирлашда нисбий баландликлар хозирги вақтда 1км иккиланган (тўғри ва тескари) йўлда 0,3-0,5мм тасодифий, 0,03-0,05 мм систематик ўрта квадратик хатолар билан аниқланиши лозим. Бундай юқори аниқликда ўлчашни таъминлаш учун тегишли аниқликдаги нивелир ва рейкаларни қўллаш зарур, ҳамда кузатишнинг ва ўлчаш натижасини қайта ишлашнинг энг такомиллашган усулларни, яъни барча турдаги хатоликлар манбалари , шу жумладан шахсий, асбоб ва ташқи муҳит, айниқса катталигидан қатъий назар систематик хатолар таъсирини тўла камайтиришга олиб келувчи усулларин қўллаш керак бўлади.
Нивелирлаш пайтида хар бир станцияда рейка бўйича саноқ олишда визир нури горизонтал ҳолатда бўлиши лозим. Визир нурини горизонтал ҳолатга келтириш адилак ёки компенсатор ёрдамида ўрта квадратик хато билан амалга оширилади. Бу хатонинг чекли микдорини ва унга тўғри келувчи қараш трубасининг катталаштириши ва адилак бўлагининг қийматини ҳисоблаймиз. Фараз қилайлик цилиндрик адилак ўқи ва қараш трубасининг визир ўқининг ўзаро параллеллик шарти бажарилган ва нивелирдан рейкагача бўлган масофа 50 метрга тенг.
Айтайлик 1км нивелирлаш йўлида тўғри ва тескари йўлларидан ўртача нисбий баландликни аниқлашнинг ўрнатилган ўрта квадратик хатоси қуйидаги минимал қийматга тенг бўлсин
.

Бундан фақат тўғри ёки тескари йўлдан нисбий баландлигини аниқлаш хатоси қуйидагидан ошмайди


мм/км.

Текис жой шароитда 1 км узунликдаги йўлини нивелирлашда нивелир ва рейка орасидаги масофа 50 м бўлганда ўлчашни 10 та нивелирлаш станцияларидан бажариш мумкин. Буни ҳисобга олган ҳолда хар бир алоҳида станцияда нисбий баландликни аниқлашни чекли ўрта квадратик хатоси қуйидагидан катта бўлмаслиги керак




Қараш хатолиги 3 та ташкил этувчидан ҳосил бўлади. Рейка бўйича саноқ олишдан олдин, адилак пуфакчаси қарама-қарши учларининг тасвири бирлаштирилади(mбр хатолик билан), бу элевацион винт ёрдамида нивелирнинг қараш турбасини қиялаш йўли билан бажарилади. Сўнгра микрометр биссекторини рейкага (mmўг хатолик билан) тўғрланади ва микрометр шкаласи бўйича саноқ олинади ( хатолик билан). Саноқ олиш хатолиги бошқа хатолардан кичик ( =0,1µ=0,005мм, бу ерда µ- микрометр шкаласи бўлак қиймати), уни ҳисобга олмаслик мумкин. Шунда қараш хатолиги учун қуйидагини оламиз



Қараш хатолиги визир нурини горизонталлаш хатоси дан кичик ёки тенг бўлиши, яьни mK ≤ mГ шартини қўйиб тенг таъсир этиш принципига биноан қуйидагига эга бўламиз





Бу тенгламани ҳисобга олиб

бундан топамиз

Олинган хатоликнинг микдори =0,06мм нивелир ва рейка орасидаги қабул қилинган d=50 м масофага тўғри келади. Бу хатоликни бурчак ўлчовида ифодалаб, нивелир адилаги ёки компенсатори ёрдамида амалга ошириладиган визир нурини горизонталлашни ўрта квадратик хатоси миқдорини топамиз




Бу микдорни бошлангич деб қабул қилиб, талаб қилинган адилак бўлак қиймати ва нивелирни қараш турбасининг зарурий катталаштириш даражасини хисоблаймиз.


Нивелир аниқ адилакдан ташқари, худди шундай аниқликда қараш трубасини қиялигини амалга оширишга имкон берувчи, юқори сифатли элевацион винтга эга бўлиши лозим. Рейкадан 0,1мм аниқликда саноқ олиш пайтида рейка бўлагининг каср қисмини бахолаш учун тегишли аниқликдаги нивелирнинг оптик микрометри хизмат қилади. Шуни инобатга олиш керак-ки, юқори аниқликдаги нивелирлаш ишлари турли физик-географик, ҳамда
-30дан +50ºс гача хароратли иқлим шароитларда бажарилади. Шунинг учун юқори аниқликдаги нивелирлар хароратнинг барча диапазонида, асбоб аниқлигини сезиларли даражада пасайтирмай ишлаши лозим. Шу туфайли, шундай талаб қуйиладики, нивелир хароратнинг 1º га ўзгаришида адилак ўқи ва қараш трубаси визир ўқининг i бурчагининг ўзгариш 0,5"дан ошмаслиги керак. Нивелир билан ишлашда қулайлик туғдириш учун иплар тўри, ҳамда адилак пуфакчаси қарама-қарши учларининг тасвири оптик микрометрни майдонида жойлаштириш лозим. Нивелирнинг оғирлиги нисбатан кичик бўлиш лозим. Шу бир-бирига зид барча талабларни ҳисобга олиб, замонавий юқори аниқликдаги нивелирлар ишлаб чиқилмокда.

Download 375.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling