Юқори аниқликдаги нивелирлар ва инвар рейкалар Маъруза режаси


Download 375.25 Kb.
bet2/4
Sana02.12.2023
Hajmi375.25 Kb.
#1780329
1   2   3   4
Bog'liq
invar reykalar

Инвар рейкалар
Нивелир рейкалари нисбий баландликларини аниқлашда узунликнинг ишчи ўлчови ҳисобланади, шунинг учун улар юқори аниқликда тайёрланиши, бўлаклари эса ўта юқори аниқликда тушурилиши лозим. Рейкалар узоқ вақт давомида -30ºС дан + 50º С гача иқлим ва турли физик-географик шароитда фойдаланишда метрли ва хохлаган бошқа бўлакларининг қиймати ўзгармас бўлиши лозим. Шунинг учун барча рейкаларнинг узунлиги ва бўлакларга бўлинган шкала туширилган ишчи қисмининг кенгайш(2÷2,5)х10 га тенг бўлган кичик ҳароратдан кичик узайиш коэффциентига эга бўлган инвардан тайёрланади. Ёз пайтида тоғли ҳудудларда юқори аниқ ўлчашларни бажаришда орқадаги ва олдинги рейкалар инвар полосалари ҳароратининг фарқи 10ºС ва ундан ортиқни ташкил қилиш мумкин, рейкалар ҳароратини аниқлаш учун ҳамда ўлчаш натижаларига тегишли тузатмаларни ҳисоблаш учун рейкалар термодатчиклар билан таъминланиши керак. Рейкалар метрли интервалларига, керак бўлганда дециметрли интервалларига тузатмалар топиш мақсадида рейкалар стационар компароторларда этоланланиши лозим, умуман олганда рейкалар шкаласининг ҳар бир алоҳида штрихларнинг ҳолатига тузатма аниқлаш ва ҳисобга олиш тўғри бўлар эди. Нивелирлар каби рейкалар билан ишлаш жуда катта эътиборни талаб этади. Юқори аниқликда ўлчашларни таъминлаш учун рейкалар нивелир билан бирга систематик равишда тадқиқотлардан ўтказиб борилиши лозим.
Юқори аниқликдаги нивелирларнинг геометрик чизмаси ва асосий қисмлари
Ҳозирги вақта юқори аниқликдаги нивелирларнинг иккита тури ишлаб чиқилмокда:
1.Қараш трубасида адилакга эга бўлган нивелирлар;
2. Қиялик бурчаги компенсаторига эга бўлган нивелирлар.
Юқори аниқликдаги нивелирлар қуйидаги асосий қисмлардан ташкил топади (12.1-шакл): ўкий система, қараш трубаси, аниқ адилак ёки уни алмаштирувчи қараш трубасини қия бурчакли компенсатори, саноқ қурилмаси.






12.1-шакл. Юқори аниқликда нивелирнинг геометрик схемаси: 1 - вертикал ўқ, 2 - втулка; 3 - рычаг; 4 - ясси пластина; 5 - кўриш трубаси; 6 - аниқ адилак; 7 - ўлчов шестерня; 8 - элевацион винт; 9-таглик



12.2-шакл. Юқори аниқликда нивелирни трубасининг иплар тўри

Ўқий система нивелирнинг таглиги 9 билан мустаҳкам бирлаштирилган вертикал ўқ 1 ва нивелирнинг қараш трубаси билан бирлаштирилган втулка 2 дан ташкил топган. Нивелирнинг таглигига, вертикаль ўқни ветикал ҳолатга келтиришга хизмат қиладиган ва бўлак қиймати 8' тенг доиравий адилак махкамланган. Қараш трубасида адилак ўрнатилган юқори аниқликдаги нивелирларининг ўкий системаси, нивелир қараш трубасини нафақат вертикал ўқ атрофида айланишини, балким элевация винти 8 ёрдамида адилак пуфакчасини ўртага келтиришда горизонтга нисбатан қараш трубасини вертикал текисликда унча катта бўлмаган бурчакга қиялатиш имконини берада.


Қараш трубаси тўғри, марказий. Унинг асосий кисми обьектив, окуляр, фокусловчи линза ва иплар тури ҳисобланади. Иплар тури биссекторининг ўнг кисми (12.2-шакл )ўткир бурчак кўринишга эга унинг биссектрисаси,биссекторнинг чап кисмида жойлашган горизонтал ипнинг давоми ҳисобланади.

Download 375.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling